Болгария
| Шиор: Съединението прави силата (Булғорча: Бирдамлик Куч яратади) | |||||||||||||
| Мадҳия: Мила Родино | |||||||||||||
| Пойтахт | София | ||||||||||||
| Расмий тил(лар) | Болгар | ||||||||||||
| Ҳукумат | Парламентлик Республика | ||||||||||||
| |||||||||||||
| |||||||||||||
| Майдон | |||||||||||||
| • Бутун | 110,910 km² (104-) | ||||||||||||
| • Сув (%) | 0.3 | ||||||||||||
| Аҳоли | |||||||||||||
| • 2002 рўйхат | 7,450,349 (94- ўрин) | ||||||||||||
| • Зичлик | 67/km² | ||||||||||||
| ЯИМ (ХҚТ) | 2005- йил рўйхати | ||||||||||||
| • Бутун | АҚШ$67,290 мил. (67-) | ||||||||||||
| • Жон бошига | АҚШ$9,032 | ||||||||||||
| Пул бирлиги | Булгариан Лев (BGN)
| ||||||||||||
| Вақт Минтақаси | (UTC+2) | ||||||||||||
| • Ёз (DST) | (UTC+3) | ||||||||||||
| Қисқартма | BU | ||||||||||||
| Интернет домен | .bg | ||||||||||||
| Телефон префикси | +359
| ||||||||||||
Болгария (болг. България), расман Болгария Республикаси (болг. Република България) — Европанинг жанубий, Болқон ярим оролининг шарқий қисмидаги давлат. Шарқда Қора денгиз билан ўралган. Майдони 111 минг км². Аҳолиси 8,3 млн. киши (1997). Пойтахти — София шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоятга, улар жамоаларга бўлинади. София шаҳри вилоятга тенглаштирилган.
Cонтенц
- 1 Давлат тузуми
- 2 Табиати
- 3 Аҳолиси
- 4 Тарихи
- 5 Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари
- 6 Иқтисодиёти
- 7 Транспорти
- 8 Ташқи иқтисодий алоқалари
- 9 Тиббий хизмати
- 10 Халқ таълими, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
- 11 Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
- 12 Адабиёти
- 13 Меъморлиги
- 14 Тасвирий санъати
- 15 Театри
- 16 Мусиқаси
- 17 Киноси
- 18 Ўзбекистон — Болгария муносабатлари
- 19 Тарихи
- 20 Провинсиялар
- 21 Манбалар
Давлат тузуми[edit]
Болгария — парламентли республика. 1946 йилдан 1990 йил 15-ноябргача Болгария Халқ Республикаси деб аталган. Амалдаги конституцияси 1991 йил 12-июлда кучга кирган. Давлат бошлиги — президент (2017-йилдан Румен Радев). Уни мамлакат аҳолиси тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимият — 240 депутатдан иборат Халқ мажлиси (доимий ишлайдиган орган). Янги конституцияни қабул қилиш, Болгария ҳудудини ўзгартириш масаласи ёки давлат тузилиши ва мамлакат бошқаруви шаклига ўзгартириш киритиш масалаларини ҳал этиш учун 400 вакилдан иборат Буюк халқ мажлиси сайланади. У ўзига ҳавола қилинган масалалар юзасидан узилкесил қарор қабул қилганидан сўнг ваколати тўхтатилади. Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) ижроия ҳокимият органи ҳисобланади.
Табиати[edit]
Болгария релефида тоғ ва қирлар устунлик қилади (мамлакат ҳудудининг 70%га яқини). Мамлакат ўртасидан (ғарбдан шарққа) Болқон тоғлари (маҳаллий номи СтараПланина) кесиб ўтган. Болгария шимолида Дунай сертепа текислиги бор; шарқда бу текислик Добружа платосига туташган. СреднаГора ва Родоп тоғлари оралиғида Марица дарёси бўйлаб мамлакатдаги энг унумдор Юқори Фракия (ёки Марица) пасттекислиги жойлашган. Қора денгиз соҳили аксари пасттекислик. Жанубий ва жануби-ғарбида РилаРодоп тоғлари бор. Рила тоғларида Мусала чўққиси (2925 м) Болқон ярим оролдаги энг баланд чўққидир. Энг муҳим қазилма бойликлари: кўмир (Шарқий Марица, Перник, БобовДол ҳавзалари), темир (Кремиковси кони), қўрғошинрух (Родоп), мис (Медет) рудалари, тош туз (Мирово), нефт, маъданли сувлар ва қурилиш материаллари. Болгариянинг кўп қисмида иқлим мўътадил континентал. Жанубида Ўрта денгиз иқлимининг таъсири бор. Тоғларда баландлик иқлим минтақалари мавжуд. Текислик ва сертепа жойларда июлнинг ўртача температураси 23—25°, январ ники — 2° дан 2,5° гача, тогларда —10,8° гача. Ёғинни ғарбий ва шимолий ғарбий шамоллар келтиради. Йиллик ёғин текисликларда 450–600 мм, тоғларда 850–1300 мм. Ёғиннинг кўп қисми ёзнинг биринчи ярмида ёғади. Қурғоқчилик бўлиб туради. Болгария дарёларининг ҳаммаси тоғлардан оқиб тушади. Ёз охирида жуда саёзланиб қолади. Энг катта дарёлари: Дунай (кема қатнайди), Искир, Марица, Места ва Струма. Дарёлардан суғоришда ва электр ҳосил қилишда фойдаланилади. Дарёларга кўплаб сув омборлари қурилган. Болгарияда кўллар кам, борлари ҳам кичик кўллар, асосан, Рила ва Пирин тоғларида. 500 дан кўпроқ маъданли булоқ бор. Дунай текислигида аксари кора ва бўз ўрмон тупроқ, Болқон тоғларидан жанубида қўнғир ва қорамтир, тоғларда қўнғир ўрмон ва тоғ ўтлоқ тупроқлари, дарё қайирларида унумдор аллювиал тупроклар бор. Табиий ўсимликлар фақат тоғларда сақланиб қолган. Болгария ҳудудининг 1/3 қисми ўрмон, шундан 75% и кенг баргли дарахтлар (дуб, граб ва қорақайин), 24,7% и қарағай ўрмонлари. 1700–2000 м дан баландда субалп ва алп ўтлоклари бор. Текисликларнинг кўп қисми экинзор. Ҳайвонот дунёси хилмахил. Ўрмонларда — асл буғу, оҳу, элик ва тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа; тоғларда — сассиқкўзан, бўрсиқ, латча, бўри, тулки, олмахон; ўрмонсиз шимолий ҳудудларида юмронқозиқ, олахуржун ва бошқа ҳайвон турлари бор. Қушлар ва турли хил судралиб юрувчилар кўп. Қора денгиздан — пеламида, скумбрия, камбала, Дунайдан — севрюга, сазан каби балиқлар овланади. Миллим ‘ боғлари: Виташа, Златни Пясици, Ропотамо, Стенето ва бошқа
Аҳолиси[edit]
Асосий аҳолиси болгарлар, шунингдек турклар, лўлилар, арманлар, руслар, македонлар ва бошқа миллатлар ҳам яшайди. Аҳолининг 67,93% шаҳарларда истиқомат қилади. Давлат тили — болгар тили. Аҳолининг аксарияти — православлар; мусулмон суннийлар ҳам бор. Энг йирик шаҳарлари: София, Пловдив, Варна, Русе, Бургас, СтараЗагора.
Тарихи[edit]
Болгариянинг энг қад. аҳолиси фракий қабилаларидир. Милодий 1-асрда Болгарияни Рим империяси босиб олди; у қулаганидан сўнг Болгария Византия таркибига кирди. 7-аср бошларида Болқонга славянлар бостириб кириб, кейинчалик бу ерда дастлабки давлат — Етти славян қабиласи деб номланган илк феодал давлатини ташкил этишди. 7-асрнинг иккинчи ярмида Болгария ҳудудига хон Аспарух (Исперих) бошчилигидаги протоболгарлар — қад. булғорлар (кўчманчи туркий элат) бостириб кирди. Улар славянлар билан бирга пойтахти Плиска шаҳри бўлган Биринчи булғор подшолиги (681—1018) ни туздилар. 9-аср охирига келиб протоболгарлар славянлар билан қўшилиб кетди, славянлар тили давлат тили бўлиб қолди, болгар деб номланган славян халқи вужудга келди. 1185—87 йилларда акаука Петр ва Асен бошчилик қилган йирик халқ қўзғолонлари натижасида пойтахти Тирново шаҳри бўлган Иккинчи булғор подшолиги (1187—1396) тузилди. 1396 йил Болгарияни турклар босиб олди. Маҳаллий бойларнинг бедодлиги, оғир миллий зулм болгар халқининг озодлик курашини кучайтирди. Мамлакатда гайдуклар (халқ қасоскорлари) ҳаракати кенг қулоч ёйди. 1876 йилги энг кучли апрел қўзғолони шафқацизлик билан бостирилди. 1877—78 йиллардаги Россия Туркия уруши натижасида рус аскарлари ёрдамида Болгария турклардан озод қилинди. Аммо мамлакат Туркияга қарам бўлиб қолаверди. 1908 йилдан мустақил подшолик ташкил топди. Болгария 1912—13 йиллардаги Болқон урушларида қатнашди. Биринчи жаҳон урушида (1915 йилдан) Олмония томонида ҳаракат қилди. 1919 йилги Нёйи сулҳ шартномасига биноан каттагина ҳудудидан, хусусан Эгей денгизи соҳилларидан маҳрум бўдди. 1923 йил июн тўнтаришидан кейин ҳокимиятни қўлга олган ҳукумат Сентабр қўзғолонини шафқациз бостирди. 1941 йил мартда Болгария Берлин пактига жалб қилинди, Олмония қўшинлари Болгария худудига киритилди. Мамлакат иқтисодиёти бутунлай гитлерчилар манфаатларига бўйсундирилди. Болгар халқи ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашни кучайтирди. 1942 йилда тузилган Ватан фронти фашизмга қарши бўлган барча кучларни бирлаштирди. 1943 йилда Болгария халқ озодлик армияси тузилди. 1944 йилда ЗУкраина фронти қўшинлари Болгария чегараларига кирган пайтда Болгария ҳукумати "тўла бетарафлиги" ни эълон қидди. 1944 йил 9 сентабр га ўтар кечаси Софияда монархиянинг фашист ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтарилди. Реаксион ҳукумат ағдариб ташланди ва Ватан фронтининг Халқ ҳукумати тузилди. Болгариянинг давлат тузуми тўғрисидаги референдум қатнашчилари (92,7%) халқ республикаси тарафдори эканини билдирди. 1946 йил 15 сентда Болгария Халқ Республикаси эълон қилинди. 1990 йил Халқ мажлисига кўп партияли асосда ўтказилган сайловда Болгария социалистик партияси ғалаба қозонди, декабрда коалицией ҳукумат тузилди. 1997 йил апрелдаги парламент сайловида Демократик кучлар иттифоқи ҳаракатлари ва ташкилотлари коалицияси ғалаба қилди (бу иттифоқ 1989 йилда тузилган эди). Болгария — 1955 йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992 йил 5 сентабрда ўрнатган. Миллий байрами — 3 март — Болгариянинг Туркия зулмидан озод бўлган куни (1878).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари[edit]
Болгарияда 80 га яқин партия ва сиёсий ҳаракат иш олиб боради. Асосийлари: Болгария социалдемократик партияси, 1891 йилда асос солинган, 1948 йилда фаолиятини тўхтатган,1989 йилдан қайта фаолият кўрсата бошлади; Болгария социалистик партияси, 1990 йил апрелда ташкил этилган; Болгария бизнесблоки, 1991 йил 22 январда рўйхатдан ўтказилган; Болгария деҳқончилик халқ иттифоқи, 1899 йилда асос солинган; Ҳуқукдар ва озодлик учун ҳаракат, Болгария мусулмон аҳолисини бирлаштирувчи ижтимоий-сиёсий ташкилот, 1990 йил январда асос солинган; Халқ иттифоқи, сиёсий бирлашма, 1994 йилда асос солинган. Болгария деҳқончилик халқ иттифоқи билан Демократик партияни ўз ичига олади; Демократик кучлар иттифоқи, 1989 йил декабрда ташкил этилган. Болгария мустақил синдикатлари конфедерацияси, 1990 йилда тузилган; "Подкрепа" меҳнат конфедерацияси, 1990 йил ташкил этилган; "Бирлик" мустақил касаба уюшмаси, 1990 йилда асос солинган.
Иқтисодиёти[edit]
Болгария — индустриалаграр мамлакат. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 36%, қишлоқ хўжалигининг улуши 12%, хизмат кўрсатиш соҳаси улуши 52% ни ташкил этади.
Саноатида мамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 41% банд. Машинасозлик, электрон ва электр техника, металлсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қора ва рангли металлургия, кимё ва нефт кимёси, ёғочсозлик, озиқ-овқат тармоқлари ривожланган. Йилига ўртача 35,6 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Болгариянинг ёқилғиэнергетика захиралари чекланган, қазиб олинаётган кўмирнинг сифати паст. Плевен ва Шабла атрофларида озроқ нефт, Враца яқинида газ конлари бор. Электр энергиянинг аксариятини иссиқлик электр стансиялари беради. Козлодуй шаҳри яқинида атом электр стансияси қурилган. Болгариянинг металлургия саноати мамлакатнинг рангли металлар (қўрғошин, пйх ва мис) га бўлган эҳтиёжини тўлатўкис, прокат ва қора металлга бўлган эҳтиёжининг кўп қисмини қондиради. Машинасозликда, асосан, кўтарма транспорт воситалари (электр карлар ва мотокарлар, лифтлар), металл қирқиш станоклари, оғир ва энергетика ускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналари, озиқ-овқат саноати учун ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Асосий машинасозлик марказлари: София, Русе, Варна, Бургас, Габрово, Ловеч, Пловдив, Шумен. Семент саноати Девня, Плевен ва Врацадаги заводлардан иборат. РилаРодоп тоғларидаги игна баргли дарахтлар, Болқон тоғларидаги бук ўрмон ёғочлари асосида ёғочсозлик, жумладан, мебелсозлик тармоғи барпо этилган. Тўқимачилик саноатида ип газлама тўқиш, енгил саноатда тикувчилик, поябзал ишлаб чиқариш етакчи ўринда. Озиқ-овқат саноатида четга чиқаришга мўлжалланган маҳсулотлар — тамаки, консерва, вино ва коняк ишлаб чиқариш ривожланган.
Қишлоқ хўжалигида мамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 18% банд. Болгарияда ғалла, сабзавот, полиз экинлари, картошка, емхашак, техника экинларидан тамаки, пахта (жанубида), кунгабоқар, қанд лавлаги етиштирилади. Қадимдан экиб келинаётган эфир мойли экинлар (атиргул, ялпиз, лаванда) асосан Карлово ва Қозонлиқ сойлари бўйида экилади. Болгарияда боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Помидор ва чучук қалампир кўп етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, от, эшак, хачир, чўчқа, парранда боқилади, балиқ овланади. Асосий балиқ овлаш порти — Бургас.
Транспорти[edit]
Ички йўлларда юк ва йўловчи ташишда темир йўл (юкларнинг 17% ташилади) ва автомобил транспорти (юкларнинг 70% ташилади)нинг аҳамияти катта. Болгария ларнинг уз. 6,6 минг км (62% электрлаштирилган) ва автомобил йўлларнинг уз. салкам 37 минг км (33,8 минг км қаттиқ қопламали). Болгария ҳудудидан Ғарбий Европани Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғловчи халқаро темир йўл ва автомобил магистраллари ўтган. Денгиз транспорти асосан ташқи савдога хизмат қилади. Асосий денгиз портлари: Варна ва Бургас. Дунайда кемалар қатнайди (портлар — Русе, Свиштов, Лом). "Балкан" ва "ЖесАйр" фирмалари самолётлари халқаро ва ички йўналишда йўловчилар ташийди.
Ташқи иқтисодий алоқалари[edit]
Болгария дунёнинг юздан ортиқ мамлакати билан савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйган. Четга кўтарматранспорт машинаускуналари (электр карлар, электр телферлар), кемалар, товар вагонлари, автоматлаштириш воситалари, электрон ва электр техника маҳсулотлари, станоклар, мебел, мўйна саноати маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш асосидаги озиқ-овқат маҳсулотлари (консерва, тамаки, сигарета, шарбат, вино, эфир мойи), сабзавот ва ҳўл мевалар чиқаради; четдан асосан машиналар, асбобускуналар, транспорт воситалари, қора металл, нефт, кумир, селлюлоза, енгил саноат маҳсулотлари келтиради. Мамлакатга чет эл сайёхдиги анчагина фойда келтиради (1 йилда 1 млн. дан ортиқ киши келиб кетади). Пул бирлиги — лев.
Тиббий хизмати[edit]
Болгарияда 70 мингга яқин ўринли касалхоналар бор. 25 мингга яқин шифокор ишлайди. Шифокорларни София, Пловдив, Варнадаги тиббиёт институтлари тайёрлайди. Боровес, Варна, Дружба, Златни Пясици, Несебир, СлинчевБряг иқлимий курортлари, Кюстендил, Ҳисара маъданли сув ва Тузла, Поморие балчиқ билан даволаш курортлари машҳур.
Халқ таълими, илмий ва маданий-маърифий муассасалари[edit]
Болгарияда 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Политехника ва ҳунартехника мактаблари, билим юртлари ва техникумлар бор. Йирик олий ўқув юртлари София, Пловдив, ВеликоТирново унтларидир. Илмий марказлари: Болгария Фанлар академияси, Болгария фанлари академияси, Тиббиёт академияси. Софияда Халқ кутубхонаси, университет ҳамда Фанлар академияси кутубхоналари ва бошқа оммавий кутубхоналар, Миллий бадиий галерея, этн., ҳарбий тарих (Плевен шаҳрида) музейлари ва бошқа бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви[edit]
Болгариядаги асосий газеталар: "Демокрация" ("Демократия", Демократик кучлар иттифоқининг кундалик газета, 1990 йилдан), "Дума" ("Сўз", Болгария социалистик партиясининг кундалик газета, "Работническо дело" газета ўрнига 1990 йилдан), "Земеделско знаме" ("Деҳқонлар байроғи", кундалик газета, Болгария деҳқончилик халқ иттифоқининг нашри, 1902 йилдан), "Свободен народ" ("Озод халқ", ҳафталик газета, Болгария социалдемократик партиясининг органи, 1990 йилдан), "Труд" ("Меҳнат", Болгария мустақил синдикатлари конфедерациясининг органи, 1923 йилдан). Болгария телеграф агентлиги — БТА, СофияПресс матбуот агентлиги (1967 йилда ташкил этилган) мавжуд. 1929 йилдан радиоэшиттиришлар, 1959 йил ноябрдан телекўрсатувлар бериб борилади.
Адабиёти[edit]
Болгария адабиёти — славян адабиётларининг энг қад.си бўлиб, у 9-асрнинг 2-ярмида Кирилл ва Мефодий томонидан славян ёзувининг жорий этилиши натижасида юзага келди. 9—10-асрлардаги ёзувчилар — Климент Охридский, Константин Преславский, Черноризес Храбр ва бошқа ижоди динийнасиҳат руҳида бўлган. Қад. болгар маданияти Киев Руси даврида шарқий славянларнинг маънавий турмушига таъсир ўтказди, уларнинг адабиёти вужудга келишига кўмаклашди. Болгариянинг Византия ҳукмронлиги (1018—1187) остида бўлиши миллий адабиёт ривожланишига тўсқинлик қилди. Иккинчи булғор подшолиги (1187—1396) даврида у яна равнақ топди. 14—15-асрлардаги таниқли ёзувчилар — Феодосии Тирновский, Евфимий Тирновский, Григорий Самблак. 18-аср 2-ярмида бошланган Болгария миллий уйғониши адабиётнинг ривожланишига замин яратди. Бу давр руҳи Паисий Хилендарский, Софроний Врачанский асарларида акс этди. 19-асрда Д. Попский, К. Огнянович, П. Протич ва бошқа ижод этдилар. Таржима асарлари таъсирида сентиментал поэзия пайдо бўлди. Миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши (19-асрнинг 50—70-йиллари) поэзия, проза ва драматургиянинг ривожига туртки бўлди. Реалистик асарларнинг пайдо бўлиши Л. Каравелов, П. Р. Славейков, Х. Ботев номи билан боғлиқ. И. Вазовнинг "Зулм остида" романи, "Унутилганлар эпопеяси" лирик туркуми, П. П. Славейковнинг "Конли қўшиқ" достони шу даврнинг энг бақувват асарларидир. 19-асрнинг 90-йилларида танқидий реализм етакчи оқимга айланди. Ижтимоий зиддиятлар, деҳқонларнинг норозилик кайфиятлари ҳаққоний тасвирланди (Т. Влайков, Х. Максимов, Елин Пелин, А. Страшимиров). И. Вазовнинг "Дарбадарлик қўшиқлари" шеърлар тўплами, П. Яворовнинг "Экинзорда", "Дўл" достонларида ҳаққоният учун кураш ғояси акс этди. Каршилик кўрсатиш ҳаракати даврида (1941—44) Н. Вапсаров, С. Спасов, Х. Кирпачев каби ёзувчилар ҳам қалам, ҳам қурол билан курашиб, юксак ғоя йўлида ҳалок бўддилар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин С. Дичевнинг "Озодлик учун", Д. Талевнинг "Темир чироқ", "Преспан қўнғироқлари", С. Даскаловнинг "Йўл", Д. Ангеловнинг "Ҳаёт ва ўлим эвазига" романларида тарихий ўтмиш янги давр руҳи асосида талқин этилди. А. Гуляшка, П. Вежинов, К. Калчев, Д. Димов, Г. Караславов, Э. Станев каби адибларнинг роман ва қиссаларида кишиларнинг янгича инсоний муносабатлари уз аксини топди. Шоирлардан Е. Багряна, Д. Габе, М. Исаев, В. Андреев, Болгария Димитрова ижодиёти болгар поэзиясида салмоқли ўрин эгаллайди. Инсонийлик, ахлоқ масалалари О. Василев, К. Зидаров, Г. Генов драматик асарларининг асосини ташкил этади.
Меъморлиги[edit]
Милоддан аввалги 4-асрда Козонлик яқинида фракийлар яратган Севтополис шаҳри қолдиқлари сақланган; римликлар ҳукмронлиги давридан милодий 1— 2-асрлардаги Рациария, Эскус ва бошқа шаҳарларнинг ҳаробалари қолган. Жанубида — Чобандера, Белово, Ҳисар ва бошқа шаҳарларда 4—9-асрлар меъморий ёдгорликлари, ибодатхона (базилика типидаги)лар бор. Булардан энг машҳури ҳозирги Софиядаги муқаддас София ибодатхонасидир. Болгария қадимий меъморлиги икки даврга — 1подшолик (681 — 1018), 2-подшолик (1187—1396) даврига бўлинади. 1подшолик даври (пойтахти Плиска)да ўз замонасининг кучқудратини акс эттирувчи ҳашаматли бинолар ва ибодатхоналар қурилган, уларда мармар тошлардан ва безаклардан фойдаланилган. 2подшолик даври (пойтахти Тирново)да Болгария меъморлиги юқори босқичга кўтарилди. Тирноводаги "Қирқ жафокаш" (1230), Месембрий (Несебир)даги "Алитургита", "Иоанна", "Пантократора" (13—14-асрлар) ва Станимак (Асеновград, 13-аср), Боян шаҳарларидаги ибодатхоналар, Тирново қалъа девори ва "Баба Вида" (14-аср) қалъаси диққатга сазовордир. Болгарияда турклар ҳукмронлиги даврида халқ меъморлиги кучайди. Болгария турклар асоратидан қутулгач (1878), янги хилдаги турар жой, саноат ва маиший бинолар бунёд бўла бошлади: Софиядаги "Синодал палатаси" ва "Минералли ҳаммом" (1880, меъмор И. Мончилов). Бронес шаҳрида "Бистрица" — шоҳ саройи (меъмор И. Койчев), Софияда "Александр Невский" ибодатхонаси (меъмор А. Н. Померансев) ва бошқа қурилган. 1934 йилда София, Варна, Пловдив ва бошқа шаҳарларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган манзилгоҳлар қайта қурилди, санаторий, дам олиш уйлари, турар жой бинолари, завод, фабрика ва бошқа бинолар қурилиши авж олди.
Тасвирий санъати[edit]
Болгария ҳудудида антик даврга мансуб фракийлар қабр тошлари, қад. мақбараларда ноёб деворий расмлар (Қозонлиқяқинида, милоддан аввалги 4— 3-асрлар) ва бошқа ёдгорликлар, ўрта асрлардан ажойиб ҳайкаллар, мозаика ва нақшли керамика буюмлари сақланган. 12—14-асрларда рассомлик (Тирново мактаби етакчилик қилган), китоб миниатюраси тараққий этган. Турклар ҳукмронлиги даврида халқ ижоди (ўймакорлик, керамика, каштачилик) кўпроқривожланди. Болгария миллий бадиий реалистик мактаби 19-аср ўрталаридан пайдо бўлди (Заҳарий Зограф, С. Доспевский, Х. Сокев, Н. Павловичлар портрет, тарихий ва ватанпарварлик руҳида картиналар яратдилар). 1878 йил қўзғолонидан кейин И. Мирквичка, Я. Вешин, И. Ангелов, А. Митов ва бошқа рассомлар халқ ҳаётини ҳаққоний ифодаладилар. 20-асрнинг биринчи чорагида манзарачи рассом (А. Михов, Н. Петров), сиёсий карикатурачи (А. Божинов), ҳайкалтарош (А. Николаев, И. Лазаров)лар ижод қилдилар. 20—30-йилларда демократик анъаналарни рассомлардан Х. Станчев, С. Венев, ҳайкалтарош И. Фунев, сураткаш И. Бешков ва бошқа давом эттирди, кейинги вақтларда халқ ҳаётидаги янги ўзгаришларни рассомларнинг кекса авлоди (С. Венев, Д. Гуженов, В. ДимитровМайстор, М. Марков, Б. Митов, А. Михов, А. Николов, И. Петров, Д. Узунов, И. Фунев ва бошқалар) ва ёшлар ўз полотноларида тасвирладилар. Халқ амалий санъати: керамика, каштачилик ва бошқа ҳам ривожланмоқда.
Театри[edit]
Болгария театр санъати тарихи халқ ўйини ва томошаларидан бошланади. 19-асрда миллий озодлик ҳаракатининг авж олиши билан Болгария миллий театри ҳам ташкил топа бошлади. 1856 йилда биринчи театр томошалари кўрсатилди. 1866 йилда Браил шаҳрида (Руминия) драматург ва режиссёр Д. Войников раҳбарлигида болгар труппаси ташкил қилинди.
1883 йил Пловдивда биринчи профессионал театр труппаси иш бошлади. 1886 йилда бу ерда "Пловдив ҳаваскорлик труппаси" ташкил топди. 1888 йил бу труппа Софияга кўчиб ўтиб, "Болгар халқ асосий труппаси" деб аталди. 1891 йил драматик ва опера труппалари тузилди. 1892 йилда тузилган "Кулги ва кўз ёшлари" труппаси 1904 йилда халқ театрига айлантирилди. Кейинчалик "Заря", Р. Попованинг драматик театри, Янги халқ театри, "Замонавий театр", "Эркин театр", шунингдек Варна, Русе, Қозонликдаги театрлар вужудга келди. Болгар театри тараққиётида В. Кирков, С. Огнянов, С. Бичваров, А. Булевская каби санъаткорларнинг фаолияти катта рол ўйнади. Болгария театрлари репертуаридан миллий драматурглар И. Вазов, О. Василев, К. Зидаров кабиларнинг, шунингдек жаҳон классик ва ҳозирги замон чет эл драматургларининг асарлари ўрин олган. Ф. Филипов, К. Мирский, Р. Делчева, О. Кирчева, С. Гесов, И. Кондов, М. Попова, В. Трандафилов, 3. Ёрданова, Г. Стаматов каби режиссёр ва актёрлар Болгария театр санъатининг йирик арбобларидир.
Мусиқаси[edit]
Энг қад. халқ қўшиқлари маросим, меҳнат, қаҳрамонлик, лирик қўшиклардан иборат. Халқ одатларини ифодаловчи хоро, рученица рақслари бўлган. Мусиқа фолклорида бирикки овозли қўшиқлар кўпроқ, учтўрт овозли қўшиқлар камроқ учрайди. Халқ қўшиқ ва рақсларининг вазни Яқин Шарқ мусиқаси таъсирида бойиган. Асосий миллий чолғу асбоблари — гадулка, гайда, кавал ва тамбура. Ўрта асрларда халқ куйлари ва черков мусиқаси кенг тарқалган, миллий созанда, бастакорлар етишиб чиққан. Туркия асоратидан қутулгач, Болгариянинг профессионал мусиқа тараққиёти учун қулай шароит туғилди. Халқ қироатхоналари ҳузурида хор жамоалари тузилди. 19-аср охири ва 20-аср бошларида Е. Манолов, Д. Христов, Г. Атанасов каби дастлабки профессионал композиторлар етишди. 1904 йилда Софияда мусиқа мактаби (1921 йилдан Давлат мусиқа академияси, 1954 йилдан Болгариядавлат консерваторияси) очилди, 1908 йилда опера театри (1921 йилдан София халқ операси) ташкил этилди. 20-аср бошларида А. Букорешчлиев, Д. Христов, П. Пипков, Ал. Морфов, А. Кристев каби композитор ва мусиқа фолклорчилари асосан хор мусиқаси соҳасида ишладилар. Г. Атанасов "Гергана", "Света" каби дастлабки Болгария операларини яратди. П. Владигеров симфоник мусиқани бошлаб берди. П. Стайнов билан В. Стояновлар симфоник ва хор мусиқасининг йирик усталаридир. Ўзбекистонда Болгария санъат усталари кўп марта консерт берган.
Киноси[edit]
Болгарияда 1910 йилдан бошлаб миллий операторлар суратга олган воқеий ва ҳужжатли ленталар чиқарилган. Биринчи болгар бадиий филми "Савлатли булғор" (режиссёр В. Гендов) 1915 йил чиқди. Болгарияда биринчи овозли филм "Қулнинг исёни" (режиссёр В. Гендов) 1933 йилда намойиш этилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Б.да миллий киносанъат ривожида янги погона бошланди. Д. Даковский, Б. Шаралиев, А. Янчев, А. Маринович, З. Жандов каби режиссёр лар, П. Вежинов, А. Вагенштейн, Х. Ганев каби ссенарийчилар етишди. 50-йилларда "Тревога" (режиссёр З. Жандов), "Ватан осмонида тонг" (режиссёр А. Маринович ва С. Сиргажиев), "Нотинч йўл" (режиссёр Д. Даковский) филмлари экранга чикди. "Шипка қахрамонлари" (1955), "Тарих сабоги" (1957) филмлари яратилди. Кейинги йилларда чиққан "Камбағал кўча" (режиссёр Х. Писков), "Биз унда ёш эдик" (режиссёр Б. Желязкова), "Асир қушлар" (режиссёр Д. Мундров), "Шафтоли угриси" (режиссёр В. Радев), "Инспектор ва тун" (режиссёр Р. Вилчаиов), "Муҳаббат" (режиссёр Л. Стайков) каби филмларда янги, ҳаётий мавзуларни кўтариш, мазмундорлик, таъсирчанликнинг янги воситаларини излаш сезидди. Болгарияда ҳар йили 200 га яқин ҳужжатли, илмиёммабоп, мултфилм ва 10—20 бадиий филм ишлаб чиқарилади. Кино актёрлардан Н. Коканова, Г. ГеоргиевГес, С. Данаилов, Д. Тончевалар машҳур.
Ўзбекистон — Болгария муносабатлари[edit]
- Асосий мақола: Ўзбекистон — Болгария муносабатлари.
Тарихи[edit]
- Асосий мақола: Болгария тарихи.
7-чи асрнинг охирларида Аспаруҳ Хон томонидан бошқарилган Болгарлар қабиласи Болқонга ко'чишади ва у ерда маҳаллий Славянлар билан бирлашиб кетиб, МА 681 йилда дастлабки болгар давлатини тузишади. Бу славян миллатининг тарихдаги биринчи давлатидир. 9-10-чи асрларда Болгар империяси Европада жуда катта кучга эга бо'лади ва Болқон яриморолида ҳукмронлик қилиш учун Византия Империясига қарши урушлар олиб боради. Лекин 969 йилда Болгар Империяси Киэв Руси томонидан катта талофат ко'ради ва 1018 йилда Басил ИИ бошчилигидаги Византия Империяси томонидан бутунлай маҳв этилади.
Бошқарув Органи[edit]
Болгария Президенти (Георги Парванов 22 январ 2002) то'г'ридан то'г'ри 5 йиллик муддатга сайланиб, бир маротаба қайта сайланиш ҳуқуқига эга. Президент давлат бошқарувчиси ва ҳарбий кучларнинг олий қо'мондони вазифаларини о'тайди. Айни вақтда, президент Миллий Хавфсизлик органининг Маслаҳат Қо'митаси райиси бо'либ, гарчи қонун қабул қила олмасада, қонун лойиҳасини [фор фуртҳер дебатес] қайтариши мумкин. Лекин парламент ко'пчиликнинг овози билан президентнинг ветосини рад этиши мумкин.
Вазирлар Кенгаши Бош Вазир (Сергей Станишев 2005 йил 17 августдан бери) томонидан бошқарилади. У Босқарув Органининг олий а'зоси бо'либ, ҳозирда 20-та вазирдан иборат. Бош Вазир парламентнинг ко'чилик овози билан тайинланади ва Президент тарафидан о'з маҳкамасини тузиш учун мандат берилади.
Ҳозирдаги коалиция Болгар Социалист Партияси (БСП), Симеон ИИ Миллий Харакати (СМХ) ва (асосан мамлакатда камчиликни ташкил этган Туркларни ифодаловчи) Ҳуқуқлар ва Озодлик учун Харакатдан ташкил топган.
Ҳокимият[edit]
Болгария якка палатали парламентга эга. Умум-Миллий Йиг'илиши ёки Народно Сабраниэ, 240 депутатлардан иборат бо'либ, улар халқ томонидан 4 йиллик муддатга сайланилади. Овозлар 28-та административ бо'лимларнинг ҳар биридаги номзодларнинг партиялари ёки коалицияларига берилади. Партия ёки коалиция парламентга кириш учун энг камида овозларнинг 4% то'плаши зарур.Парламент қонунларнинг кучга кириши, бюджетни тасдиқлаш, президент сайловларига тайёргарлик ко'риш, бош вазир ва бошқа вазирларнинг танлови ва уларнинг ишдан бо'шатилиши, уруш э'лон қилиш, қо'шинларнинг Болгария ҳудудидан ташқарига чиқиши ва халқаро битим ва шартномаларни тасдиқлаш каби вазифаларни бажаради.
Ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият[edit]
Болгария Республикасининг ҳудуди провинсия ва муниципалителарга бо'линган. Провинсияларнинг сони 28-та бо'либ, ҳар бири ҳокимият томонидан тайинланадиган провинсия ҳокими билан бошқарилади. Шу билан бирга, мамлакатда 263-та муниципалитет мавжуд.
Провинсиялар[edit]
- Асосий мақола: Болгария провинсиялари.
1987 йил 9-та провинсияга бо'линганидан со'нг, 1999 йилдан бошлаб, Болгария 28-та провинсиядан иборат (области, бирликда - област). Мамлакат пойтахти алоҳида провинсия хисобланиб, ҳар бир провинсия о'з пойтахти номи билан аталади:
Манбалар[edit]
| |||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |