Футзал
| 250пх | |
| Энг юқори бошқарувчи ташкилот | ФИФА |
|---|---|
| Қачондан бери | 1968-йил |
| Характеристикалари | |
| Контакт | ўйинчилар |
| Анжом | тўп |
| Ўйналадиган жой | Зал |
| Минтақа | Бутун Дунё |
Футзал ёки Мини-футбол (ингл. Фуцал) - ФИФА қаноти остида ўтказиладиган спорт турларидан бири. Футзал худди Футболга ўхшайди, ушбу спорт турларининг фарқи шундаки: футболда майсали катта ва усти очиқ майдонда ўйналса, футзалда паркетли кичикроқ ва усти ёпиқ мажмуада ўйналади.
Тарихи[edit]
Футзалга ўхшаш ўйинни илк бор 1920-йилларда Бразилияликлар ўйнай бошлашган. 1958-йилда Швецияда бўлиб ўтган Футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Австрия терма жамоасининг мураббийларидан бири Ёзеф Аргауэр бразилияликларнинг спорт залида шуғулланишаётганини кўриб қолиб уларни томоша қилган. Унга ушбу залдаги футбол ёқиб қолган ва ватани Австрияда иккита мини-футбол жамоаларини тузган. Шундан кейин ушбу янги спорт тури Голландия, Испания ва Италияда тарқалиб кетган. Голландияликлар биринчилардан бўлиб ўзларининг илк миллий чемпионатларини ўтказишган ва 1968/1969-йилдаги илк мавсумда «Шярага'66» клуби ғалаба қозонган.
70-йилларнинг ўрталарида футзалнинг алоҳида спорт тури сифатида ривожланиши бошланди. 1974-йилнинг 19-июл куни Италия пойтахти Римда Футзал бўйича миллий терма жамоалар ўртасида биринчи халқаро ўйин бўлиб ўтди ва унда Италияликлар 9:2 ҳисобида Ливиялиларни мағлубиятга учратишди. Футзал бўйича норасмий биринчи Жаҳон Чемпионати прототипи эса 1986-йилда Можаристон пойтахти Будапештда ўтказилди. 8 та жамоа қатнашган турнирда Можаристон терма жамоаси финалда Голландия терма жамоасини мағлубиятга учратди. 1989-йилда Футзал бўйича расмий биринчи Жаҳон Чемпионати ўтказилди ва ўша жаҳон чемпионатида ғолибликни Бразилия терма жамоаси қўлга киритди. Осиё чемпионати эса 1998-йилдан бошлаб о'тказилмоқда.
Қоидалари ва Футзалнинг ўзгачалиги[edit]
Ўйин узунлиги бўйига 25дан 42 метрли, узунлиги энига 15дан 25 метрли майдонда ўтказилади. Халқаро ўйинлар ўтказиш учун эса бўйига 38-42 матр, энига 18-25 метрли майдон ишлатилади. Ўйин 2 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим (тайм) 20 дақиқадан иборат. Ўйин тўпи Футбол тўпидан кичикроқ бўлади ва ушбу тўп ўйин давомида ишлатилади. Футзалда битта ўйинда худди футболфаги сингари иккита жамоа ўйнайди. Ҳар бир жамоанинг майдонда 5 та футзалчиси ҳаракат қилади, булар дарвозабон ва майдон ўйинчилари. Ўйинчи ўзгариши ўйин давомида амалга оширилади ва футболдан фарқли ўлароқ чексиз равишда ўйинчини алмаштириш мумкин. Ўйинчиларга (дарвозабондан ташқари) ўйин давомида фақат қўл билан ўйнаш тақиқланган. Футзал қоидаси бу рақиб дарвозасига гол уришдан иборат. Дарвозалар ўлчами 3га 2 метр бўлиши керак.