Гоогле Таржимон
| Гоогле Таржимон | |
|---|---|
|
| |
| Жорий ҳолати | Фаол |
| Сайт тури | Таржимон |
| Қайси тилларда | Кўп тилли |
| Эгаси | Гоогле |
| Яратувчиси | Гоогле |
| УРЛ | транслате.гоогле.cом |
Гоогле Таржимон (Инглизча: Google Translate) — Гоогле компаниясининг матн ёки веб-саҳифаларни бир неча тилга таржима қилиш учун мўлжалланган веб-хизмати. Компания маълумотларига кўра, 2013-йилга келиб Гоогле Таржимондан фойдаланаётганлар сони кунига 200 миллион кишига етди.[1] Ҳозирда Гоогле Таржимон 90 та тилни қўллайди. 2014-йил декабр ойида Гоогле Таржимонга ўзбек тили ҳам қўшилди.
СЙСТРАН технологиясини қўлловчи Бабел Фиш ва АОЛ каби бошқа таржима хизматларидан фарқли ўлароқ, Гоогле Таржимон Транслате.cом каби ўз дастурий таъминотидан фойдаланади. Гоогле Таржимон ўзи ўрганувчи машина таржимаси алгоритмидан фойдаланади.
Имкониятлари[edit]
Гоогле Таржимон бутун веб-саҳифани таржима қила олади. Веб-дизайнерлар учун компания ходимлари томонидан сайтни барча рухсат этилган тилларга таржима қилишни ташкил этишга имкон берувчи скрипт ишлаб чиқилган.
Гоогле Таржимон бошқа автоматик таржима асбоблари сингари ўз чекловларига эга.[2] Ушбу асбоб фойдаланувчига чет тилидаги матн таркибининг умумий мазмунини тушунишга ёрдам беради. Аммо у кўп ҳолларда аниқ таржималарни тақдим этмайди. Шунинг учун доимий равишда таржима сифати бўйича ишлар олиб борилади, бошқа тилларга таржималар яратилади.
Хусусиятлари[edit]
Вариантларни бериш статистик алгоритм томонидан назорат қилинганлиги туфайли оддий кенг қўлланиладиган сўзларни таржима қилишда Гоогле Таржимон мумкин бўлган вариантлар ичидан сензура талабларига жавоб бермайдиган сўзларни ҳам таклиф этиши мумкин. Таржима натижасига бирор кўп таклиф этиладиган, аслида шак-шубҳасиз нотўғри бўлган таржима вариантлари ҳам таъсир этиши мумкин.
Гоогле Таржимон исталган қўлланиладиган тилдан исталган бошқа қўлланиладиган тилга таржима қилади, лекин кўпчилик ҳолларда аслида таржимани инглиз тили орқали бажаради. Айрим ҳолларда шу сабаб таржима сифати ёмонлашади. Баъзи тиллар учун таржима иккита жараёндан ўтади: матн дастлаб яқин-қардош тилга ўгирилади, кейин инглиз тилига таржима қилинади. Қуйида мазкур алгоритмдан ўтувчи тиллар келтирилган:
- белорусча ↔ русча ↔ инглизча ↔ бошқа
- украинча ↔ русча ↔ инглизча ↔ бошқа
- галисияча ↔ португалча ↔ инглизча ↔ бошқа
- македонча ↔ болгарча ↔ инглизча ↔ бошқа
- словакча ↔ чехча ↔ инглизча ↔ бошқа
- урдуча ↔ ҳиндийча ↔ инглизча ↔ бошқа
Ўзбек тили[edit]
2014-йил 11-декабрда Гоогле Таржимонга ўзбек тили ҳам қўшилди.[3] Буни амалга оширишда ўзбек тилини билган кўнгиллилар ёрдамидан ҳамда Шавкат Бўтаевнинг ўзбекча луғатидан фойдаланилди.[4]
Ўзбек тили илк бор қўшилганда таржима сифати жуда ёмонлиги кузатилди.[5] Ўзбек тилидан инглиз ва бошқа тилларга ёки ўзбек тилига таржима қилинган жумлалар тушунарсиз ёки мутлақо бошқа маъно касб этди. Масалан, инглиз тилидаги „И ам фром Узбекистан“ жумласи ўзбекчага „Мен Ўзбекистондан эмасман“ дея таржима қилинди. Ҳозирда ушбу муаммолар бартараф қилинган. Масалан, инглиз тилидаги „И ам фром Узбекистан“ жумласи ўзбекчага „Мен Ўзбекистонликман“ дея таржима қилинади.
Манбалар[edit]
- ↑ Гоогле Транслате ноw сервес 200 миллион пеопле даилй. CНЕТ (инглизча). CБС Интераcтиве Инc. (15 май 2013). 14 Деcембер 2014.
- ↑ Финд оут ҳоw оур транслатионс аре cреатед. Гоогле Транслате (инглизча). 14 Деcембер 2014.
- ↑ Гоогле Транслате Аддс Казакҳ, Тажик, Узбек Лангуагес. РФЕ/РЛ (инглизча) (12 Деcембер 2014). 14 Деcембер 2014.
- ↑ Гоогле Транслате - 10 море лангуагес wитҳ ёур ҳелп. Инсиде Сеарч (инглизча) (11 Деcембер 2014). 14 Деcембер 2014.
- ↑ Умаралиев, Тўлқин (12-декабр, 2014). Гоогле Транслате таржимонига ўзбек тили ҳам қўшилди. Озодлик радиоси. 14-декабр, 2014.