Филлар
Филлар (Elephanditae) — хартумлилар туркуми оиласи. Баъзи систематиклар фикрича, кенжа оиласи. 2 уруғи: Африка Ф.и (2 тур) ва Осиё Ф.и (1 тур) бор. Ф., асосан, Осиё ва Африканинг ўрмон ҳамда саванналарида тарқалган. Бўйи 4—4,5 м гача, оғирлиги 5—7,5 т гача. Териси калта ва сийрак тукли. Оёклари йўгон, бақувват. Бармоқлари (олдинги оёкларида 5 та, орқадагисида 4 ёки 5 та) туёққа ўхшаш шохеимон тузилма билан қопланган. Оёқ кафтининг тагида юмшоқ масса бўлиб, филнинг товушеиз ҳаракатланишини таъминлайди. Бир кунда 100 км ча йўл юриши мумкин. Жағининг устки ва пастки қисмида 1 тадан озиқ тиши бор, улар вақтвақти билан ейилиб тулик шохшаббалари, барги, меваси, куртаклари ва бошқа (бир кунда 100 кг ча) билан озикданади. 70—80 йил яшайди. Энг қадимги Ф. қолдиғи юқори плиоцен даври ётқизиқларидан топилган. Гўшти овқатга ишлатилади. Фил суяги, думидаги қаттиқ қили ва терисидан турли буюмлар ясалади. Ҳинд фили хонакилаштирилган, ишчи ҳайвон сифатида фойдаланилади. Кўплаб овланиши ва яшаш муҳитининг бузилиши натижасида Ф.нинг сони камайиб кетган. Барча турлари муҳофаза қилинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
