Фуқаро авиацияси

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Фуқаро авиацияси - халқ хўжалиги соҳаси; ҳаво йўллари орқали йўловчи, юк, почта ташиш, қишлоқ хўжалигида ва ўрмончилик саноатида, геол.кидирув ишлари, балиқ овлаш, турли саноат объектларини қуришда, жойларни аэрофотосуратга олиш, тиббийсанитария хизматида ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. Фуқаро авиацияси таркибида замонавий самолётлар ва вертолётлар парки, техника иншоотлари тизимига эга бўлган ҳаво йўллари тармокдари, аэропортлар, аэродромлар, радио ва метеостансиялар, заводлар ва таъмирлаштехника базаси, и.т. муассасала^и, ўқув юртлари фаолият кўрсатади. Узбекистонда Фуқаро авиацияси тарихи 1924 йил 12 майда Тошкент— Авлиёота (Тароз) — Пишпек (Бишкек) — Олмаота ҳаво йўлида дастлабки йўловчиларни ташишдан бошланади (қаранг Авиация, "Ўзбекистон ҳаво йўмари" миллий авиация компанияси, Ҳаво транспорти).