Мушуксимонлар
Мушуксимонлар (Felidae) — йиртқич сут эмизувчилар туркуми оиласи. Катталиги ҳар хил. Боши юмалоқ, думи одатда узун. Оёқлари нисбатан узун, бармокларида юради. Олдинги оёклари 5 бармоқли (1 бармоғи бошқаларидан баландроқда жойлашган), орқа оёклари 4 бармоқли. Тирноқлари юрганида оёғи ичига тортилади (ге-пардларда тортилмайди). Йиртқич, тунда фаол ҳаёт кечиради, йиртқич тишлари яхши ривожланган, озиқ тишлари ўткир қиррали.
| Мушуксимонлар | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Салтанат | Ҳайвонлар |
| Тури | Чордата |
| Синф | Маммалиа |
| Туркум | Йиртқичлар |
| Оила |
Фелидаэ Фисчер вон Wалдҳеим, 1817 |
Мушуксимонларнинг жуни одатда қисқа, ҳар хил рангли. 4 уруғ (йирик мушуклар, мушуклар, қор қоплонлари, гепардлар), 36 тури Австралия ва Антарктидадан ташқари барча қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда 8 тури (ирбис, гепард, силовсин, қоракулок, тўқай мушуги, манул, қум мушуги, ёввойи мушук) яшайди. Кўпчилиги йилига бир марта 1—7 тадан бола туғади. Ўлжасига пана жойда пойлаб туриб ташланади. Кўпчилик тури тутқинликда ҳам кўпа-яди. Айрим турлари мўйнаси учун овланади; чорвачиликка қисман зиён келтиради. 15 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
