Лилл
Jump to navigation
Jump to search
Лилл [1] — Франсиянинг шимолий қисмидаги шаҳар. Нор [2] департаментининг маъмурий маркази. Дёл дарёси соҳилида жойлашган. Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни, дарё порти. Аҳолиси 191 минг киши (1999). Шим. саноат р-нининг маркази. Тўқимачилик саноати ривожланган. Огир машинасозлик, кимё (минерал ўгитлар, бўёқ, кислоталар, сунъий тола ишлаб чиқариш), озиқ-овқат саноати кор-хоналари мавжуд. Ун-т (1530), мусиқа академияси, метрополитен бор. 15—17-асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Шақарга 11-асрда асос солинган.[3]
Манбалар[edit]
Ҳаволалар[edit]
ВикиОмборда Лилл мавзуси бўйича медиафайллар бор
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |