Ле Корбюзе

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Ле Корбюзе (Ле Cорбусиэр — тахаллуси, исми Шарл Эдуар Жаннере, Жеаннерет (1887.6.10, Ла ШодеФон, Швейсария — 1965.27.8, Рокбрюн — Кап-Мартен, Вар) — франсуз меъмори, санъат ва меъморлик назариётчиси, рассом, дизайнер. Меъморликдаги натурализм ва рационализм оқими асосчиларидан. 1918 йил пуризм назариясини ишлаб чиққан. Шаҳарсозликда ўзига хос услубда "Нурафшон шаҳар" ғояси (1930) ва "модулор" тизими (1942—48)ни яратган. Ле. К. лойиҳалари асосида жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари (Франсия, Япония, Россия, Ҳиндистон ва бошқалар)да турли бинолар қурилган. Меъморликка оид 30 дан ортиқ китоб муаллифи. БМТ биноси (1946— 47, Ню-Ёрк), Тўқимачилар саройи ва шаҳар музейи (1954—56, Ахмадобод), Чандигарх шаҳри (Ҳиндистон) бош лойиҳасини ва ундаги бинолар (1956— 57)ни яратди.

Биноларни текис том билан қоплаш, ойналарини ингичка (лентасимон) қилиб ўрнатиш, бинонинг пастки қаватида очиқ таянчлардан фойдаланиш, эркин лойиҳа қўллаш (Марселодаги турар жойлар, 1947—52) Ле К. яратган лойиҳаларидан бўлиб, бинонинг пластик жиҳатдан муҳит эркинлиги ва эгилувчанлигига интилди.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил