Нур-Султон

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Шаҳар, Қозоғистон пойтахти
Нур-Султон
қоз. Нур-Султон Ак Орда Пресидентиал Палаcе04.жпг
Байроқ Герб
Байроқ Герб
Мамлакат Қозоғистон
Координаталари 51°11′Н 71°24′Э / 51.183°Н 71.400°Э / 51.183; 71.400Координаталари: 51°11′Н 71°24′Э / 51.183°Н 71.400°Э / 51.183; 71.400
Ички бўлиниши Алма-Ата, Сариарқа, Есил, Бойқонгир
Аким Тасмағамбетов Имангали Нургалиэвич
Асос солинган 1830
Илк эслатилиши 1830
Аввалги номлари Акмолинск, Целиногарад, Акмола, Астана
Қачондан бери шаҳар, Қозоғистон пойтахти Остона 1997 йил 06 июл дан 2019 20 мартгача
Майдони 232 км²
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тили қозоқча,русча
Аҳолиси 828 759[1] нафар
Зичлик 1063,38 киши/км²
Миллий таркиби қозоқлар 66,80 %
руслар 23,35 %
украинлар 1,81 %
татарлар 1,34 %
ўзбеклар 1,10 %
ва бошқалар 5,63%
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 7172
Почта индекси 010000
Автомобил коди З эскиси, 01 янгиси
Расмий сайти http://www.nur-sultan.kz
Нур-Султон (Қозоғистон)
Нур-Султон

Нур-Султон (Собиқ номи Астана) — Қозоғистондаги шаҳар, Қозоғистон Республикаси пойтахти, Оқмўла вилояти маъмурий маркази. Ҳозирги кунда шаҳарнинг ҳудуди 200 км2. Ишим дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Темир йўл тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 792,7752 киши (2013).

Саноати[edit]

Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (қишлоқ хўжалик машиналари, насос, вагон ремонта, газ аппаратураси, чўян куйиш ва бошқа заводлар), озиқ-овқат (гўшт, сут, нон маҳсулотлари, пиво заводи), енгил (чинни заводи, тикувчилик фабрикаси ва бошқа) саноатлари ривожланган. Ғишт, темир-бетон материаллари, уй-жой қурилиш қисмлари, асфалт, керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. ТЕТС ишлаб турибди. Электр узаткич линиялари Остонани Қарағанди, Павлодар, Петропавловск, Рудний билан боғлаган.

Тарихи[edit]

Шаҳар эски қисмининг кўчалари тўғри бурчак шаклида тузилган. Нурсултонда 1960-йилдан катта қурилиш ишлари бошланди. 1961—92 йиллар бош плани бўйича шаҳарнинг жануби-шарқий қисмидаги бўш ерларда типовой лойиҳа асосида кўп қаватли бинолар қурилган, янги турар жой микрораёнлари ва жамоат бинолари (Маданият саройи, 1960—64, меъморлар О. Крацклис, Д. Даннеберг, П. Фогел), Ёшлар уйи (1974, меъмор А. Т. Полянский ва бошқа), "Ишим" меҳмонхонаси, телемарказ ва бошқалар барпо этилган. Остонада 4 олий ўқув юрти, театр, ўлкашунослик ва тасвирий санъат музейлари бор. Нур-Султон 1830-йилда Оқмўла қалъаси сифатида барпо қилинган.

Номи[edit]

Шаҳарнинг номи 1961-йилгача Акмолинск, 1992-йилгача Селиноград, 1998-йилгача Оқмола бўлган. Нурсултон шаҳри 1997-йилдан бери Қозоғистон Республикасининг пойтахти бўлиб келмоқда. Ундан аввал Олма-ота (Алмати) шаҳри мамлакатнинг пойтахти бўлган.

Ички бўлиниши[edit]

Нур-Султон Сариарқа тумани, Алма-Ата тумани ва Есил тумани бўлиб бўлинади

Қизиқарли хабарлар[edit]

  • Нур-султон — Осиё пойтахтларининг ичида шимолий қутбга энг яқин жойлашган.
  • Нур-султон — Ер шаридаги энг совуқ пойтахтларнинг биридир, Монголия пойтахти Улан-Батордан иссиқ, Канада пойтахти Оттавадан совуқ.

Маориф[edit]

Коллежлар[edit]

  • Нур-Султон политехник коллежи
  • Тиббиёт коллежи
  • Иновацион техналогиялар коллежи
  • Молиявий-иқтисоий коллежи
  • Гуманитар коллежи (Педагогик коллеж)
  • Гуманитар-юридик коллежи ҚазГЮУ
  • Евросиё гуманитар институтининг коллежи
  • «Турон» коллежи
  • Бошқариш коллежи
  • Молиявий академиянинг коллежи
  • Иқтисодиёт, озиқ-овқатларни стандартлаш ва техналогиялар коллежи
  • Савдо-саноат ва иқтисодиёт коллежи
  • Иқсодий-ҳудудий коллежи
  • Қозоқ технология ва бизнес университетининг коллежи
  • Транспорт ва алоқа коллежи

Олий ўқув юртлари[edit]

Нур-султон шаҳрида 10 тадан зиёд олий ўқув юртлати бор, шулардан:

Спорт саройлари[edit]

  • Бош стадион Нур-Султан Арена — 30 000 кишини сиғдира олади [2]
  • Қажимуқан Мунайтпасов номидаги стадоин — 12 350 кишини сиғдира олади
  • Ёпиқ конъки саройи — 8 773 кишини сиғдира олади
  • Алау муз саройи — 8 000 кишини сиғдира олади
  • Сари-Арқа — 8 000 кишини сиғдира олади
  • Қозоғистон спорт саройи — 6 532 кишини сиғдира олади

Аҳолиси[edit]

Нур-Султон шаҳрининг аҳолиси 2000-йил билан солиштирганда 169,2-минг кишига кўпайиб, 2006-йилнинг бошида 550,2 минг кишига етди. Аҳоли сони бўйича Нур-Султон Қозоғистондаги Алмати шаҳридан кейин 2-ўринда.

Миллий таркиби[edit]

Миллий таркиб (2012)
қозоқлар
  
66.80%
руслар
  
23.35%
украинлар
  
1.81%
бошқалар
  
8.04%
Миллий таркиб (1989)
руслар
  
54.10%
қозоқлар
  
17.71%
украинлар
  
9.26%
бошқалар
  
18.93%
Шаҳар аҳолисининг миллий таркиби:[3][4]
1989-йилги
аҳоли сони
% 1999-йилги
аҳоли сони
% 2012-йилги
аҳоли сони
%
умумий 281252 100,00 % 319324 100,00 % 742918 100,00 %
Қозоқлар 49798 17,71 % 133585 41,83 % 480815 66,80 %
Руслар 152147 54,10 % 129480 40,55 % 188928 23,35 %
Украинлар 26054 9,26 % 18070 5,66 % 13453 1,81 %
Татарлар 9339 3,32 % 8286 2,59 % 9937 1,34 %
Олмонлар 18913 6,72 % 9591 3,00 % 7930 1,07 %
Белоруслар 8220 2,92 % 5761 1,80 % 3834 0,52 %
Корейслар 1329 0,47 % 2028 0,64 % 4981 0,67 %
Ўзбеклар 640 0,23 % 429 0,13 % 8166 1,10 %
Поляклар 2762 0,98 % 2537 0,79 % 2412 0,32 %
Ингушлар 1889 0,67 % 1822 0,57 % 2732 0,30 %
Озарбайжонлар 997 0,35 % 902 0,28 % 2978 0,40 %
Қирг'излар 94 0,03 % 196 0,06 % 1808 0,20 %
Чеченлар 514 0,18 % 752 0,24 % 1063 0,14 %
Бошқирдлар 1187 0,42 % 870 0,27 % 1009 0,14 %
Арманлар 814 0,29 % 576 0,18 % 790 0,10 %
Молдаванлар 1004 0,36 % 629 0,20 % 7 0,9 %
Уйг'урлар 53 0,02 % 161 0,05 % 881 0,12 %
бошқалар 5498 1,64 % 3649 0,83 % 8711 0,90 %

Ҳамдўст шаҳарлари[edit]

Шаҳар Йил Давлат
Анқара - Туркия байроғи Туркия
Истанбул - Туркия байроғи Туркия
Измир - Туркия байроғи Туркия
Москва - Россия байроғи Россия
Санкт-Петербург - Россия байроғи Россия
Қозон 2004 Россия байроғи Россия
Питцбург - АҚСҲ байроғи АҚШ
Аммон - Иордания байроғи Иордания
Рига - Латвия байроғи Латвия
Тошкент - Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон [5]
Гданск 1996 Полша байроғи Полша
Варшава 2002 Полша байроғи Полша
Киев 1998 Украина байроғи Украина
Сеул 2004 Жанубий Корея
Дубай - БАА байроғи Бирлашган Араб Амирликлари
Пекин - Хитой байроғи Хитой
Манила - Филиппин байроғи Филиппин
Тбилиси 2005 Грузия байроғи Гуржистон [6]
Бишкек 2011 Қирғизистон байроғи Қирғизистон [7]
Ханой - Ветнам байроғи Ветнам
Ниcе 2013 Франсия байроғи Франсия

Шаҳарнинг назарга тушган жойлари[edit]

[8]

Файл:Cентрал Доwнтоwн Нур-Султан паморама.жпг
Нур-Султон шаҳрининг панорамаси
Шаҳарнинг назарга тушган жойлари
Cентрал Доwнтоwн Астана 2.жпг Палаcе оф Индепенденcе.жпг Казакҳ Эли монумент.жпг
бойтерак Мустақиллик саройи Қозоғистон спорт комплекси Нур-Султон масжиди Қозоқ эли монументи

Манбалар[edit]