Эмпиризм
Эмпиризм (юнонча έμπειρία - "тажриба") билим фақат шахсий тажриба ортидан олиниши мумкинлигини уқтирувчи эпистемология йўналишидир. Рационализмдан фарқли ўлароқ кучли субективизмга суянади.
Эмпиризм (юн. етрета — тажриба) — фалсафий оқим; ҳиссий тажрибани билишнинг бирданбир манбаи деб ҳисоблайди. Рационализмгл қарамақлрши туради. Тажрибани, ҳиссий билишни мутлақлаштириш, рационал билиш (тушунчалар, назариялар) аҳамиятини пасайтириш Э.га хос жиҳатлардир. Э. яхлит гносеологик консепсия сифатида 17—!8-асрларда шаклланди (Ф.Бекон, Т.Гоббс, Ж.Локк, Ж.Беркли, Д.Юм); Э.нинг айрим белгиларини позитивизм, неопозитивизм (мантиқий Э.)да кўриш мумкин. 19-асрда Э.нинг асосий вакили сифатида инглиз файдасуфи Э.С.Миллтанилди. Ҳозирги замон физикаси Э.нинг мантиқий йўналишига таянади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |