Никита Сергеевич Хрушчёв [1894. 5(17)4, Курск губерняси Калиновка қишлоғи — 1971.11.9, Москва] — КПСС МК 1-котиби (1953-64), айни вақтда собиқ Иттифоқ Министрлар Совети раиси (1958—64). 1931 йилдан Москвада партия ишида, 1935—38 йилларда ВКП (б) Москва вилояти ва шаҳар комитети 1котиби. 1938 йил —1947 йил март ва 1947 йилдек. —49 йил Украина КП(б) МК 1котиби, айни вақтда 194447 йил Украина ХКС (МС) раиси. Москва ва Украинада оммавий қатағонларнинг ташкилотчиларидан. 1941 — 45 йиллардаги урушда бир неча фронтлар Ҳарбий Кенгаши аъзоси. 1949 йилдан ВКП (б) МК котиби ва айни вақтда (1949—53) ВКП (б) Москва комитети 1котиби. 1939—64 йилларда МК Сиёсий бюроси (Президиуми) аъзоси. Ички ва ташки сиёсатни "юмшатиш", қатағон қурбонларини оқлаш ташаббускорларидан бири; партия-давлат тизимини замонга мувофиқлаштиришга уринди. КПССнинг 20 (1956) ва 22 (1961) съездларида И.В.Сталин шахсига сиғинишни ва унинг фаолиятини кескин танқид қилди. Бироқ мамлакатда якка партия ҳукмронлигининг сақланиши, ўзгача фикрловчиларга йўл бермаслик, намойишчи ишчиларнинг отилиши (1962 йил Новочеркасекда ва бошқалар), зиёлиларга зуғум қилиш, бошқа давлатларнинг ишига аралашиш (1956 йилда Венгрияга қуролли интервенсия ва бошқалар), Ғарбга нисбатан ҳарбий қарамақаршиликнинг кучайиши (1961 йилдаги Берлин ва 1962 йилдаги Кариб тангликлари ва бошқалар), шунингдек, сиёсий ва иқтисодий хомхаёллик ("Американи қувиб етиш ва ундан ўзиб кетиш" каби шиорлар), 1980 йилга коммунизм қуриш ваъдалари унинг сиёсатида зиддиятлар ва поймапойликка олиб келди. Олий давлат ва партия аппаратидаги норозилик Х.ни эгаллаб турган барча лавозимларидан олинишига сабабчи бўлди. Х. хотиралар ёзган. Улар 1981 АҚШда, 1997 йил Россияда, тўлиқ матни 1999 йилда эълон қилинган.[1]