Леонҳард Эулер

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Эйлер Леонард
Таваллуди 4-апрел 1707-йил(1707-04-04)
Вафоти 18-сентабр 1783-йил(1783-09-18)
(76 ёшда)

Эйлер Леонард [1707.4(15)4, Базел, Швейсария — 1783.7(18).9, Петербург] — математик, механик ва физик олим, Петербург Фанлар академияси аъзоси. Берлин Фанлар академияси президенти (1759 йилдан). 1720—24 йилларда Базел (Швейсария) университетида ўқиб, математикадан И. Бернулли маърузаларини тинглаган. Петербург Фанлар академияси да ишлаб, Фанлар академияси билан илмий ало қаларни узмай Берлин Фанлар академиясида ишлаган. Асосий илмий ишлари ўша давр математикасининг барча соҳаларига, механика, эластиклик назарияси, математик физика, оптика, музика назарияси, машиналар назарияси, баллистика, денгиз фани ва бошқаларга оид. Э.нинг осмон механикаси, туташ муҳитлар механикаси ва оптикадаги кашфиётлари салмоқли ўрин эгаллайди. Э. вариацион ҳисоб, сонлар назарияси, аналитик ва махсус функсиялар назарияси, дифференсиал тенгламалар назарияси ва сиртлар назарияси каби соҳаларга асос солган. У киритган "Эйлер бурчаклари" механикада муҳим ўрин тутади. Қатор илмий ишлари аналитик геометрия, қаторлар назарияси ва топологияга оид (қаранг Эйлер формулалари).