Лиссабон
Лиссабон — Португалия пойтахти. Мамлакатнинг энг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Эштремадура тарихий вилояти ва Лиссабон округининг маркази. Атлантика океани қирғоғидан 15 км ичкарида. Тежу дарёси эстуарийси ўнг соҳилидаги йирик порт. Мухим темир йўл тугуни. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 678 минг киши (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 2,5 млн. киши). Иклими субтропик океан иқлими, йиллик ўртача температура 16°. Л. ўрнида қадимда ибери қабиласининг манзилгоҳи бўлган. Милоддан аввалги 2-асрда Л.ни римликлар, 6-асрда вестготлар, 8-асрда араблар босиб олганлар (Л.нинг арабча номи АлОшбуни ёки Лишбуна). 1147 йилдан Португалия қироллиги таркибида. 1255—56 йиллардан мамлакат пойтахти, 1581 — 1640 йилларда Испания ҳукмронлиги остида бўлган. 1640 йилда Португалия мустақиллиги учун бўлган қўзғолон маркази га айланган. 1755 йилдаги ҳалокатли зилзиладан сўнг шаҳар бутунлай қайта қурилган. 1807—08 йилларда Л.ни Наполеон аскарлари босиб олган.
Л. ва шаҳар атрофида металлургия, машинасозлик (кемасозлик ва кема ремонти, вагонсозлик, металл ва электротехника жиҳозлари ишлаб чиқариш ва бошқалар), кимё (жумладан, синтетик каучук ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш) ва металлсозлик, нефтни қайта ишлаш, ойна-шиша, чинни, ёғочсозлик саноатининг кўплаб корхоналари мавжуд. Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган тўқимачилик, тикувчилик саноатлари жадал ривожланди. Л.да йирик бирлашмаларнинг бошқарув органлари, савдо фирмалари, йирик банклар, чет эл компаниялари ваколатхо-налари жойлашган.
Л. халқаро туризмнинг йирик марказларидан. Балнеологик курорт ва дам олиш зоналари ва унинг атрофида меъморий ёдгорликлари кўп: Сан-Жоржи қалъаси (14-аср), Жерониум монастири (1502—20), қирол саройи (16-асрда тикланган) ва бошқа
Л.да университет, Католик университети, Фанлар академияси, Ҳарбин академия, Миллий мусика академияси, нафис санъат мактаби, илмий тадқиқот муассасалари, музейлар, театрлар, картиналар галереяси, ботаника боғи бор.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| |||||
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
