Кислота
Кислота (рус. кислота - "нордонлик") асос билан реаксияга киришадиган моддадир. Кислота водород ва кислота қолдиғидан иборат бўлади. Кислота калсий каби металлар ва натрий карбонат каби асослар билан реаксияга киришади. Сувли кислоталар пҲ кўрсаткичи 7 дан кам, бунда қанча кичик пҲ бўлса, кислота шунчалик кучлидир.
Кенг тарқалган кислоталар сирасига сирка кислотаси (сиркада), сулфат кислотаси (аккумулаторларда) ва вино кислотаси (меваларда) киради. Кислоталар эритма, суюқ, қаттиқ ёки газ ҳолатларда бўлади. Кучли ва баъзи кучсиз консентрацияланган кислоталар емириш хусусиятига эга, бироқ карборан ва бор кислотаси кабиларда бу хусусият мавжуд эмас.
Кислоталар учун кенг тарқалган учта таъриф бор: Аррҳениус (талаффузи: Аррениус), Брøнстед-Лоwрй (талаффузи: Брўнстед-Лоури) ва Леwис (талаффузи: Луис) таърифлари. Аррҳениус таърифи кислота эритмада гидроксоний ионлари (Ҳ3О+) консентрациясини оширадиган моддадир, дейди. Брøнстед-Лоwрй таърифи қўшимча қилади: кислота протон донори бўла оладиган моддадир. Кундалик ҳаётда дуч келадиган аксарият кислоталар сувли эритма ёхуд сувда эрийди, шунинг учун ушбу икки таъриф кўпроқ қаралади. Кислота пҲи 7 дан камлиги сабаби гидроксоний ионлари консентрацияси 10-7 мол/л дан ошиқлигидадир. пҲ гидроксоний ионлари консентрацияси манфий логарифми, деб таърифлангани учун кислота пҲи 7 дан кичикдир. Брøнстед-Лоwрй таърифига кўра осонликча протонсизлаша оладиган ҳар қандай бирикма кислота, деб ҳисобланиши мумкин. Мисол қилиб О-Ҳ ёки Н-Ҳ қисмларини ўз ичига оладиган спирт ёки аминларни олиш мумкин.
Леwис таърифи эса кимёда кам ишлатилади. Леwис кислоталари электрон жуфтлари аксепторларидир. Леwис кислоталарига металл катионлари ҳамда бор трифториди ва алуминий трихлориди каби электрони кам молекулалар киради. Гидроксоний ионлари келтирилган уч таърифга биноан кислоталардир. Қизиқарлиси шундаки, спирт ва аминлар уларнинг кислород ва азот атомларидаги ёлғиз электронлар туфайли Брøнстед-Лоwрй таърифига кўра кислота, Леwис таърифига кўра эса асос, деб қаралади.
Ҳаволалар[edit]
- Кислоталар ҳақида, утубе.уз