Ҳулкар
Jump to navigation
Jump to search
Ҳулкар — Савр юлдуз туркумида жойлашган тарқоқ юлдуз тўдаси. Оддий кўз билан 6—9 та энг ёруғ юлдузини кўриш мумкин. Тўдада тахминан 540 та юлдуз бор. Энг ёруғ юлдузи — Алциона ёки Саврнинг г\ си В спектрал синфга кирувчи қайноқ юлдузлар. Равшанлиги 2,9. Бутун тўдани қоплаб олган чангли туманлик мавжуд. Ҳ.нинг диаметри 15 парсек (-49 ёруғлик йили). Барча юлдузлари фазода деярли бир томонга параллел ҳаракат қилади. 19-аср охирларидаёқ Тошкент расадхонасида Ҳ.нинг ноёб фотосуратлари олинган эди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
