Калининград
Шаҳар
|
Калининград (1946 йил 4 июлгача Кенигсберг) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Калининград вилояти маркази. Михаил Калинин номига қўйилган. Преголя дарёсининг ҳар икки соҳилида. Болтиқ денгизи бўйидаги музламайдиган Балтийск порт шаҳри билан чуқур канал орқали боғланган. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 413 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Балиқ овлаш ва транспорт флоти базаси. Машинасозлик ва металлсозлик (кема тузатиш, вагонсозлик, "Электросварка", автоагрегат заводлари бор, балиқни қайта ишлаш жиҳозлари ишлаб чикарилади), селлюлоза-қоғоз, озиқ-овқат (шу жумладан, балиқни қайта ишлаш), енгил саноат корхоналари бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 2 театр, тарих-ўлкашунослик музейи, каҳрабо музейи мавжуд. Шаҳар яқинида денгиз бўйи иқлим курортлари жойлашган.
Калинградга 1255 йил қалъа сифатида асос солинган. 1525—1618 йилларда Пруссия герсоглиги пойтахти. 1701 йилдан Пруссия қироллиги таркибидаги мустаҳкам қалъа. 1758–1762 йилларда Шарқий Пруссиянинг рус генерал-губернаторлиги маркази. 1871 йилда Германия таркибига кирди. Кенигсберг 1945 йил апрел бошида шўролар армияси томонидан шафқациз бомбардимон қилиниши натижасида шаҳарда тарихий меъморий ёдгорликлар сақланмаган. Аҳолиси эса бутунлай кўчириб юборилган. 1945 йил Поцдам конференсияси карорига асосан, Кенигсберг атроф ҳудудлари билан бирга собиқ Иттифоқ таркибига ўтди. К. Калининград вилояти таркибида алоҳида иқтисодий раён мақомини олган.[4]
Манбалар[edit]
- ↑ В сентябре 2009 года Балтийский и Октябрьский районы ликвидируются.
- ↑ «Калининград: образы будущего. Градостроительное развитие центральной части города». Асл нусхадан архивланди (2013-02-10). 2013-02-08.
- ↑ Итоги::Калининградстат
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил