Мусиқий албом

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Мусиқий албом деб стандарт форматда чиқарилган мусиқий асарлар тўпламига айтилади. "Албом" атамасидан фойдаланишга бирга сотилаётган бир неча грампластинкаларнинг албомсимон муқовага солиниши туртки бўлган.

Турлари[edit]

Ҳажмига кўра[edit]

  • ЛП (ингл. Лонг Плай) ёки стандарт албом - битта 12 дюймлик пластинка ёки компакт-дискда чиқарилган албом; 30-80 дақиқа давомийликдаги мусиқа ёзилади.
  • ЭП (ингл. Эхтендед Плай) ёки мини-албом - ЛПдан кичик, лекин синглдан каттароқ албом.
  • Бокс-сет (ингл. бох сет) - бир неча ЛПлардан иборат тўплам.

Таркибига кўра[edit]

  • Студиявий албом - овоз ёзиш студиясида ёзилган албом.
  • Жонли албом - жонли ижро (консертлар) пайтида ёзиб олинган албом.
  • Терма - бир ёки бир неча ижрочининг асарлари йиғилган албом.

Бошқа турлари[edit]

  • Боотлег - норасмий албом. Яширин, одатда ноқонуний йўл билан чиқарилади.
  • Демо - ижрочининг асарларини намойиш этиш ва баҳолаш мақсадида чиқарилган синов албоми.
  • Консептуал албом - таркибидаги асарлари маълум бир ғоя (консепсия) атрофида бирлашган албом.
  • Соундтраcк ёки овоз йўлакчаси - филмда ишлатилган мусиқий асарлар тўплами.