Илмий даража

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Илмий даража - муайян фан соҳасидаги мутахассиснинг илмий малакаси даражаси. Ўзбекистонда фан номзоди ва фан доктори И.д. таъсис этилган. И.д. юқори малакали илмий ходимларга фанни бойитувчи тадқиқот ишлари, илмий муаммоларни амалий ёки назарий жиқатдан ҳал қила оладиган мустақил илмий тадқиқоти ёхуд янги муаммоларни илмий асосланганлигига бағишланган диссертацияларнинг махсус илмий кенгашларда очиқ ҳимоя натижаси асосида илмий кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) экспорт кен-гаши тавсиясига биноан, олий маълу-мотга эга бўлган шахсларга ОАК томонидан берилади. ЎзРда бошқа давлатларнинг муайян муассасалари томонидан берилган И.д. мувофиклаштирилгандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистонда чет давлатлардаги илмий муассасалар томонидан берилган фахрий И. д.ларга эга мута-хассислар ҳам бор. Бундай И. д.лар Ўзбекистонда фан, техника ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун чет эллик олимларга ҳам берилади. Чет эл олий ўқув юртлари ва и. т. муассасаларида лиценсиат, бакалавр, магистр, фан д-ри И. д.лари мавжуд.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил