Жамшидпур

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Жамшидпур, Татанагар — Ҳиндистоннинг шим.-шарқидаги шаҳар, Биҳар штатида. Аҳолиси 500 минг киши чамасида. Т. й. тугуни. Ж. 20-аср бошида Гхота-Нагпур ясситоғлигидаги чангалзор ўрнида йирик ҳинд монополистик бирлашмаси — "Тата" томонидан ишчилар шаҳарчаси сифатида қурилган. Қора металлургиянинг маркази. Шаҳар атрофидан юқори сифатли темир рудаси, коксланадиган кумир, флюслар, ўтга чидамли материаллар қазиб чиқарилади. "Тата" компаниясига қарашли йирик заводлар бор. Оғир машинасозлик (қувур, қ. х. инвентарлари ва б.) ва кимё саноатлари ривожланган. Йирик электр стансия бор.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил