Лüбеcк
| Аҳоли пункти
Лüбеcк
|
Любек — Германиянинг шим.даги шаҳар, Шлезвиг-Голштейн ерида. Траве дарёсининг Болтиқ денгизининг Любек бухтасига қуйилиши яқинида жойлашган. Лüбеcк ва автомобил йўллари тугуни, йирик порт. Л. билан Треллеберг (Швеция), Ханко (Финляндия) шаҳарлари орасида паром қатнайди. Аҳолиси 214 минг киши (1998). Асосий саноат тармоқлари: қора металлургия ва машинасозлик (хусусан, кемасозлик, авиасозлик, тракторсозлик). Кимё-фармацевтика, ёғочсозлик, озиқовқат (балиқ консервалаш, ун тортиш) саноатлари ҳам ривожланган. Консерватория, санъат ва маданият тари-хи музейи бор. Меъморий ёдгорликлардан кафедрали собор (12—14-асрлар), черков, ратуша, Бургтор ва Холстентор шаҳар дарвозалари, Сан-Анна ибодатхонаси сақланган. Шаҳарга 1143 йилда асос солинган. 1226 йилдан империянинг эркин шахри, Ганзаяннг бош шахри; 1815—1937 йилларда яна эркин шаҳар бўлган.[1]
Лüбеcк Олмониянинг Счлесwиг-Ҳолстеин ерида жойлашган аҳоли пунктидир. Майдони – 214,14 км2. 210 232 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010).
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |