Лецинлар
Лецинлар (юн. лекитҳос — тухум сариғи), фосфатидилхолинлар — фосфолипидларнинг асосий фраксияларидан бири, холин ва диглицерид фосфат (фосфатид) кислоталарнинг эфирлари. Л. молекулалари глицерин, ёғ кислоталари (асосан, стеарин, палмитин, олеин ва линол), фосфат кислота ва холин қолдиқларидан тузилган. Гигроскопик, спиртда, этил ва петролей эфирларида яхши эрийди, ацетонда эримайди. Жониворлар организмида (жигар, сперма, қон, буйрак усти бези, тухум сариғида) ва ўсимликларда (соя ва кунгабоқар уруғида, буғдой бошоғида) мавжуд. Л.нинг организмдаги асосий функсияси — биологик мембраналар тузилишида иштирок этиши. Бир қатор Л. синтез қилинган. Тиббиётда қорамол миясидан экстраксия йўли билан олинадиган серебролецитин кўп қўлланилади. Нерв системаси касалликларида, умумий ҳолсизланишда, анемияда ичилади. Л. озиқ-овқат, тўқимачилик ва атир-упа ишлаб чиқариш саноатида ҳам ишлатилади.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
