Франз Кафка
| Франз Кафка | |
| Таваллуд санаси: | 3-июл 1883-йил |
|---|---|
| Таваллуд жойи: | Прага, Австро-Венгрия |
| Вафот санаси: | 3-июн 1924-йил (40 ёшда) |
| Вафот жойи: | Вена, Австрия |
| Фуқаролик: | Австро-Венгрия |
| Касб: | |
| Фаолият: | романнавис, ҳикоянавис, суғуртачи |
| Йўналиш: | модернизм |
| Жанр: | роман, қисқа проза |
| Магнум опус: | "Жараён" "Кузатиш" "Қўрғон" |
Франз Кафка (талаффузи: Франс Кафка, 1883, Прага, Австро-Венгрия — 1924 Вена, Австрия) — ХХ асрнинг немис тилида ижод қилувчи асосий ёзувчиларидан бири, унинг ишларининг кўп қисми ўлимидан кейин чоп этилган. Ижодини 1909-йилда ҳикоялар ёзишдан бошлаган. "Кузатиш" (1913) ҳикоялар тўплами, "Ҳукм", "Гўлоҳ" (1913), "Ўзгариш" (1916) ҳикоялари алоҳида нашр этилган. Биринчи жаҳон урушидан сўнг Кафка "Ахлоқ тузатиш колониясида" (ҳикоя, 1919), "Қишлоқ шифокори" (1919), "Йўқсил" (1924) тўпламларини нашр этди. Кафкани дунёга машқур қилган "Америка" (тугалланмаган, 1914), "Жараён" (1915), "Қўрғон" (1922) романлари, "Хитой девори қурилишида" (1931) ва бошқа ҳикоялар тўплами муаллифнинг вафотидан сўнг эълон қилинган. Кафка асарларида воқеаларнинг муболағали ва рамзий тасвирлари орқали инсоннинг нодонлик ва жаҳолат қаршисидаги фожиавий ожизлиги акс эттирилган. Уларда қонун ва инсон, нур ва зулмат мавҳумлик ҳолатида берилган, бу ҳолатдан қутилишнинг иложи топилмайди. Ижоди 20-аср Ғарб адабиётига кучли таъсир кўрсатган (қаранг: Экспрессионизм, Модернизм). "Отамга хат" (Вафо Файзулло таржимаси, 2001), "Эврилиш", "Очлик санъати" ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.[1]
Манбалар[edit]
Ҳаволалар[edit]
- Тҳе Кафка Прожеcт (ингл.)
- Кафка Прожеcт (ингл.)
- Франз Кафка Онлине — Франз Кафканинг ҳаёти ва ижоди (ингл.)
- www.кафка.ру (рус.)
| Wикимедиа Cоммонсда Франз Кафка мавзусига оид файллар бор. |
| Ушбу мақолани ёзишда Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |