Жамол Абдул Носир

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Носир Жамол Абдул (15-январ 1918, Искандария, Асют вилояти Банн Мур қишлоғи — 28-сентабр 1970, Қоҳира) - Миср Араб Республикасининг давлат ва сиёсий арбоби, 1939 йил ҳарбий билим юртини, 1942 йил ҳарбий-штаб коллежини тугатган. 1948— 1949 йиллардаги Араб—Исроил уруши иштирокчиси, "Озод зобитлар" ташкилотини тузиб инқилобий ҳаракатга раҳбарлик қилган. Н. Инқилобий кенгашнинг аввало раис ўринбосари, сўнг раиси, 1952—56 йилларда Миср Бош вазири ўринбосари, Ички ишлар вазири, Бош вазири бўлган. 1956 йил июн — 1958 йил февралда Миср президенти. 1956 йил Миср халқининг инглиз-франсуз-исроил агрессиясига қарши курашига бошчилик қилган. 1958 йил Н. раҳбарлигида Миср билан Сурия қўшилиб, Бирлашган Араб Республикаси (БАР) вужудга келди. Н. 1958 йил БАР президенти, 1963 йил Араб социалистик иттифоқининг раиси, 1956 йилдан БАР қуролли кучлари бош қўмондони. 1961 йилда Сурияни БАРдан ажралиб чиқиши Н.нинг умум миллатпарварлик сиёсатига ҳамда 1967 йилдаги Исроил билан бўлган "олти кунлик уруш"да Миср армиясининг енгилиши Н.нинг сиёсий мавқеига сезиларли зарба берган.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил