Фатво
Jump to navigation
Jump to search
Фатво (араб. — тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) — исломда муфтий ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад (сав) сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли ҳуқуқий масалалар юзасидан берган изохлари, шунингдек, уларнинг фиқҳп доир чиқарган қарорлари Ф. деб айтилган. Ф. барча динийҳуқуқий мазҳаб асосчилари томонидан фиқҳга оид қўшимча манба сифатида қаралган. Ҳуқуқий масалаларда берилган Ф. диний жамоалар, муассасалар ва мусулмонлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Ф. Қуръон, ҳадислар ва шариатга ёки илгари берилган Ф.ларга асосланиб чикарилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
