Бойқўнғир (космодром)
| Бойқўнғир Космодроми | ||
|---|---|---|
| Номи: | Бойқўнғир, Баиконур | |
| Асл атамаси: | қоз. Байқоңыр | |
| Мамлакат: | ||
| Жойлашуви: | Қизилўрда Вилояти | |
| Асос солинган: | 2-июн, 1955-йил | |
Бойқўнғир (қоз. Байқоңыр), Бойқўнғир космодроми 6717 км 2 жойга эга бўлган дунёнинг биринчи ва энг йирик аэрокосмодроми[1]. Бу ҳудуд Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги Казалинск шаҳри ва Жусали шаҳарчалари орасида жойлашган. Бойқўнғир шаҳри ва Бойқўнғир космодроми биргаликда Бойқўнғир номи билан юритилади. Бойқўнғир шаҳри 2050-йилгача Россия Федерациясига Қозоғистон ҳукумати томонидан фойдаланиш тартиби билан ижарага берилган. Ушбу жойни ижарада фойдаланиши ҳамда космодром эксплуатацияси учун Россия ҳукуматига йилига 5 млрд. рублга (Бойқўнғирда ижарада туриш қиймати йилига 115 млн. АҚШ доллари бу 3,5 млрд. рубл атрофида, Россия Думаси фазо жисмларига асосланган ракеталарни қўллаб-қувватлашига 1,5 млрд. рубл атрофида маблағ сарфлайди) тушади. Бу эса Роскосмос жамиятининг ҳазинасини 2012-йилги бюджет кўрсаткичларига асосан 4,2 % маблағини ташкил қилган. Булардан ташқари Россия федерал бюджетидан Бойқўнғир шаҳар бюджетига йилига 1,16 млрд. рубл (2012-йилги кўрсаткич) миқдорида маблағ ажратилади[2].[3]. Умумий жиҳатдан шаҳар ва космодромдан эркин фойдаланиш тартиби Россия Думаси учун ўзининг федерал ғазнасидан йиллик 6,16 млрд. рубл маблағ сарфланади. Бойқўнғир космодроми 2012-йилда 21 ракета фазога қўйиб юборилган ва энг кўп фазо жисмларини орбитага учириш сабабли дунёда етакчилик қилмоқда (иккинчи ўринда АҚШнинг Мис Канаверал космодроми томонидан йилига 10 ракета учирилган).
Cонтенц
Тарихи[edit]
Водород қоришмаларидан тайёрланган портловчи бомбаларни элтиш учун ва келажакда прототип дастурига асосланган инсонни самода узоқ вақт парвози сифатида фойдаланиладиган континетлар аро ҳаракат қила оладиган Р-7 баллистик ракетасини яратиш учун янги ва кенг полигон (рус. - asl mohiyatidagi maʼnosi ruslarda yirik tadqiqotlarni amalda sinab koʻrish uchun ajratilgan keng maydon shunday atalgan) зарур эди. Совет Иттифоқи ракеталари аввалари Астрахан вилоятида жойлашган Капустин Яр ҳабий ракеталар учириш полигонида амалий ишларини бажаришган. Шунга қарамасдан Совет Иттифоқи ҳукуматининг илмий тадқиқотлар маркази томонидан 1954-йилда йирик полигон қуриш мақсадида ҳар бир одам яшамайдиган ҳудудларга ўзининг тегишли коммисияларини юборишади. Совет Иттифоқининг илмий тадқиқотлар маркази томонидан қуриладиган полигон ушбу ҳусусиятларга эга жой бўлиши керак эди[4], булар:
- Қишлоқ- ҳўжалигини ишлаб чиқариш эри сифатида кам фойдаланилган кам аҳолига эга бўлган жойлар (ракеталар учириш тадқиқотлари кенг майдонда амалиётдан ўтиши боис йирик аҳоли яшайдиган ҳудудлар устидан учиб ўтиши ман қилинган эди).
- Полигонга ҳар ҳил катта юклар элтиш ва ракеталарнинг қисмларини ташиш учун йирик Темирйўл магистралларига бой жой бўлиши заруриятиларига эга жойлар.
- Ракетанинг учишига ва қўниши учун ажратилган майдон камида 7000 км. атрофидадаги жой.
Илмий тадқиқотчилар бир неча жойларни қурилиш тартибига мос ҳудуд деб топишган, булар Мария Автоном Республикаси,Доғистон,Астраҳан вилояти ҳамда Қизил- Ўрда вилоятидир. Тадқиқотчилар биргина асосий муаммо билан Р-7 ракетасини радио бошқарув ситемасини бошқаришга эр устида учта радио тўлқинли йўналиш бераоладиган яъни:
- 150 км. ва 250 км. масофасида ҳар томондан икки симметрга эга учирилиш майдони.
- Учирилиш ва ракета эркин ҳавога кўтарилиш учун 200 км.дан 500 км.га қадар кенг парвоз трассаси.
Олимлар Мария ўлкасидаги қалин ўрмонларга фавқулодда ёнғин кетиши, Доғистондаги тоғларнинг тортишиш ҳаракати, Астраҳан вилояти эса Каспий денгизи соҳилларига яқинлиги ҳавфларини такидлашишган. Тадқиқотчилар томонидан бундай шароитлар мосуво бўлган қарийб ўзидан 800 км. атрофда тайинли аҳоли яшамайдиган ва бир ёни Орол денгизига, бир ёни Ўрта Осиёнинг йирик Сирдарё соҳилларига яқин,Москва- Тошкент темир йўли[6] ўтган ҳамда Қозоғистоннинг йирик бўшлигида жойлашган Қизилўрда (вилоят)и танланади. 12-феврал 1955-йили Коммунистик партиясининг марказий қўмитаси ва Совет Иттифоқи вазирлар маҳкамаси биргаликда 292 ва 118 сонли қарорларида Совет Иттифоқи мудофа вазирлигининг ракета теҳникаларини ўрганиши учун № 5 илмий тадқиқот ўтказиш полигони қурилиши борасида қарор чиқарилади. Полигон қурилиш нуқтаси учун Қозоғистоннинг Қизилўрда (вилоят)идаги Казалинск ва Жусали шаҳарлари орасида Москва-Тошкент темир йўли ўтган атрофни (1954-йилда бир гуруҳ топографлар ва геологлар кўригидан ўтган) танланади ва 1955-йилнинг биринчи ярмида ушбу туман барча шароитларга мослаштирилади. Генерал-маёр Г.М.Шубников бошчилиги остида космодром қурилишига маъсул этиб тайинланган ва биринчи ҳарбий қурувчи отряд 1955-йилнинг 12-январида Тера-Там стансиясига олиб келиниб жойлаштирилади. Полигон устидаги қурилиш ишлари 1955-йилни иккинчи ярми қиш мавсумида бошланиб, аввалига қурувчи ҳарбийлар чодирларда яшашган кейинчалик 5-май 1955-йилда Сирдарё соҳиллари қирғоғида биринчи Заря номли яшаш шаҳарчаси бунёд этилган. Ҳудди шу кун 5-май 1957-йили маҳсус комиссия полигонни биринчи учириш маскани сифатида қабул қилди ва 6-майда биринчи фазо кемаси Р-7 баллистик ракетаси ушбу масканга ўрнатилади. Бешинчи илмий тадқиқот маркази полигони қурилгани сифатида ва штаб полигонидаги ҳарбий бўлинмалари 11284 дона, полигонда ракеталарни фазога учирилиш бошланганда 527 инженер ва 237 теҳник мутахасислар, жами шу даврда ҳарбий ҳизматчилар 3600 нафарга этгани боис Қўмондонлик штаби таъсис бўйича Бойқўнғир космодромининг туғилган куни 2-июн 1955-йил деб хисобланади. Америка разведкаси томонидан 1957-йилнинг 5-августидаги Лоcкҳеэд У-2 ракетаси Совет Иттифоқи ҳудуди устида учирилганлиги боис Совет Иттифоқи ракета учириш полигони жойлашган нуқта аниқланиб тез орада Ғарб мамлакатлари орасида маълум бўлган. 1957-йилдан то 1990-йиллар бошларигача ушбу полигонни Ғарб манбаларида Тюратам яқин темирйўл стансияси номи билан келтирилган[7].
Космодромнинг тариҳидаги муҳим кунлар жамланмаси[edit]
- 12.01.1955. Тера-Там ҳудуди атрофига бир гуруҳ ҳарбий қурувчилар олиб келиниб ва қурилиш нуқтаси аниқланди. Бойқўнғир шаҳарчаси қурилиши бошланиши.
- 12.02.1955. Совет Иттифоқи вазирлар маҳкамаси томонидан континентлар аро ҳаракат қилаоладиган ракета учирилишига мосланган полигон қурилиш борасидаги муаммолар қўйилди.
- 20.07.1955. Биринчи учиш майдончасини қурилиш ишлари бошланди.
- 04.10.1957 Дунёда биринчи теҳника саънати сифатида этироф этилган эрнинг атрофида Р-7 сунъий йўлдоши ёрдамида 22 соату 28 минут ҳаракат қилди.
- 29.01.1958 Полигон жойлашган Заря шаҳарчаси Ленинск номига ўзгартирилди.
- 29.07.1960 Полигон ҳаяти Р-7 ракетасининг муваффақиятли учирилганлиги боис Совет Иттифоқи олий маслаҳат президиуми томонидан Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланди.
- 03.08.1960 Совет Иттифоқи мудофа вазирлиги томонидан 2-июн полигонга асос солинган кун сифатида СССР давлат байрамлари қаторида нишонланиши қайд қилинди.
- 12.04.1961. Юрий Гагарин томонидан амалга оширилган 9 соату 7 минутлик инсоннинг биринчи маротиба фазодаги парвози.
- 09.05.1962 Совет Иттифоқи олий маслаҳат президиуми томонидан Фазогирлар куни жорий қилинган.
- 08.05.1965 Совет Иттифоқи олий маслаҳат президиуми кўрсатмаси томонидан полигон Ленин ордени билан мпукофотланган.
- 16.06.1965 Протон номли ракета илк маротиба фазога қўйиб юборилди.
- 21.06.1966 Қозоғистон олий маҳкамасининг кўрсатмаси томонидан Ленинский шаҳарчаси Ленин шаҳри номига ўзгартирилди.
- 27.10.1967 Циклон ракетаси самога учирилган.
- 15.01.1971 Полигон Совет Иттифоқи олий маслаҳат президиуми томонидан октабр Инқилоби ордени билан мукофотланган.
- 1980-йил Ленин шаҳри марказида Союз ракетасининг макети ўрнатилди.
- 20.02.1986 Мир номли орбитада назорат қилиш ускунаси коинотга чиқариб юборилган.
- 15.05.1987 Энергия номли ракета коинотга учирилган.
- 1993-йилнинг июл ойида Қозоғистон миллий аэрокосмик агентлик бошқармаси яратилди.
- 20.12.1995 Қозоғистон Республикаси президенти кўрсатмасига кўра Ленинск шаҳри Бойқўнғир номига ўзгартирилди.
- 1.02.1999 Заря номли юк ракетаси эр орбитаси атрофида Ҳалқаро фазовий стансия қурилиши учун коинотга чиқарилди.
Муҳим ҳодисалар[edit]
- 15-май 1957-йил континентлар аро ҳаракат қила оладиган Р-7 баллистик ракетаси учирилган лекин парвоз мувваффақияциз 400 км. масофага парвоз этиб ерга қулаган.
- 21-август 1957-йил Р-7 ракетаси парвози муваффақиятли амалга оширилди.
- 4-октабр 1957-йил Спутник номли дунёдаги биринчи ернинг сунъий йўлдоши орбитага чиқарилди. Унинг оғирлиги 83,6 килограммни ташкил қилган.
- 1959-йилнинг куз мавсумида биринчи бор Ойга Луна 2 суъний йўлдоши орқали ускуналар етказилди.
- 19-август 1960-йил — Оқ ва Кулрангли итлар илк маротиба „Спутник-5“ ракетасида учирилди. 17 марталик эрнинг атрофида айланиш ҳодисасидан сўнг ракета эрга бутунлигича қўниб ичидаги итлар тирик қайтишган.
- 24-октабр 1960-йили космодромда „Р-16“ баллистик ракетасини учишга уриниш чоғида йирик ҳалокат содир бўлган бунинг натижасида ёнғин чиқиб ёқилғидан заҳарланиб 78 нафар инсон ҳалок бўлган бўлиб ушбу ҳалок бўлганлар орасида РВСН бош қўмондони Митрофан Неделин ҳам ҳалок бўлган.
- 12-апрел 1961-йили космодромдан ва дунёдан биринчи маротиба „Восток-1“ — фазо кемаси одам иштирокида (Ю. А. Гагарин) эрнинг ўз ўқи атрофида 1 соату 48 минут муваффақиятли парвоз амалга оширилиб Саратов вилоятида эрга қўнади .
- 24-октабр 1963-йилда космодромдаги жанговар ракеталарининг бири Р-9 ракетасида ёнғин чиқиб этти нафар ҳарбийларни ҳаётдан олиб кетган.
- 15-ноябр 1988-йили — биринчи кўп маротибалик фазовий ракета „Энергия“ „Буран“. транспорт системалари ҳавога қўйиб юборилган. Ер ўқ атрофида парвозни амалга оширган „Буран“ фазо кемаси парвоз сўнгида космодромнинг шимолида жойлашган „Юбилейний“ аэродромига автоматик тарзда қўнишни амалга оширган.
Ҳаммаси бўлиб „Бойқўнғир“дан 50 йил давомида 1500 дан ортиқ фазовий аппаратлар,100 ортиқ континентлар аро ҳаракатга эга баллистик ракеталар,38 русумдаги ракеталар тури тажрибадан ўтган ва 80 ортиқ фазовий аппаратлар турлари ҳамда уларнинг модификация ишлари амалга оширилган.
- 1991,1993-йилларда — космодромнинг инқироз даври Совет Иттифоқи парчаланишидан сўнг фазовий кемаларнинг космодромдан учирилиши бирданига қисқариб бутун офицерлар, саноат ишчилари кутилмаган тўҳтовдан сўнг кўпгина оиласи билан Бойқўнғирда фаолият юритиб ҳамда яшаган инсонлар бундай мураккаб вазиятдан сўнг ўз ватанларига яҳшироқ ҳаёт топиш илинжида қайтишган (Россия, Украина ва ҳоказо). Космодромнинг ҳолати бир неча бор ноаниқ ва мустақил Қозоғистон майдонида эканлиги қайд этилган бўлсада лекин далилий ўзгартмалар Бойқўнғир Россияга берилиши келтирилган. Бу вақтларда Қозоғистон ҳукумати оҳирги томчи коммунал ҳизматни ҳам оммага этказиб бериши узилиб қолади ва 1993-94-йилларда шаҳар бутунлай электро тармоғдан узилиб қолиб, қишнинг қаттиқ совуқларида одамлар яшайдиган уйларда, ҳарбийларнинг ҳизмат бинолари электр токи этказиб бериш вақтинча узилиб қолган.
Шаҳарнинг аҳолиси икки кара камайиб кетади. УВД бошқамаси маълумотларига кўра феврал ойлари 1995 йилда „Бойқўғир“ комплексида 72 мин. одам, улардан 55855 нафари шаҳарда, қолганлари — Тўра-Там ва Ақай қишлоқ марказларида яшашган. 15 мин. руслар, 21 мин. қозоқлар, 2 мин. украинлар ва 2 мин . бошқа миллатлар рўйхатдан ўтишган.
- 1994-йилда Ленинск (ҳозир Бойқўнғир) шаҳри ҳамда космодром билан биргаликда, Россияга ижарага топширилган. Йиллик ижара қиймати— 115 млн долл., ҳисоб тўловлари қўйилиб, Қозоғистонга ҳарбий ва бошқа техника ривожлантириш билан биргаликда 1, 5 млрд рубл йилига Россия сарфлаяпти. Ва Бойқўнғир шаҳрини қўллаб-қувватлашга хамда космодром объэктлари — ёнида 1, 16 млрд рубл (2012-йил ҳолатига кўра) бу Россия ихтиёридаги ягона космодром бўлиб ва геостационарли орбитага коинот аппаратларни учириш дастурларини рухсат этиш хулосаларини амалга оширади. Россия учун бошқа миллий космодромлар бундай учирилиш салоҳиятига эга эмас.
- 1997-йилда РФ мудофаа вазирлигидан босқичли космодром объэктларини Роскосмос бошқармасига топшириш бошланган .
- 2002-йилда аксарият объэктлар фуқаролик корхоналарига космодромни топширилган.
- 6-июл 1999-йили Бойқўнғирда Россиянинг ҳарбий йўлдош алоқалари бўлмиш 50 йиллик космодром " камалак " дастури ҳалокатидан кейин Қозоғистон ҳокимияти вақтинча коинотга оид тайинланган ракетларни космодромдан учирилиши ман этган .
- 15-июл 1999-йили Россия бу иккитомонлама космодром ижараси шартномасига қаршилик ҳақидаги айблов билан, Россияга кейин товонлар билан зарарни тўлаш шартини олиб чиққан ва космодромдан ракета учиришлари бир муддат тўҳтатилган.
- 2004-йили 9-10-январ кунлари Н. Назарбоэв Остона шахридаги балиқ овлаш мавсумининг учрашувида " Бойқўнғир мажмуасини ривожланиши ва самарали фойдаланишига „ ва 2050-йилга қадар ижара муддати узайтирилганилигига ҳамда ижара 115 млн доллар йилик тўловига оид имзоланган келишуви ҳақида ҳамкорлиги бўлган эди.
- 2004-йилнинг охирида“ Бойқўнғир " даги кўриб чиқилган лойиҳаларда, " Байтерек " (каз. Бәйтерек — терак) фазовий — ракеталар мажмуасини яратиш тўғрисидаги бўлган қарор эълон қилинди. У мужмўа ёрдами билан " Ангара " фазовий ракетаси лойиҳаси аппаратлари орқали коинотга сайр қилиш бажарилиши ва тижорати режалаштирилган , бу Россиянинг Қозоғистондан . маблағ чиқариш (ажратиш) лойиҳасининг қозоқ томондаги даромади ва бунинг ёрдами билан фазовий — ракета мажмуасинини ишлаб чиқиш борасида Қозоғистон билан келишиб тенгҳуқуқли қатнашиш маслакларида ишлаб чиқиши учун жавоб беряпти.
- 2004-йилнинг сентябрида " Бойқўнғир " космодромида Қозоғистон Республикаси Президентнинг таъсис этувчи вакили этиб Басекеэв Адилбек Алимжанович тайинланган .
- 2005-йилда Қозоғистон ҳукумати томонидан " Бойқўнғир " космик мажмўасининг Россиялик хавфсизлик аскарлари Роскосмос объэктлари билан туганландиган вазият босқичида улар топширилган.
- 2007-йилнинг охирига келиб космодромни аксарият ҳарбий-фазовий аскар қисмлари тарк этдилар; ҳозирги кунда космодром ёнида фақат 500 Россия аскарлари қолган.
- 6-сентябр 2007-йили " Протон-М " ракетаси омадсиз ишга туширилиши сабаб Жезказган шаҳридан 40 км узоқликга йиқилган бўлиб бунда тупроқ устига бир қанча тонна юқориоксидли заҳарли ёнилғи (гептила) тўкилиб кетган. Қозоғистон расмийлари томонидан кўриб чиқилган талабга кўра, шундай хилдаги ракеталар учирилиши вақтинчалик тўҳтатилган.
- 2008-йилда " Бойқўнғир "да РФ мудофа вазирлиги давлати таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар космодромнинг тадқиқотларини ўзлаштириш жараёни бўлган бешинчи таркиби тугаган, , ва уларни Россия фазовий- ракета соҳасидаги объэкт корхоналарига топшириш ишлари амалга оширилган. Ўша йилнинг охирида бойқўнғир аэропорти янги равишда ислоҳ қилинишига ва космодром ЦеНКИга бошқариш топширилган .
- " Бойқўнғир " 16-декабр 2008-йили РФ Президенти Д. А. Медведевнинг " Ер устидаги фазовий инфратизилмани марказда ишлатиш объэктлари ва "КБ "Мотор ", КБОМ,КБТМ, КБТХМ, НПФ "Космотранс ", ОКБ "Вимпел ", ФКЦ " Бойқўнғир „ бир шаклда бирлашишини ҳамда федерал давлат унитар корхоналарини қайта ташкил этиш“ борасидаги имзоланган фармон тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Ҳаволалар[edit]
- Официалний сайт администрации города
- Официалний сайт городской эженеделной газети „Байконур“
- Фотогалерея Ленинск-Байконур (болеэ 14 тис. фото)
- Космодром Байконур — неофициалний сайт
- Международний интернет-клуб байконурсев
- Описаниэ, план, фотографии Байконура
- История Байконура
- Байконур — космодром и город. История и фотоалбом
- Космодром Байконур будет превращэн в спесиалную экономическую зону
- Командировка на Байконур
- Байконур „снимаэт погони“
- Космодроми — „ключ на старт“
- Прощай, Байконур!
- д/ф „Белоэ солнсе Байконура“ телестудии Роскосмоса (видео)
- д/ф „Тур на космодром Байконур“ (видео)
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар[edit]
- ↑ СПАCЕ ФЛИГҲТ 2007 — Тҳе Еар ин Ревиэw. Отҳер Cоунтриэс Спаcе Аcтивитиэс. НАСА (24 августа 2011 года). Асл нусхадан архивланди (2012-10-15). 10 сентября 2012 года.
- ↑ Казахстан мешаэт России виполнят запуски с Байконура
- ↑ О бюджете города Байконур на 2012 год
- ↑ Первий космопорт планети Земля
- ↑ Эхпедитион 19. НАСА. Асл нусхадан архивланди (24 Май 2011). 9 Жуне 2011.
- ↑ Как ми вибирали расположениэ космодрома Байконур
- ↑ Тҳе Тюратам Энигма
![]() ![]() | Бу мақолада „ҳ“ ва „х“ ҳарфлари нотўғри қўлланилган. Илтимос, бу хатоларни тузатиб, мақоланинг сифатини оширишга ёрдам беринг.
Бунинг учун қуйидаги имло луғатидан фойдаланишингиз мумкин: |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |


