Миққий

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Миққий (Фалcо тиннунcулус) — лочинсимонлар оиласига мансуб йиртқич қуш. Гавдасининг уз. 31—38 см, вазни 180—240 г . Қаноти камбарсимон, учки қисми ингичкалашган, уз. 23—27 см. Осиё, Европа, Африкада тарқалган. Осиё ва Африканинг тропик ва субтропик ҳудудларида қишлайди. Ўрта Осиёда ўтроқ яшайди. До-имий жуфт ҳосил қилади. Жарлар ва қоялардаги ковакларга ҳамда дарахтларга уя қуради. 4—5 та тухум қўйиб, нари ва модаси навбатлашиб босиб ётади. Тухумларини 25 кундан сўнг очиб чиқади. М. майда кемирувчилар, ҳашаротлар, калтакесаклар билан озиқланади. Зараркунанда ва касал тарқатувчи кемирувчилар ва ҳашаротларни қириб қишлоқ хўжалигига фойда келтиради.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил