Неон

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Неон(Не)
Атом рақами 10
Кўриниши Неон ундан электр токи ўтказилганда шуʻлаланади.
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
20.1797 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси н/а пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
2079.4(21.55) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ҳе] 2с2 2п6
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 71 пм
Ион радиуси н/а пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
0.0
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси н/а
Термодинамик хоссалари
Зичлик (−246 °C да)1.204 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 1.029 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик (0.0493) Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 48 К
Эриш иссиқлиги н/а кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 27.1 К
Қайнаш иссиқлиги 1.74 кЖ/мол
Моляр ҳажм 16.8 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик марказлашган
Панжара даври 4.430 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 63.00 К

Неон (нео..., лот. Неон), Не — Менделеев даврий системасининг 0 гуруҳ элементи, инерт газларга мансуб. Тар-тиб рақами 10, атом массаси 20,179. 1 м³ ҳавода16 см³ га яқин Неон бўлади. Учта барқа-рор изотопи; 20Не(90,92%), 2лНе (0,257%), 22Не (8,82%) бор. Сунъий йўл билан жуда қисқа муддат (Т’/2<200 сек.) мавжуд бўладиган радиоктив изотоплари ҳам олинган. 1898 йилда инглиз олимлари Неон Рамзей ва Неон Траверс топтан. Газ ҳолатдаги Неоннинг зичлиги 0,90035 г/л (273 К, 0,1 МПа), суюкланиш температураси — 248,6°; қайнаш температураси — 245,9° (273 К, 0,1 МПа). Суюқҳолатдаги Неоннинг зичлиги 1240 кг/м³. Неон, одатда, кимёвий реаксияларга киришмайди. Лекин унинг Не-6Ҳ2О таркибли гидрати, молекуляр боғланган би-рикмалари ҳосил қилинган. Неон саноатда суюқ ҳаводан ажратиб олинади. Ра-диотехникада, электрон асбобларда, вакуум техникасида ишлатилади.[1]

Неон - унсурлар даврий жадвалининг 10 унсури, инерт газ.

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил