Данте Алигери

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Данте Алигҳиэри
Данте.пнг
Таваллуд санаси: 14-май 1265-йил(1265-05-14)
Таваллуд жойи:Флоренсия
Вафот санаси:13-ноябр 1321-йил(1321-11-13)
(56 ёшда)
Фуқаролик:Италия байроғи Италия
Касб:
Фаолият:Давлат арбоби, шоир, тил назарийчиси

Данте Алигери (итал. Dante Alighieri; май 1265, Флоренсия – 13/14 сентябр 1321, Равенна) – италян шоири. Кеч ўрта асрлар маданиятининг синтези берилган "Илоҳий комедия" яратувчиси. Қадимий дворян наслидан. Дастлабки "Янги ҳаёт" (1292) асари севгилиси Беатричега бағишланган сонетлардан ва насрий лавҳалардан иборат. 1290-йиллар охирида ҳукмрон гвелфлар партияси "оқлар" ва "қоралар"га ажралиб чиққач, Флоренсияда ҳокимият "қоралар" қўлига ўтади. Ўша пайтда Римда бўлган "оқлар" вакили Дантенинг мол-мулки мусодара этилиб, ўзи ўлимга ҳукм этилади. Шундан кейин Данте Флоренсиядан чиқиб кетади (1302) ва умрининг охиригача дарбадарликда яшайди, сиёсат билан шуғулланмайди. Данте фалсафий рухдаги "Базм" (1308), "Монархия ҳақида" (1313), "Ер ва сув ҳақида" (1320) рисолаларида гуманистик қарашларни илгари суради, даврнинг муҳим ижтимоий-ахлоқий муаммоларига жавоб излайди. Жумладан, "Монархия ҳақида" асарида Данте бутун жахон монархиясини ер юзидаги одамларнинг фаровонлигини таъминлайдиган адолатли давлат шакли сифатида ҳимоя қилади.

Илоҳий комедия[edit]

"Комедия" Данте ижодининг чўққисидир (1307–1321). Кейинчалик Боccаccио унга "Илоҳий" эпитетини берган. Данте вафотидан сўнг қўшилган илоҳий сўзи шоир ижоди мухлислари томонидан асарнинг бадиий жиҳатдан юксаклигини ифодалаш учун қўлланилган. Достон 3 қисм ("Дўзах", "Аъроф", "Жаннат") дан иборат. Ҳар бир қисмда 33 та қўшиқ бор. Достон Дантенинг шоир Вергилий етакчилигида у дунёга саёҳати тарзида ёзилган. Бу шакл Шарқ обидаси "Ме'рожнома" сюжетини эслатади. "Комедия" анъанавий диний сюжет асосида бўлсада, ундаги гуманизм мағзини реал дунёдаги инсонлар ҳаёти ташкил этади. Данте асарда инсоният тарихининг турли даврларида яшаган кишиларнинг мураккаб фалсафий қарашларига муносабатини билдиради. "Комедия"нинг "Дўзах" қисмидаги 4-қўшиқда жаҳоннинг буюк донишмандлари Демокрит, Фалес, Гераклит, Эвклид, Птолемей, Гиппократлар қаторида Шарқнинг улуғ мутафаккирлари Ибн Сино ва Ибн Рушдлар тилга олинаган. Қўшиқда қадимий Турон подшосининг қизи, афсонавий балиқ танли саркарда аёл Семирамида, Миср маликаси Клеопатра фаолиятига муносабат билдирилади. "Аъроф"да массагетлар маликаси Тўмарис қаҳрамонлиги тасвирланган. "Илоҳий комедия" бадиий юксак бўлиши билан бирга, кишилик жамияти тараққиётида йиғилган билимларнинг бой хазинасидир. Данте Шарқ ва Ғарб тафаккури меваларини омухта этган. Муаллиф Шарқ донишмандлари Ибн Сино, Ал – Фарғоний, Абу Машъар, Муҳаммад ал – Хоразмий ва бошқаларнинг асарларидан фойдаланган.

Данте италян адабий тилининг яратувчиси ҳисобланади. Унинг достони услубида оддий халқ тили олий табақа кишилари тилига хос тантанаворлик, рангбаранглик ва драматизм билан уйғунлашиб кетган. Данте ўз давридаги ижодкорлардан фарқли ўлароқ бутун италян миллати номидан гапириб, унинг асрий орзу-армонларини ифодалаган. Шунинг учун ҳам уни ўрта асрнинг сўнгги шоири ва айни пайтда, янги даврнинг биринчи шоири, дейишади. Данте ижоди италян адабиёти ва бутун Европа маданияти тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Шоир ижоди адабиёцҳунос олимлар томонидан кенг тадқиқ этилган. Данте асарлари жаҳон халқларининг кўпгина тилларига таржима қилинган. "Илоҳий комедия" достонининг "Дўзах" қисми ўзбек тилида Абдулла Орипов таржимасида нашр этилган (1978).

Ижоди[edit]

Данте 1450-йил фрескасида. (Уффизи галереяси)
  • 13061321 Илоҳий комедия – Дивина Cоммедиа (ит.):
    • Дўзаҳ
    • Аъроф (Маҳшаргоҳ)
    • Жаннат
  • 13041307 Cонвивио (ит.) Базм
  • 13041306 Де вулгари элоқуэнтиа либри дуо (лот.) Халқ сўзамоллиги ҳақида, трактат (Дубиа)
    Де вулгари элоқуэнтиа, 1577
  • Эглогҳе (лот.) Эклоглар
  • Эпистулаэ (лот.) Номалар
  • Ил фиоре (ит.) Гул, Роза ҳақидаги Роман (Роман де ла Росе) га асосланган 232 сонетдан иборат эпик достон. ХИИИ асрнинг фр. аллегорик романи
  • 13101313 Монарчиа (лот.)
  • Детто д’аморе (ит.) Детто д’Аморе Роза ҳақидаги Роман (Роман де ла Росе) га асосланган эпик достон. Монарҳия, трактат
  • Қуаэстио де ақуа эт де терра (лот.) Сув ва ер ҳақидаги савол. Дубиа
  • 1295 Вита нуова (ит.) Янги ҳаёт
  • Риме (Cанзониэре) (ит.) Шеърлар
    • Флоренсия даврининг шеърлари:
    • Сонетлар
    • Кансонлар
    • Баллада ва станслар
    • Сургунда ёзилган шеърлар:
    • Сонетлар
    • Кансонлар
    • Тош хоним ҳақида шеърлар
  • Хатлар

Адабиёт[edit]

  • Голенишев-Кутузов И ., Творчество Данте и мировая литература, М., 1971
  • Комилов Н., Ибн Сино ва Данте, Т., 1983
  • Сулаймонова Ф., Шарқ ва Ғарб, Т., 1997
  • Комилов Н., Тафаккур карвонлари, Т., 1999

Манбалар[edit]

  • Божественная комедия, М., 1961.
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил, Нажмиддин Комилов