Ҳинд-Европа тиллари

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Ҳинд-европа тиллари — Евро сиёда мавжуд бўлган, кейинги беп! аср мобайнида эса Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, қисман Африкада ҳам тарқалган йириктил оилаларидан бири. Қиёсий-тарихий мстод. шунга мувофиқ равишда қиёсий-тарихий тилшунослик ҳам кейинчалик ҳинд-европа тиллари деб аталган бир қанча тилларни ўрганиш асосида пайдо бўлган. Шу сабабли ҳам Ҳинд-Европа тиллари генетик алоқаларига кўра тилларнинг алоҳида бирлашиш шакли сифатида фараз қилинган дастлабки тил оиласи ҳисобланади. Одатда фанда бошқа тил оилаларини ажратиш, белгилаш бевосита ёки билвосита Ҳинд-Европа тилларини ўрганиш тажрибасига таянади. Шунингдек, бошқа тил гуруҳлари учун қиёсий-тарихий грамматика ва (этимо-логик) луғатлар тузишда ҳам Ҳинд-Европа тиллари учун тузилган ана шундай ишлар тажрибаси ҳисобга олинади.

Ҳинд-Европа тилларининг таркиби қуйидагилардан иборат: И) хетт-лувий ёки анатолий гуруҳи (Кичик Осиё-да) 2 хилма-хил хронологик даврга мансуб бир қанча тилларни қамраб олади. Булар: мил.ав 18–13-асрлардаги миххатл\\ хетт ёки несит (илк ёдгорлиги – хетт подшоси Аниттаснинг битиклари, кейинроқ – диний маро-сим, мифологик, тарихий, сиёсий, ижтимоийиқтисодий, эпик ва бошқа маз-мундаги матнлар), миххатли лувий, палай тиллари; оралиқ давр деб ҳисобланувчи милоддан аввалги 9–8-асрлардаги иерог-лифик хетт тили; милоддан аввалги 7–3-асрларда (антик даврда) мавжуд бўлган ликий, лидий, карий, сидет ва бошқа қад. тиллар-дир. 19-аср охирлари ва 20-асрда хетт-лувий тиллари материалларининг ўрга-нилиши қадимги Ҳинд-Европа тилларининг типи ҳақидаги тасаввурларга ҳам, ҳиндев-ропа бобо тилининг қурилиши қандай бўлганлиги ҳақидаги тушунчага ҳам жуда катта ўзгартиришлар киритди; 2) ҳинд ёки ҳинд-орий гу-руҳи (Ҳиндистон ярим оролининг шимолий қисми, Шри Ланка ороли) 3 даврга мансуб тиллардан иборат. Булар: қад. даврдаги веда тили (милоддан аввалги 2-минг йиллик охири – 1-минг йиллик бошларида яратилган "Ригведа" гимнлар тўплами), мумтоз, эпик ва будда вариантларига эга бўлган санскрит тили; ўрта даврга мансуб пракритлар – ўрта ҳинд тиллари: пали, пайшачи, магад-ҳи, апабҳранша ва бошқа тиллар; янги даврга мансуб ҳиндий, биҳар, бенгал, ас-сом, ория. маратҳий, сингал, синдҳи, ленди, панжоби, ражастҳани, гужарот, кҳандеши, пахари, непал, пария (яқинда Ўрта Осиёда аниқланган). лўли (Ҳиндистоннинг ўзида бир неча шеваларга эга ҳамда жаҳон бўйлаб бир қанча вариантларда тарқалиб кетган) тиллари; 3) эроний гуруҳдаги тиллар ҳам 3 даврга мансуб бўлиб, булар қуйидагилардир: қад. даврдаги авесто (муқаддас матнлар тўплами"Авесто" ёдгорлиги тили), қад. форс (ахоманийлар давридаги, милоддан аввалги 6– 4-асрларга мансуб миххат ёзувлари тили), мидий, скиф тиллари; ўрта эроний давр (милоддан аввалги 4–3-асрлар – милодий 8–9-асрлар)га мансуб ўрта форс (ёки паҳлавий), парфия, суғд, хоразмий, бақтрия, алан тиллари; янги эроний давр тиллари эса форс (форсий, фор-сийи дари), тожик, пушту (паштў, афғон), ёзувга эга бўлмаган лурий ва бахтиёрий лаҳжалари, балуж (балуч), тот, толиш, гилон ва мозандарон, Марказий ва Ғарбий Эрон лаҳжалари, парачи, ормури, қумзори, мунжон, яғноб, осетин тиллари, шунингдек, кўплаб помир тиллари; 4)тохар гу-руҳи "тохар А" (шарқий тохар ёки турфон) ва "тохар Б" (гарбий тохар ёки кучан) тилларидан иборат; 5) арман тилит қад. (милодий 5–11-асрлар), ўрта (12–16-асрлар) ва янги (17-асрдан) арман тили ўзаро фарқланади; 6) фри-гий тили (Кичик Осиёнинг ғарбий қисми) милоддан аввалги 8–3-асрларга мансуб қад. фригий битикларидан маълум ўлик тил; 7) фракий тили (Болқоннинг шарқий қисми ва Кичик Осиёнинг шим.-ғарбида) – милоддан аввалги 6–5-асрларга мансуб бир қанча битиклардан маълум ўлик тил; 8) иллирий гуруҳи (Болқоннинг ғарбий қисми ва қисман Италиянинг жануби-шарқида) милоддан аввалги 6– 1-асрларга мансуб, бир қанча лугавий бирликлар, шахс ва жой номини билдирувчи сўзларда сақланиб қолган ўлик иллирий ва мессап тилларидан иборат; 9) албан тили милодий 15-асрга мансуб ёзма ёдгорликлардан бошлаб маълум; 10) венет тили (Италиянинг шим.-шарқи-да) милоддан аввалги 6–1-асрларга мансуб 250 дан ортиқ битиклар орқали маълум бўлган ўлик тил; ИИ) юнон (грек) гу-руҳи асл юнон (қад. грек. – милоддан аввалги 15– 11-асрлар), Гомер достонлари тили (милоддан аввалги 10–9-асрлар), ўрта грек тили (милодий 1 –15-асрлар) каби ўлик тилларни ҳамда янги, замонавий грек тилини қамраб олади; 12) италий гуруҳи (Апеннин ярим оролида) қад. даврдаги лотин тилини (дастлаб Рим шеваси мақомида бўлиб, кейинчалик бутун Италияга, Европанинг катта қисмига, Шим. Африкага тарқалган, милоддан аввалги 6-асрга мансуб битиклардан маълум ўлик тил), оск, фалиск, умбр, сикул тилларини ҳамда янги даврдаги роман тилларинн қамраб олади; роман гуруи франсуз, окситан (провансал), испан, каталан, гали-си(я), португал, италян, сард, рето-роман, румин, молдован, арумин (аромун) ва 19-асрдан ўлик ҳисобланадиган далматин тилларидан иборат.

Роман тиллари асосида эсперанто каби халқаро сунъий тиллар пайдо бўлган; 13) келт гуруҳи (Ғарбий Евро-панинг чекка қисми – Ирландия ва Шотландиядан Пиреней ярим оролигача бўлган ҳудудда) 3 гуруҳчага (галл, бритт, гойдел) бўлинади. Бу гуруҳга галл (ўлик), уэлс, бретон, корн (ўлик), ирланд, шотланд (гел), келт, келтибер, мен (ўлик) ва бошқа тиллар киради; 14) герман гуруҳи ўз навбатида 3 гуруҳчага бўлинади: шарқий герман [ўлик тиллар – гот (милодий 4-асрдан маълум), вандал, бургунд ва бошқа[, ғарбий герман [юқори немис, немис, ициш (янги яҳудий). қуйи немис, нидерланд (голланд), фла-манд, африкаанс (бур), қад. инглиз (ўлик), инглиз, фриз тиллари] ва шимолий герман [исланд, дан (дат), швед, норвег (бир-биридан фарқланувчи 2 адабий шакли бор), фарер тиллари] гу-руҳчалари; 15) болтиқ гуруҳи одатда ғарбий болтиқ |прус, ятвяж (судав), галинд (голяд), шалав каби ўлик тиллар| ва шарқий болтиқ (лит-ва, латиш – жонли тиллар, курш, селон – ўлик тиллар) гуруҳчаларига ажралади; 16) славян гуруҳи ҳам ўз навбатида 3 гуруҳчага бўлинади: жанубий славян |эски славян (10– 11-аср ёдгорликларидан маълум ўлик тил) ва жонли тиллар: болгар, македон, сербхорват, словен тиллари|, ғарбий сла-вян (чех, словак, поляк, кашуб каби жонли тиллар ҳамда ўлик полаб тили ва бошқа бир қанча лаҳжалар) ва шарқий славян (рус, украин, белорус тиллари) гуруҳчалари.

Шубҳасиз, юқоридагилардан бошқа Ҳинд-Европа тиллари ҳам мавжуд бўлган. Уларнинг баъзилари изсиз йўқолиб, "ўлиб" кетганлар, баъзилари эса у ёки бу дара-жада топонимика материалларида ҳамда субстрат сўзларда сақланиб қолган. Яна бошқа бир тилларнинг (мас. этруск тили) эса Ҳинд-Европа тилларига мансублиги масаласи ҳанузгача ҳал этилмаган.

Ҳинд-Европа тилларининг давр ва макон қамрови жуда улкан: давр нуқтаи назаридан Ҳинд-Европа тилларит. мавжудлиги милоддан аввалги 2-минг йиллик аввалидан бошланса, макон нуқтаи назаридан эса ғарбда Атлантика океани қирғоқларидан шарқда Марказий Осиёгача, шимолида Скандинавиядан жанубида Урта денгизгача бўлган улкан ҳудудда мавжуд бўлган; кейинги 500 йил ичида инглиз, испан, франсуз, португал, нидерланд, рус каби янги Ҳинд-Европа тилларининг кенг тарқалиши, ёйилиши бу тилларнинг барча қитъаларда пайдо бўлишига, асосий ёки иккин-чи, ёрдамчи тил сифатида қўллана бошлашига сабаб бўлди. Ҳинд-Европа тилларининг тарқалишида табиий-тарихий тарзда ёки мустамлакачилик сиёсати туфайли рўй берган аҳоли (халклар, элатлар) миграцияси ҳам катта рол ўйнаган.

Ҳинд-Европа тиллари тармоғининг диалектал бўлиниши хусусиятларидан бири сифатида ҳинд-орий тиллари билан эроний тилларнинг , болтиқ тиллари билан славян тилларининг жуда яқинлигини, италий ва келт тилларининг эса бир қадар яқинлигини кўрсатиш мумкин. Бундай яқинлик ва ўхшашликлар бошқа тил гуруҳларида ҳам кузатилади.

Ҳинд-европа тилшунослиги тарихининг бир ярим асрдан кўпроқ даври мобайнида Ҳинд-Европа тилларининг таркиби ҳақидаги тушунча одатда тилларнинг кўпайиб бориши томон ўзгаргани каби (мас, Ҳинд-Европа тилларининг дастлабки ядроси, ўрганилиш объекти санскрит, юнон, лотин, герман тиллари бўлган бўлса, кейинчапик бу доира келт, болтиқ, славян тиллари, албан ва арман тиллари, 20-асрда эса хетт-лувий ва тохар тиллари ҳисобига кенгайди), бу тушунча ҳозир ҳам унчалик барқарор эмас, чунки ҳали чуқур ўрганилмаган, тўла ўқиш имкони бўлмаган тиллар анчагина. Рус олими В.М.Иллич-Свитич томонидан Ҳинд-Европа тилларит.нинг янада қадимийроқ қариндошлик алоқалари ҳақидаги назария илгари сурилган. Унга кўра, Ҳинд-Европа тилларининг "ностратик" деб аталувчи ва сом-ҳом (афроосиё), урал, олтой, дравид ва картвел сингари йирик тил оилаларини қамраб олувчи улкан оила билан қариндошлик алоқалари бир қатор фо-нетик ва қисман морфологик мослик (ўхшашлик)лар билан исботланган. Ҳинд-Европа тилларини ўрганиш, биринчидан, қиёсий-тарихий методнннг келиб чиқишига ва қиёсий-тарихий тилшуносликнннг пайдо бўлишига, иккинчидан, бу соҳанинг қиёсий-тарихий тилшуносликдаги алоҳида бир бўлим – ҳиндевропашунослик тарзида шаклланишига сабаб бўлди.

ЛЛ.Мее А., Введсние в сравницлное изученис индоевропейских язнков, пср. с англ., М.-Л., 1938;Порсиг В., Членение индо-европейской язнковой области, пер. с нсм., М., 1964; Иванов В.В., Обшеиндоевро-пейская, праславянская и анатолийская язм-ковмс синтезм, М., 1965; Ил л и ч-С витмч В.М.. Опнт сравнения ностратических язн-ков. Сравнителннй словар [т. 1–3|, М., 1971–84; Язмки Азии и Африки, т. 1–2. Ин-доевропейские язнки, М., 1976–78; Гамк-релидзе Т.В., Иванов В.В., Индо-европейский язнк и индоевропейсн. Рекон-струксия и историко-тииологический анализ праязмка и протокултурн, кн. 1–2, Тбилиси, 1984; Сравницлное язмкознание и история язмков. Л., 1984.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Илҳом Мадраҳимов, Ўроқ Лафасов.