Манго (мева)
Манго (Мангитфера) — пистадошлар оиласига мансуб, доим яшил дарахтлар туркуми; мева тури. Ватани — Жан. ва Жан.-Шарқий Осиё. М.нинг 40 дан ортик, тури мавжуд. Ҳиндистон М.си (М. индиcа) тропикларда етиштириладиган асосий мевали дарахтлардан ҳисобланади. Бўйи 10—45 м, қуюқ баргли, кўп шохли, барг шакли ништарсимон, баъзан тухумсимон, тўқ яшил, хушбўй. Гуллари икки жинсли, майда, рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси овалсимон, катталиги бодринг билан қовун оралиғида бўлиб, узун мева бандлари ёрдамида новдаларда осилиб туради. Сирти сариқ. Данакли мевалар туркумига киради. Этининг ранги сариқ, хомлигида нордон, пишиб етилгач, ширин, майин, серсув, хушбўй. Меваси янгилигида ейилади, шарбатлар тайёрланади, консерва саноатида қайта ишланади (қаранг Ситрус ўсимликлар).[1]
Манбалар[edit]
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
