Гидрогенлаш
Гидрогенлаш (ҳйдрогениум — водород) — оддий моддалар (кимёвий элементлар)га ёки мураккаб бирикмаларга катализаторлар иштирокида водород бириктириш реаксияси. Кимёвий бирикмалардан водородни ажратиш — дегидрогенлаш эса Г.нинг акс реаксиясидир. Г. ва дегидрогенлаш органик моддаларни катализаторлар иштирокида синтез қилишнинг муҳим усуллари бўлиб, оксидланиш-қайтарилиш реаксияларига асосланган. Бу реаксиялар саноатда улкан реакторларда олиб борилади. Ёғлар ва кумирни Г. шулар жумласига киради. Бошқа қатор реаксияларда Г. ва дегидрогенлаш реаксиялари мужассамлашган ҳолда амалга оширилади. Этил спиртнинг катализаторлар иштирокида ацеталдегидга айланишидан иборат қайтар реаксия бунга мисол бўла олади.
Т-ра кўтарилганда ва Н2 босими пасайганда ацеталдегид, акс ҳолда этил спирти ҳосил бўлади. Г. ва дегидрогенлашда баъзи металлар (Фе, Ни, Cо, Пт, Ос ва ҳ.к.), оксидлар (НиО, CоО, Сг2О3, МоО2 ва ҳ.к.), шунингдек сулфидлар (WС2, МоС2, CрнСм) катализаторлар бўлиб хизмат қилади.
Г. ва дегидрогенлаш саноатда кенг қўлланилади. Маc, кўпгина кимё корхоналарига хом ашё бўладиган ва эритувчи ҳисобланадиган метил спирт углерод моноксидини пйх-хром оксидлари (катализатор) иштирокида гидрогенлаб олинади. Бошқа катализаторлар ишлатилганда, юқори спиртлар ҳам шу усул билан олинади. Маргарин и.ч. ёғларни Г.га асосланган. Капрон, анид (найлон) ва б. материаллар ишлаб чиқарила бошлаши муносабати билан оралиқ маҳсулотлар (фенолдан сиклогексонал, адипин кислота динитрилидан гексаметилендиамин ва анилиндан сиклогексиламин) олишда Г.дан кенг фойдаланилади. СО ни турли катализаторлар иштирокида гидрогенлаб, бензин, қаттиқ парафинлар ёки кислородли органик бирикмалар олиш мумкин. Юқори босим остида азот билан водородни ўзаро таъсир эттириб, аммиакни синтезлаш ҳам Г.дир. Г. мономерлар саноатида каучук ва смолаларш синтез қилишда кенг қўлланилади. Синтетик полимерлар и.ч.да, стирол ва унинг ҳосилаларини олишда, алкилароматик углеводородлардан — этилбензолни стиролга, изопропилбензолни метилстиролга айлантиришда дегидрогенлашнинг аҳамияти катта.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
