Чўчқа
| Чўчқа | |
|---|---|
| Биологик классификация | |
|
| |
Чўчқа, хонаки чўчқа — ҳақиқий чўчқасимонлар туркуми (Сус)ра мансуб жуфт туёқли ҳайвон. Хонаки Ч.лар Европа, Ўрта денгиз ва Осиё тўнғизларининт кенжа тури (Сус сcрофа)fl аҲ келиб чиққан. Европа ва Осиё гуруҳларига бўлинади. Милоддан аввалги 5—4-асрларда хонакилаштирилган. Озуқа шароити, парвариш ҳамда узоқ ва мақсадли селексия натижасида жаҳонда 100 дан ортиқ Ч. зотлари чиқарилган. Энг кўп боқиладиган зотлар — йирик оқ, ландрас, йирик қора, дюрок, Шим. Кавказ, Украина дашт оқ чўчқаси ва бошқа Ч.нинг тана тузилиши қўпол, тумшуғи узун, учида ҳаракатланувчи хартуми бор. Оёқлари тўрт бармоқли, елини икки тизимда жойлашган, 14 сўрғичли; танаси сийрак дағал қил билан қопланган. Эркагининг вазни 250–300 кг , урғочиси 200–220 кг га боради. Ч. чорва ҳайвонлари ичида энг тез етилувчи ва сермаҳсул ҳисобланади, 4— 5 ойлигида жинсий етилади, 9—10 ойлигида қочирилади. Бўғозлик даври 102—128 кун, йилига 2 марта болалайди ва ҳар болалашида 10 ва ундан ортиқ бола беради. Ч. боласининг тирик вазни туғилганида 1,2 –2 кг , икки ойлигида 16–20 кг , 6—7 ойлигида 90–110 кг , 12 ойлигида 200 кг тош босади. Бир она Ч.дан бир йилда 20— 22 бола олиш ва уни боқиш мумкин. Боқилган Ч.нинг сўйим гўшт чи бола олиш ва уни боқиш мумкин. Боқилган Ч.нинг сўйим гўшт чиқими 70—85% ни ташкил этади. Чўчқа да она чўчқалар 5—6 йил, эркак чўчқалар 7 йил фойдаланилади. Ч.лар табиий ва сунъий усулда қочирилади. Бир эркак Ч. уруғи билан 100 дан кўпроқ она чўчқаларни сунъий уруғлантириш мумкин. Ч.ларни гўшт учун (бекон), гўштёғ учун ва ёғ учун боқиш усуллари мавжуд. Ч. гўшти ва ёғидан турли озиқ-овқат маҳсулотлари (бекон, ветчина, колбаса, дудланган гўшт, рулет, корейка, шпик ва бошқалар) тайёрланади. Ишлаб чикаришда Ч. терисидан оёқ кийими, эгаржабдуклар ва бошқа нарсалар тайёрлашда фойдаланилади. Дунёнинг ҳамма мамлакатларида, йирик фермалар ва хонадон хўжаликларида боқилади (қаранг Чўчқачилик).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
