Гулсапсардошлар

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Гулсапсардошлар (Iridaceae) — бир паллали ўсимликлар оиласи. Ўтлар, баъзан ярим буталардан иборат. Илдизи тугунак пиёзли ёки пиёзли. Барги наштарсимон ёки калами. Гули икки жинсли. Бинафша, кўк, оқ ёки сариқ рангли, гултожбаргларининг учтаси ташки қаватни, учтаси эса ички қаватни ташкил этади. Меваси кўсакча. Тропик ва субтропик ҳудудлар (айниқса Жанубий Африка ҳамда Американинг тропик ва субтропик ҳудудлари)да, баъзан мўътадил иқлимли минтақаларда 60 га яқин туркуми ва 1400 тача тури тарқалган. Ўзбекистонда 6 туркумга мансуб 30 дан зиёд тури бор. Г. орасида манзарали турлари (гулсапсар, заъфарон, гладиолус) ва б. навлари куп. Баъзи турлари илдизидан атир-упа и.ч.да фойдаланилади.

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил