Лондон

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Лондон
Флаг оф Лондон
Байроқ
Оффиcиал сеал оф Лондон
Герб
Лондон (Эуропеан Парлиамент cонституэнcй).свг
Мамлакат Буюк Британия
Ҳукумат
 - мер Борис Жоҳнсон
Аҳоли (2016)
 - Жами 8 787 892
Вақт ҳудуди 0 (УТC)
Биродар шаҳарлар Берлин, Мумбай, Ню-Ёрк шаҳри, Жазоир, София, Москва, Токио, Пекин, Карочи, Загреб, Теҳрон, Арекипа, Деҳли, Богота, Ёханнесбург, Куала Лумпур, Осло, Sylhet, Шанхай, Боку, Буэнос Айрес, Истанбул, Лос Анжелес, Подгорица, Ню Дели, Пномпен, Жакарта, Амстердам, Буҳарест, Санта Доминго, Ла Пас
вебсайт: www.лондон.гов.ук


Парламент биноси
Тауэр кўприги
Лондон

Лондон, Катта ЛондонБуюк Британия пойтахти, мамлакатнинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Темза дарёсининг қуйи оқимида, Шимолий денгиздан 64 км масофада, Лондон ҳавзаси деб аталувчи текисликнинг марказий қисмида жойлашган. Пойтахт атрофидаги шаҳарлар ва Сити билан маъмурий жиҳатдан алоҳида метрополитен графлиги қилиб ажратилган Катта Л.ни ташкил этади. Аҳолиси 7 млн. киши (1999). Иқлими қиши юмшоқ, ёзи унчалик иссиқ бўлмаган денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 5,3°, июлники 18,9°. Йиллик ўртача ёғин 645 мм.

Римликлар босиб олгунга қадар (милодий 40—60-йиллар) хоз. Л. ўрнида келтлар қишлоғи бўлган. Римликлар ҳукмронлиги даврида Л. дастлаб ҳарбий лагер, сўнг даре ва денгиз порти бўлган. 4-аср ўрталаридан Рим Британиясининг муҳим сиёсий маркази. Англо-сакслар истилоси даврида (5—6-асрлар) шаҳар вайрон қилинган ва тезда қайта тикланган. 7-аср бошларидан муҳим савдо ва сиёсий марказга айланган. 11-аср охири12-аср бошларида Л. Англиянинг расмий пойтахтига айланди. 16-асрда капиталистик муносабатларнинг ривожланиши билан Л.да йирик савдо компаниялари вужудга келди; 1571 йилда Лондон биржаси очилди. Англия савдосининг 2/3 қисми ўтадиган Л. порти жаҳон аҳамиятига эга бўла бошлади. Саноатнинг жадал ривожланиши ва Буюк Брита-ниянинг муҳим саноат, савдо ва молиявий жиҳатдан қудратли давлатга айланиши (18-аср охирлари) Л.нинг ду-нёдаги йирик денгиз порти, савдо ва молиявий марказ сифатидаги аҳамиятини оширди. Биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврларда Л .да металлсозлик, машинасозлик, жумладан, автомобилсозлик, авиация, электротехника каби янги саноат тармоқлари ривожланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Л. немис-фашистлар авиацияси томонидан бомбардимон қилинган. Ўша даврда ҳарбий саноат, айниқса, авиация, кимё ва бошқа саноат тармоқлари ривожланди.

Л. — Буюк Британиядаги тинчлик учун кураш марказларидан. 1949 йилдан бошлаб, шаҳарда тинчликни ҳимоя қилиш бўйича миллий конгресс ва конференсиялар чақирилади. Л. — дипломатик учрашувлар, мажлис ва халқаро конференсиялар ўтказиладиган жой. Л. — халқаро аҳамиятга эга транспорт йўллари тугуни. Темза дарёсининг Шимолий денгизга қуйилиш еридаги йирик порт (йиллик юк ортиб-тушириш 60 млн. т). Хитроу ва Гатуик аэропортлари халқаро аҳамиятга эга. Катта Л. мамлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг қисмини беради.

Шаҳарда пойтахт аҳолиси эҳтиёжларини таъминлаш, Л. порти орқали келтириладиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш билан боғлиқ саноат тармоқлари айниқса ривожланган. Машинасозлик (автомобилсозлик, авиасозлик, приборсозлик), шунингдек, электротехника ва радиотехника саноати корхоналари бор. Станоксозлик ва кема таъмирлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Четдан келтириладиган хом ашё ҳисобига рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш ва кимё саноати корхоналари ишлаб турибди. Тикувчилик, кўн-тери, поябзал, мебел, полиграфия, фармацевтика, семент, озиқ-овқат ва бошқа саноат корхоналари мавжуд. Ҳарбий саноат ривожланган. Л. порти орқали четга саноат маҳсулотлари чиқарилади, четдан нефт, озиқ-овқат, ўрмон маҳсулотлари ва бошқа келтирилади. Л.да дунёда энг биринчи метрополитен қурилган (1860—63). Л.да турли молиявий, савдо, суғурта компаниялари, банклар, савдо ва фонд биржалари, нашриётлар, газ. таҳририятлари, хал-қаро ва Британия монополияси ва хориж фирмалари филиаллари тўпланган.

Л. — мамлакатнинг муҳим маданий маркази. Бу ерда Лондон университети, Сити университети, политехника институтлари, Қироллик драма санъати академияси, Қироллик мусиқа академияси, Лондон Қироллик жамияти, шунингдек, кўпгина илмий жамиятлар ва муассасалар бор. Университетлар қошида йирик кутубхоналар мавжуд. 30 дан ортиқ музей, жумладан, Британия музейи (1753), табиат музейи, илмий музей, геология музейи, Л. музейи, Миллий галерея ва бошқа, йирик консерт заллари, театрлар ишлаб турибди.

Л. ягона марказдан эмас, балки мустақил шаҳарчалар ва аҳоли пунктларининг секин-аста қўшилиб кетишидан ташкил топганлиги билан бошка йирик шаҳарлардан фарқ қилади. Тари-хий марказлари — Вестминстер (сиёсий идоралар, Вестминстер аббатлиги, Бакингем ва Сент-Жеймс саройлари, Янги Вестминстер собори ва бошқа жойлашган) ва Сити (банк, биржа, йирик монополия идоралари ўрнашган).

Қад. бинолар орасида готика услубида қурилган Саутуорк собори (13—15-асрлар), Хемптонкорт саройи (1515—36, 1689—94) диққатга сазовор. Вестминстердаги Уэст-Эндда меҳмонхоналар, савдо кўчалари, коллежлар, музейлар, томошахона-сайилгохлар жойлашган. Классицизм, неоклассицизм намуналари сақланган. Замонавий услубда кўплаб бинолар қурилган.

Л.да 1908 йилда 4-Олимпия ўйинлари, 1948 йилда 14-Олимпия ўйинлари ўтказилган.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар[edit]