Иосиф Сталин

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Иосиф Виссарионович Сталин
Асл исми იოსებ ბესარიონის ძე სტალინი
Иосиф Виссарионович Сталин
Туғилиши 18-декабр 1878-йил(1878-12-18)
Вафоти 5-март 1953-йил(1953-03-05)
(74 ёшда)
Москва яқинида, РСФСР

Иосиф Виссарионович Сталин (гурж. იოსებ ბესარიონის ძე ჯუღაშვილი, Иосеб Бесарионис дзе Жуғашвили, рус. Иосиф Виссарионович Сталин; 18-декабр, 1878[1] - 5-март, 1953) ССРИ Бош Вазири, Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Бош Котиби бўлган.

Миллати гуржи бўлган Сталиннинг ҳақиқий исм-шарифи Иосеб Жуғашвили бўлиб, уни қисқача Сосо деб чақиришар эди. Октабр инқилобига қадар Жуғашвили кўп тахаллус ва партия лақабларидан фойдаланган. Асосан Бесошвили, Нижерадзе, Чижиков, Иванович; энг машҳури — Коба. „Сталин“ тахаллусининг келиб чиқиши баҳсли: баъзилар уни русча „стал“ („стал“ — пўлат), бошқалар эса адиб Э. Сталински шарифидан илҳомланган дейишади.

Сиёсан нўноқ Сталин ҳукумат тепасига ҳамкорлари Григорий Зиновёв ва Лев Каменев ҳамда котиблари Лев Мехлис, Иван Товстуха ва Борис Бажанов ёрдамида келди.[2]

СТАЛИН (Жугашвили) Иосиф Виссарионович (лақаби — Коба, Cоcо ва бошқалар) (1878, Грузиянинг Гори шаҳри — 1953.5.3, Москва) — СССРнинг мустабид ҳукмдори. Этикдўз оиласида туғилган. Гори диний билим юртини тугатгач (1894), Тифлис диний семинариясида ўқиган (инқилобий фаолияти учун 1899 йил ҳайдалган). 1898 йил РСДРП таркибидаги Грузия "Месамедаси" социалдемократик ташкилотига кирган. 1902—13 йилларда 6 марта қамалди, сургун қилинди, 4 марта қамоқ ва сургундан қочди. 1903 йилдан болшевикларга қўшилди. 1907 йилда РСДРП Боку комитетининг раҳбарларидан бири. В. И. Ленин тарафдори, унинг ташаббуси билан 1912 йилда РСДРП МК ва МК Рус бюросига кооптация қилинган (сиртдан киритилган). 1917 йил "Правда" газ. тахрир ҳайъати, РСДРП (б) МК Сиёсий бюроси, Ҳарбийинқилобий марказ аъзоси. 1917—22 йилларда миллатлар иши бўйича халқ комиссари, айни вақтда 1919—22 йилларда давлат назорати халқ комиссари, 1918 йилдан Россия Ҳарбий инқилобий кенгаши аъзоси. 1922—53 йиллар партия МК бош котиби.

20 йилларда партия ва давлатда етакчи бўлиш учун кураш давомида, партия аппарати ва сиёсий фитналардан фойдаланиб, партияга бош бўлиб олди ва мамлакатда мустабид режимни ўрнатди. Мамлакатни жадал индустрлаштириш ва мажбурий коллективлаштириш сиёсатини ўтказди. 20 йилларнинг охири — 30 йилларда ҳақиқий ва гумон қилинган рақибларини йўқ килди. Оммавий террор ташаббускори бўлди. 30 йилларнинг охиридан фашистлар Германияси билан якинлашиш сиёсатини тутди (қаранг Совет-Герман битимлари (1939)), бу ҳол Иккинчи жаҳон урушида халқфожиасига олиб келди. 1941 йилдан СССРХКС (Министрлар Совети) раиси. Уруш йилларида С. Давлат Мудофаа комитети раиси, Мудофаа халқ, комиссари, Олий Бош кўмондон. 1946—47 йилларда СССР Қуролли кучлари вазири. Совет Иттифоқи Мапшали (1943), генералиссимус (1945). Уруш йилларида С. АҚСҲ президенти Ф.Д. Рузвелт ва Буюк Британия бош вазири У. Черчилл билан бирга гитлерчиларга қарши ҳарбий иттифоқ (коалиция) тузди. Уруш тугагандан сўнг у "жаҳрн социалистах тизими"ни яратишнинг ғоявий раҳномаси ва амалиётчиси бўлиб қолди, бу ҳол "совуқ уруш" ҳамда СССР билан АҚСҲ ўртасидаги ҳарбий-сиёсий қарамақаршиликни келтириб чиқарган ва қуролланиш пойгасини кучайтирган.

"Марксизм ва миллий масала" (1912), "Октябр революсияси ва рус коммунистларининг тактикаси" (1924), "Ленинизм асослари тўғрисида" (1924), "Буюк бурилиш йили" (1929). "Диалектик ва тарихий материализм тўғрисида" (1938), "Марксизм ва тилшунослик масалалари" (1950) ва бошқа асарларида ўз сиёсатини назарий асослашга уринган. С. тириклик чоғида, худди Ленин сингари унинг карашлари мутлақлаштирилди, фаолияти ва шахсий ҳаёти илоҳийлаштирилди. КПССнинг 20съезди (1956)да Н.С. Хрушчёв С. шахсига сиғинишни ва унинг фаолиятини кескин крралади. Кейинчалик мамлакатнинг коммун истик раҳбарлари С.ни сиёсий реабилитация килишга бир неча бор уриндилар.

С. ўз сиёсий фаолиятида Туркистон ва Ўзбекистонда социализм асосларини зўравонлик билан жорий этиш йўлларини қўллаган. Бухоро боскинитл амалга ошириш учун ҳарбий ишлар халқ комиссари Л. Д. Троцкийга "Фрунзе рецептига кўра зўрлик билан ҳаракат қилинг", деб тайинлаган (1920 йил август). Туркистон АССР раҳбарларини "босмачилик"ка қарши муросасиз кураш олиб бормаганликда айблаган. Кейинчалик А. Икромов, Ф. Хўжаев, С. Сегизбоев, бошқа давлат ва жамоат арбоблари С.нинг кўрсатмаси билан қатағон қилинган. Жасади дастлаб Москва Қизил майдонидаги мавзолейга (В.И. Ленин ёнига) қўйилган. КПСС 22съезди қарори билан эса мавзолей орқасига дафн этилган (1961 йил ноябр).

Адабиёт[edit]

  • Режим личной власти Сталина. К истории формирования, М., 1989; История и сталинизм, М., 1991; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.

Манбалар[edit]

  1. Бу сана Горидаги Иосиф Жуғашвили таълим олган Успенский черкови қайдларидан олинган. 1921-йилгача Сталин туғилган кунини 18-декабр, 1878, деб ўз қўли билан ёзиб кўрсатган. Бироқ 1922-йили ҳукумат тепасига келиб, Сталин туғилган санасини 21-декабр, 1879, қилиб ўзгартирган. Проминент фигурес. Стате анд Поwер ин Руссиа. 19 Жулй 2008.
  2. Борис Бажанов. Воспоминания бывшего секретаря Сталина

Ҳаволалар[edit]


Андоза:СССР давлат раҳбарлари