Москва давлат университети

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети
(МДУ)
Мосcоw Стате Университй cроп.жпг
Асл номи рус. Московский государственный университет имени М. В. Ломоносова (МГУ)
Халқаро номи Ломоносов Мосcоw Стате Университй
Асос солинган 1755-йил
Ўқув юрти тури университет
Ректори Виктор Антонович Садовничий
Манзили Москва, Ленинские гори микротумани ва Моховая кўчаси Россия
Вебсайти мсу.ру

Москва университети, М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети — Россиядаги илмий ва педагог кадрлар тай-ёрлайдиган энг йирик олий ўқув юрти. 1755 йил М. В. Ломоносов ташаббуси билан ташкил қилинган. Дастлаб фалсафа, ҳуқуқ ва тиббиёт факултетлари бўлган. Университет подшо Россиясида илғор фан ва маърифат маркази бўлган. Унда йирик олимлар тупланиб, турли илмий йўналишлар шаклланган. Университетда А. Н. Радишчев, А. С. Грибоедов, М. Ю. Лермонтов, В. Г. Белинский, А. И. Герсен, А. Н. Островский, И. С. Тургенев, К. Д. Ушинский, А. П. Чехов ва бошқа машҳур кишилар ўқиган. 1940 йил М. В. Ломоносов номи берилган. Физика, мат., кимё, биол., геол., геогр., филол., тарих, фалсафа, психология, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Таркибида 18 факултет, Осиё ва Африка мамлакатлари институти, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва ўқитувчилар малакасини ошириш муассасалари, дар-слар франсуз тилида олиб бориладиган коллеж бор. Университетда 200 дан ортиқ кафедра ва 430 илмий тадқиқотлар лаборатория ва стансия, 4 илмий тадқиқотлар институти (механика, ядро физикаси, П. К. Штернберг номидаги астрономия, Д. Н. Анучин номидаги антропология), ҳисоблаш маркази, 4 расадхона, 3 музей, Ботаника боғи, илмий кутубхона (1756 йил ташкил этилган; 6 млн.дан ортиқ асар сақланади), нашриёт (1927 йил ташкил этилган) мавжуд. 1992 йил университет ўзини ўзи бошқарувчи Россия давлат олий ўқув юрти макрмини олди. Университетда 25 мингдан ортиқ талаба таълим олади, 9 мингга яқин илмий педагогик ходим ишлайди.[1]

Филиаллари[edit]

Москва давлат университетининг бошқа шаҳарларда филиаллари мавжуд. МДУ илк филиали 1999-йилда Украинанинг Севастопол шаҳрида очилди. Бир йил ўтиб, яъни 2000-йилда Қозоғистон пойтахти Астанада Москва давлат университети филиали очилди. 2006-йили Ўзбекистон пойтахти Тошкентда, 2008-йили Озарбайжон пойтахти Бокуда, 2009-йили Тожикистон пойтахти Душанбеда, 2015-йили эса Арманистон пойтахти Ереванда ушбу университет филиали очилди.

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил