Эдгар Дегас

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

ДЕГА (Дегас) Илер Жермен Эдгар (1834.19.7 - Париж - 1917.27.9) -франсуз рассоми ва ҳайкалтароши, импрессионизмнинг етук намояндаси. Париждаги нафис санъат мактабида таълим олган (1855—56), Италияда яшаб Илк уйғониш даври санъатини ўрганган (1854—59). Д. ҳаётни, замонавий шаҳарни ва унинг кўчалари, майдонларини, одамлари (ҳолати, кайфиятлари)ни ўта сезгирлик билан бутун гўзаллиги ва табиийлигини ҳаққоний акс эттирган. Д. асарлари нозик ва аниқ расми, шаклларни кутилмаган тарзда берилиши билан ажралиб туради ("Қаҳвахона айвонидаги аёллар", 1877; "Юлдуз", 1878; "Мовий раққосалар", 1880— 90 ва б.). 1880-й.лар охиридан хайкалтарошликда ижод қилган, раққосалар, чўмилаётган аёллар, отлар ва б. шаклларда лаҳзалик ҳаракат, ҳолатни нафис ифодалашга эришган.

Адабиёт[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил