Карам
Карам (Брассиcа Л.) — бутгулдошлар оиласига мансуб, бир, икки ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, сабзавот ва ем-хашак экини. К.нинг Евросиё ва Шим. Африкада 35 га яқин тури бор. Кўпгина турлари Ўрта денгиз атрофи ва Хитойдан келиб чиққан. Брюква, рапс, шолғом, сурепица, хантал ҳам шу туркумга киради. Бир тури — полиз К. (В. о1эгасеае)нинг жуда кўп турлари хўжалик ақамиятига эга. Деҳқончиликда улардан оқ бошли (бош ўрайдиган оддий) К., қизил К., савой карами, брюссел карами, колраби, гулкарам, пекин карами дунёнинг деярли барча мамлакатларида экилади. Жаҳон бўйича оқ бошли К.нинг умумий экин май-дони 2,3 млн.га, ҳосилдорлик 209,9 с/га, ялпи ҳосили 48,8 млн.т (1999). Асосан, оқ бошли ва гулкарам экилади. К. аксари икки йиллик ўсимлик. Биринчи йил бош (карам) чиқаради, иккинчи йили ўзагидан гулпоя чиқариб, уруғлайди. Оқ бошли К. навлари вегетатив (ўзаги, барг пластинкаси, тўп барги) ва қосил органлари (карам боши)нинг қатор морфологик белгилари билан бир-биридан фарқ қилади. Ташқи ўзагининг бўйи 16—20 см, тўпбаргининг диаметри 60—80 см, бандининг узунлиги бўйича барглари бандсиз, 4— 15 см бандли, барглари майда — 25— 40 см, ўртача — 40—50 см ва йирик — 50 см ва ундан йирик бўлиши мумкин. Барг тўқимасининг юзаси силлиқ ва буришган. Баргларининг ранги оч-яшил, тўқ-яшил, кулранг-яшил, кўкиш-яшил, яшил-бинафша, олачипор, кўк-яшил ва қизил-бинафша тусда.
К. бошлари катталиги ва тиғизлигига кўра, майда (0,5—1,5 кг), ўртача (1,5— 2,5) ва йирик (2,5 кг дан ортиқ) вазнда бўлади. Гуллари сарғиш, йирик, шингилларга тўпланган, меваси қўзоқ. Уруғи юмалоқ, тўқ қўнғир, диаметри 2 мм ча. К. совуққа чидамли, уруғи 2— 5° да уна бошлайди. Кўкати — 5° со-вуққа, катта ўсимлиги — 8° қисқа муддатли совуққа чидайди. Оқ бошли К. 11—18° т-рада бош ҳосил қилади. Т-ра 25° дан ошганда бош чиқариши кечи-кади; сернам ва ёруғ жойда тез ривожланади.
К. таркибида қандлар, органик кислоталар, витаминлар (С, Р, В,, В2, РР, К, Е) ва каротин, пантотен ва фолат кислоталар, ёғ, ферментлар, фитонсидлар, калий, калсий, ёд, марганец, темир ва б. элементларнинг тузлари бор. Бевосита овқатга ишлатилади, тузланади ва консерва ҳолида истеъмол қилинади. К. халқ табобатида турли касалликларга ишлатилади, организмдан холестериннинг чиқиб кетишини тезлатади. К.да клетчатка кўп. К. навлари эртаги, ўртача эртаги, уртаги, ўртача кечки ва кечки гурухларга бўлинади. К. кўчати парник ва иссиқхоналарда етиштирилиб, эртагисига феврал охири ва март бошларида (60х60 см, 70х70 см схемада), ўртагиси апрел — май бошларида, кечкиси июл охири ва июл бошларида (70х70 см схемада) экилади.
Парвариши суғориш, қатор оралари ва туп атрофини юмшатиш, ўғитлаш, зараркунанда ва касалликларга карши кураш олиб боришдан иборат. Биринчи озиклантиришда гектарига 150–200 кг суперфосфат ва 120–150 кг аммиакли селитра, иккинчисида фақат 120– 150 кг аммиакли селитра берилади. К. экиладиган ер кузда ёки эрта баҳорда ҳайдалиб, гектарига 20—30 т гўнг , 300–400 кг суперфосфат, 100–150 кг калий тузи сочилади.
К. уруғини бевосита далага экиш ҳам мумкин. Бунда унумдор, бегона ўтлардан тоза ерларга сеялкада қатор орасини 60—70 см дан қилиб, 1 га майдонга 1 — 1,5 кгуруғсепилади. 2—3 чин барг чиқаргач, яганалаб, ҳар уяда (30—40 см оралиқда) биттадан ўсимлик крлдирилади. Бундан кейинги ишлар кўчати ўтқазилгандаги ишлар билан бир хил. Ўртача ҳосилдорлиги (1 га дан) эртапишари 200—300 с, ўртапишари 400— 500 с, кечпишари 600—900 с. К. уруғчилиги билан К. экиладиган барча зоналарда шуғулланилади.
Ўзбекистонда оқ бошли К.нинг қуйидаги навлари экилади: Грибовский 147—эртаги, кўчати ўтқазилгач, 60—65 кунда етилади. Боши 0,7–1 кг , юмалоқ, ўртача зич, кўкиш, пишганда ёрилади. Тошкент 10—ўртаги, кўчати ўтқазилгач, 90—110 кунда пишади. К.и 2— 2,5 кг , юмалоқ-ясси, иссиққа чидамли. Ўзбекистон 133—ўрта кечки, кўчати ўтқазилгач, 110—120 кунда етилади. К.и 2,5—4,3 кг , юмалоқ-ясси. Шунингдек, Апшерон кузгиси, Саратоний, Наврўз, Ашхобод, Параллел Фп Дербент ва б. навлари ҳам экилади (2002).
К. зараркунандалари. К.ни зарарлайдиган ҳашаротлар турлари жуда кўп, асосийлари карам бити, карам куяси, карам қандаласи, карам оқ капалаги ваб. Карам бити — қаноциз урғочиси 1,9—2,3 мм, тухумсимон, кўкиш-кулранг , кулранг мум ғубор билан қопланган; қанотли урғочиси 2,15 мм, боши ва кўкраги жигарранг , қорни кўкиш-сариқ, озроқ мум ғуборли. Бир мавсумда 15 мартагача авлод беради. Карам куяси — капалаги қанотлари ёзилганда 14–17 мм; олдинги қанотлари қўнғир, кейингиси кулранг . Личинкаси (қурти) 9–12 мм, урчуқсимон, яшил. Тухуми 0,4—0,5 мм, юмалоқ-суйри, оч сариқ. Ҳамма жойда учрайди, асосан, К. ва кизил лавлагини зарарлайди. Бегона ўтларда, К. ўзаги ва баргларида қишлайди. Тухумдан чиққан қуртлари барг билан озиқланади (Тошкент вилоятида 9—10 та авлод беради). Карам қандаласи — танаси 7 – 8 мм, бўғимли, қалқони қоринни ярмигача қоплаб туради. Усти зангори ёки яшилсимон қора бўлиб, қизғиш, саргиш ёки оқиш чизиқлари бор. Ўсимлик баргларини ҳартумчаси билан тешиб ширасини сўради, бунда барглар сарғаяди, илма-тешик бўлиб кетади, ёш ўсимликлар қуриб қолади. Кўкламда бегона ўсимликлар билан озиқланиб, барг орқасига тухум қўяди. 6—15 кунда тухумдан личинкалар чиқади, катталашиб ғумбакка айланади. Биринчи бўғини, кўпинча май — июнда К.га тушади. Карам оқ капалаги — қаноти ёзилганда 5,5—6 см, оқ, учи қора кўринади. Личинкалари қора доғли сарғиш-оч яшил, бўйи 1 см. Ўрта Осиё шароитида йилига 4 марта авлод беради. К. касалликларидан ҳосилга катта зарар келтирганларидан асосийлари: бактериоз, сохта уншудринг , қора бўғиз, илдиз бўғзи қорайиши.
Зараркунандаларга қарши курашда кўчатни далага экишдан олдин инсектицидлардан биронтасининг 0,2% ли эритмаси пуркалади, ўсув даврида биологик препаратлардан дендробациллин (1,0—1,5 кг/га), гомелин (0,8—1,0 кг/га) эритмалари, ҳосилни йиғишдан 20—30 кун олдин инсектицидлар билан дориланади, касалликларга қарши ерни кузда шудгорлаш, ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиш, уруғликни экишдан олдин дорилаш тадбирлари ўтказилади.
Адабиёт[edit]
- Балашев Н. И., Земан Г. О., Сабзавотчилик, Т., 1977; Бўриев Ҳ., Абдуллаев А., Томорқа сабзавотчилиги, Т., 1987. Ботир Азимов, Зуҳра Саидова.[1]
Манбалар[edit]
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
