Cарл Линнаэус
| Cарл Линнаэус (Cарл вон Линнé) | |
|---|---|
|
Cарл вон Линнé, Алехандер Рослин чизган портрет, 1775. | |
| Таваллуди |
23-май 1707-йил Росхулт, Швеция |
| Вафоти |
10-январ 1778-йил (70 ёшда) Уппсала, Швеция |
| Истиқомат жойлари | Швеция |
| Ватани | Швеция |
| Соҳаси |
Ботаника Биология Зоология |
| Алма матер |
Лунд университети Уппсала университети |
| Машҳур ишлари |
Таксономия Экология Ботаника |
| Дини | Лутеран |
Cарл Линнаэус (швед тилидаги асл исми Cарл Нилссон Линнæус, 23-май, 1707 – 10-январ, 1778) — биноминал номенклатурага асос солган швед ботаниги, зоологи ва шифокори бўлган. У замонавий таксономия ва экологиянинг отаси деб аталади. Унинг ишларининг асосий қисми лотин тилида ёзилган бўлиб, лотинчада унинг исми Carolus Linnæus дея, 1761-йилдан сўнг Cаролус а Линнé деб ёзилган.
ЛИННЕЙ (Линне, Линнаэус) Карл (1707.23.5, Росхулт - 1778.10.1, Упсала) — швед табиацҳуноси. Швеция Фанлар академияси академик ва унинг биринчи президента (1739 йилдан), Париж Фанлар академияси академик (1762 йилдан). Лунд ва Упсала университетларида ўқиган, Упсала университети профессор (1741 йилдан). Ўсимлик ва ҳайвонларнинг замонавий систематикасига асос солган, бинар номенклатурани фанга киритган. Л. турни икки ном, яъни тур ва уруғ (туркум) номи билан аташни таклиф этган; синф, туркум (тартиб), уруғ (туркум), тур ва вариация тушун-чаларини аникдаб берган. Л. 1500 ўсимлик турларини тавсифлаб берди. Ўсимликларни 24 синф, ҳайвонларни 6 синф (сут эмизувчилар, қушлар, амфибиялар, баликлар, чувалчанглар ва ҳашаротлар)га ажратади. Амфибияларга сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда судралиб юрувчиларни киритади. Одамни ҳайвонлар системаси (сут эмизувчилар синфи, приматлар туркуми)га киритиш ўша даврда ҳукмрон бўлган дунёқарашларга зид эди. Л. системаси куп хусусиятларга кура, сунъий булса ҳам ўз даврида катта ижобий аҳамият касб этди. У 10000 дан ортиқ усимлик, 4200 дан ортиқ ҳайвон турларини тавсифлаб берди. Л. тиббиёт, ўсимликларнинг иқлимга мосланишк ва бошқа масалаларга бағишланган бир қанча асарлар яратди. Упсала шаҳрида Ғарбий Европада энг яхши ҳисобланган ботаника богини ташкил этди.[1]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |