Ҳанновер — Олмониядаги шаҳар, Лейн дарёси бўйидаги порт, Қуйи Саксония ерининг маъмурий маркази. 522686 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010). Майдони – 204,01 км2. Транспорт йўл ва ҳаво йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Саноат ва молиясавдо маркази. Машинасозлик, хусусан транспорт машинасозлиги, электротехника, резина, рангли металлургия, кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Ҳанновер атрофи ГФР даги йирик нефт олинадиган раён. Ҳанноверда ҳар йили халқаро саноат ярмаркалари ўтказилади. Шаҳарда техника, ветеринария, пед. олий ўқув юртлари, мусиқа ва театр академияси, метрополитен, университет, опера театри, музейлар ва бошқа мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Эски ратуша (1413-55) ва Лейбниц уйи (1648-52) бор. Ҳанновер 12-асрдан маълум. 1866 йилдан 1945 йилгача Пруссиядаги Ҳанновер провинсиясининг маъмурий маркази бўлган.[1]