Муаммар Қаззофий
Jump to navigation
Jump to search
Қаддофий Муаммар (1942, Сирт - 2011, Триполи) — Ливия давлат арбоби, полковник. Ливия университетининг тарих факултети ва ҳарбий коллежни тугатган. Монархияни ағдариб ташлаган инқилоб (1969-йил 1-сентябр) йўлбошчиси. 1969—79 йилларда Инқилобий қўмондонлик кенгаши раиси, айни вақтда 1969 йил сентябрдан қуролли кучлар бош қўмондони, 1976 йил октябрдан олий бош қўмондони. 1970—72 йилларда бош вазир ва мудофаа вазири. 1972—77 йилларда Араб социалистик иттифоқи ташкилоти раиси. 1977— 79 йилларда Ливия Умумхалқ конгресси бош котиби. 1979 йил мартдан Ливия Араб Халқ Социалистик Буюк Жамоҳирияси ва унинг Инқилобий раҳбарияти бошлиғи, Улуғ Ал-Фатҳ Инқилоби раҳбари. 2011-йилда ҳокимиятдан ағдарилди.