Масжид ал-Ақса

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Ал Ақса Масжидининг шарқий ко`риниши

Масжид ал-Ақса(араб. المسجد الاقصى "Узоқдаги масжид") — Исроил давлати ҳудудидаги Қуддус шаҳрида жойлашган масжид, қад. ибодатхона (Сулаймон ибодатхонаси). Баъзан, ал-Ақсо масжиди ёки оддий қилиб ал-Ақсо деб ҳам номланади. Масжид ал-Ҳарам ва Масжид ал-Набавилардан кейин Ислом динидаги учинчи муқаддас масжид ҳисобланади.

Қурʻонда шу ном билан тилга олинган. Исломдан илгари араблар, ундан кейин мусулмонлар жамоасининг аъзолари Ал-м. ал-А. томонга қараб ибодат қилганлар. 624-йилда Маккадаги Каъба қибла деб эълон қилингандан кейин у томонга қараб ибодат қилиш тўхтатилган. Кейинчалик 7-аср охири — 8-аср бошида халифа Абд ал-Малик томонидан бу ер Ҳарам аш-Шариф деб аталган ва ислом ибодатхоналари мажмуи — Қуббат асСахра (687— 691) маежиди ва б. барпо этилган. Мажмуанинг ҳаммаси халқ орасида Ал-м. ал-А. ҳам дейилади. Масжид дастлаб христиан ибодатхонаси шаклида бўлган. Ёзма манбаларга кўра, тарҳи (102,80х69,20 м) кўндалангига қиблага қаратиб, ИИ нефлп, равоқли қилиб ишланган. Ўрта нефи кенгроқ, томи текис қилиниб меҳроб билан тугалланган (ҳозир гумбазли хонани ташкил қилади). Икки ён томонидаги нефларнинг томи қия нишабли қилиб ёпилган. Равоқлари мармар устунларга таянган. Жан. қисмидаги равоқ ва устунлар ахоманийлар даврига оид, шим. қисмидаги кошин қолдиқлари 1035 й.га оиддир. Кейинчалик маежид тош ва ёғоч ўймакорлиги билан безатилган.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ш. қаранг[edit]