Бобурийлар давлати

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Бобурийлар давлати
21.04.1526 — 21.09.1858


Бритиш Раж Ред Энсигн.свг [[Британия Ҳиндистони|]]
Фиcтионал флаг оф тҳе Мугҳал Эмпире.свг
байроқ
Мугҳал1700.пнг
Бобурийлар давлати харитаси
Пойтахти Деҳли, Лахор, Агра
Тил(лар)и Форс тили
Пул бирлиги рупия
Майдони 1.000.000 кв км2
Аҳолиси 150.000.000 киши
Бошқарув шакли мутлақ монархия
Сулола Бобурийлар
Подшоҳ
 - 1526-1530 Заҳириддин Муҳаммад Бобур
 - 1530-39; 1555-56 Ҳумоюн Мирзо
 - 1556-1605 Акбаршоҳ
 - 1605-1627 Жаҳонгир Мирзо
 - 1627-1658 Шоҳ Жаҳон
 - 1658-1707 Аврангзеб

Бобурийлар давлатиЗаҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган давлат (1526-1858).

Тарихи[edit]

1577-йилдан бошлаб Деҳли султонлигида ички низолар авж олиб, султонлик инқирозга юз тутди, маҳаллий ҳокимлар марказий ҳукуматга бўйсунмай қўйди. Лоҳурда Давлатхон, Деҳлида Иброҳим Лўдий, Меварда Рано Санго мустақиллик эълон қилдилар. Бобур бундан фойдаланиб 1519 ва 1524-йиллари Кобулдан Панжобга юриш қилди ва катта ўлжалар олиб қайтди. 1525-йил Рано Санго ўз рақнби Иброҳим Лўдийни енгиш ва шу тариқа Шимолий Ҳиндистонни қўлга киритиш мақсадида Бобур билан иттифоқ тузди. Бобур яна Ҳиндистонга юриб, 1525-йил кеч кузида Панжобни бўйсундирди. 1526-йилнинг апрел ойида эса Панипат ёнида бўлган жангда (қаранг Панипат жанглари) Иброҳим Лўдийни енгиб, Агра ва Деҳлини эгаллади. Бобур илгариги фотихлар сингари (масалан Маҳмуд Ғазнавий, Амир Темур ва бошқа) Ҳиндистонни ташлаб чиқмай, шу ерда қолишга қарор қилди. У 1527-йилнинг март ойида Сикри ёнида бўлган жангда Рано Сангони ҳам енгиб, бутун Шимолий Ҳиндистонни бўйсундирди. Бобур 1530-йил декабр ойида вафот этди. У ўзи фатҳ этган мамлакатларни бетоб кунлари ўғилларига: Хиндистонни тўнғич ўғли Ҳумоюнга, Панжобни Комрон Мирзога, Кобул ва Қандаҳорни Аскарий Мирзога, Бадахшонни Ҳиндол Мирзота тақсимлаб берди. Ҳумоюн ўз мулкини кенгайтириш мақсадида 1534-йил Гужарот ва Биҳарга юриш қидди. Ҳумоюн афғон сур қабиласининг нуфузли етакчиларидан Шерхон билан Чоуса ва Қунуж (Канауж)да бўлган жангларда мағлубиятга учраб, дастлаб Синд ва Қандаҳорга, у ердан эса Эронга шоҳ Таҳмасп ҳузурига қочди. Шундай қилиб, Шимолий Ҳиндистон 1555-йилгача Шерхон ва унинг авлоди тасарруфида қолди. 1555-йил Ҳумоюн чиғатой, афғон, эрон, туркман ва кўчманчи ўзбек қабилаларидан катта қўшин тўплаб, Ҳиндистонга юриш қилди, ўша йилнинг июн ойида Сурни енгиб, Деҳлини эгаллади. Лекин орадан бир йил ўтгач, Ҳумоюн сарой кутубхонаси зинапоясидан йиқилиб, фожиона ҳалок бўлди. 1556-йил тахтга унинг ҳали балоғатга етмаган угли Акбар ўтқазилди. Бобурийлар давлати ҳукмронлигига қарши бош кўтарган Хему ва Скандар Сур устидан ғалаба қозонди, кейинчалик Бобурийлар давлати.ни бирмунча кенгайтиришга муваффақ бўлди. Акбар даврида Ҳиндукушдан жан.даги Годавари дарёсигача бўлган ерлар Бобурийлар давлати тасарруфига ўтди. Акбар марказий давлат аппаратини мустаҳкамлашга қаратилган бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Ер солиғи, давлатни бошқариш тартиби хусусидаги қонунларни ишлаб чиқди. Биринчи қонунга биноан натурал солиқ пул солиғи билан алмаштирилди. Бу тадбир давлатнинг молиявий аҳволини яхшилади. Акбар жизя, зиёратчилардан олинадиган солиқни, солиқ тўпловчиларнинг маоши (доруға)ни, чопар ҳамда амалдорлар учун тўланадиган йиғим (қўналға)ни, бозордан йиғиладиган бир қанча солиқ ва жарималарни бекор қилди. Акбар замонида ички ва ташқи савдо ривожланди. Денгиз орқали олиб бориладиган савдода Гужарот ва Бенгалия алоҳида ўрин эгаллади. Савдо йўлларида карвонсарой ва қудуклар бунёд этилиши савдони ривожлантирди. Акбар ХВИ асрнинг 60—70-йилларида бир қатор ислоҳотлар ўтказди. Подшоҳ ҳокими мутлақ ҳисобланиб, унинг ҳузурида махсус вакиллик маҳкамаси ташкил этилди. Бу ислоҳот мамлакатни бирлаштириш ва давлатни марказлаштиришда муҳим рол ўйнади. Акбарнинг ўғли Жаҳонгиршоҳ (1605—27) отаси даврида жорий этилган феодал тартибларни мустаҳкамлади, Бобурийлар давлатини кенгайтириш сиёсатини давом эттирди. Жаҳонгир 1614-йил Меварни, 1615-йил Ассомни ва 1621-йил Кашмирдаги кичик Киштвора навоблигини босиб олди. Бангола вилоятидаги афғон қабилаларининг ғалаёнларини бартараф этиб, уларни бўйсундирди. 1624-йилдан бошлаб ҳокимият унинг ўқимишли ва тадбиркор хотини Шоҳ Жаҳон қўлига ўтди. Худди шу йиллардан бошлаб мамлакатда ички кураш янада кучайиб кетди. Бу курашни унинг ўғиллари Хуррам (Шоҳ Жаҳон) ва Ҳисрав Мирзо бошладилар. 1622-йил Хуррам отасига қарши қўзғолон кўтариб, охири таслим бўлди. У фақат отасининг вафотидан (1627) кейингина Шоҳ Жаҳон номи билан тахтга ўтирди. Шоҳ Жаҳон (1627—58) айрим маҳаллий мулкдорлар (Бундел ҳокими Жужҳар, Декан ҳокими Хон Жаҳон Лўдий ва бошқа)нинг қаршилигига дуч келди ва уларнинг исёнларини бостирди, 1632—1636-йилларда Декан ҳокимликларини бўйсундирди, 1638-йилда Қандаҳорни эгаллади. Бобурийлар давлати.нинг энг машҳур ҳукмдорларидан яна бири Аврангзеб Оламгирдир (1618—1707). У Декан ва Бижапурни бўйсундирди. Акбар, Шоҳ Жаҳон ва Аврангзеб ҳукмронлиги даврида Бобурийлар давлати тараққий этди. Мамлакат бирмунча марказлашди, иқтисод ва маданий ҳаёт ўсди[1].

Парчаланиши[edit]

Аврангзеб ҳукмронлигининг оҳирги йилларида Деканда маратҳалар, Шимолида афғон қабилалари, Панжобда сикҳлар, Мевар ва Марварда ражпутлар қўзғолонлари туфайли Бобурийлар давлати оғир аҳволга тушиб қолди. Аврангзеб вафотидан сўнг ички курашлар кучайди. Ундан ташқари, европаликлар (Португалия, Дания, Голландия ва Англия)нинг босқинчилик сиёсати бошланди. Натижада мамлакат майда-майда давлатларга бўлиниб кетди. Бобурийлар давлати 1858-йил инглиз мустамлакачилари томонидан бутунлай тугатилди.

Маданияти[edit]

Бобурийлар давлати маҳаллий халқлар маданияти тарихида прогрессив рол ўйнаган; бу ерда ободончилик ва маданий турмушга катта эътибор берилган; кўплаб суғориш иншоотлари қурилган, янги ерлар ўзлаштирилган, боғроғлар бунёд этилган, шаҳарсозлик, ҳунармандчилик (қоғоз и.ч., заргарлик, кулолчилик, темирчилик, қандолатпазлик, тўқувчилик ва бошқа) тараққий этган. Тарихий ҳужжатларда газламанинг 100 га яқин номи келтирилганлиги мамлакатда тўқувчилик кенг кўламда тараққий этганлигини кўрсатади. Бобурийлар маҳаллий халқ билан тобора яқинлашиш сиёсатини олиб борганлар, идора қилишда маҳаллий урфодатларга риоя этганлар. Акбар мусулмон бўлмаган халқлардан олинадиган жизя солиғини бекор қилган, турлитуман динларга эътиқод қилувчи қабила ҳамда халқларни келиштириш мақсадида турли динлар ақидалари мажмуидан иборат умумий "Дини илоҳий" жорий этишга ҳаракат қилган.

Халқаро алоқалари[edit]

Бобурийлар давлати билан Мовароуннаҳрдаги давлатлар ўртасида дастлабки расмий маданий алоқалар ХВИ аср 30-й.ларидан бошланган бўлсада, Бобур Ҳиндистонни забт этган вақтдаёқ кўплаб шоир, созанда, бастакор, хонанда, миниатюрачи рассомларни олиб кетган эди. ХВИ аср 2-ярмида шайбонийлардан Абдуллахон ИИ Акбар саройига бир қанча миниатюрачи рассомлар (хусусан, Муҳаммад Мурод Самарқандий)ни, 1585-йил ўз элчилари (шоир Мушфиқий ва бошқа) ни юборган. 1613-йил Бухоро хони Имомқулихон Жаҳонгиршоҳ ҳузурига, Жаҳонгиршоҳ ҳам ўз навбатида Бухорога ўз элчилари (булар орасида ҳиндистонлик машҳур ҳаким Ҳозиқ ҳам бўлган) ни йўллаган. 1660-йил Бобурийлар давлатига аштархонийлардан Абдулазизхон (1645—80)нинг , 1685-йил Бухорога Аврангзебнинг элчилари борган. Мовароуннаҳрдан элчилар ҳайъатида юборилган адабиёт ва санъат аҳлларидан ташқари турли сабаблар билан Бобурийлар давлатига келиб яшаб қолган шоирлар, меъмор ва миниатюра усталари кўп бўлган. == Меъморчилик, санъат, адабиёт Бобурийлар давлатида рўй берган ижтимоийиқтисодий ўзгаришлар, маданий алоқаларнинг кенгайиши натижасида илмфан, адабиёт, санъат, меъморлик тарақкий этган, астрономия юксалган. Деҳли, Жайпур ва бошқа шаҳарларда расадхоналар қурилган. Адабиётда халқ динийсектантлик ҳаракати ғоялари (турли диний эътиқоддаги халқлар тенглиги ва бошқа)ни тарғиб қилувчи "Бҳакти" поэзияси ривожланган. Мазкур оқимнинг йирик намояндаларидан бири Тулсидас (1532—1624) машҳур "Рамаяна" достонини яратган. Айни вақтда Шимолий Ҳиндистонда форсий ва туркий тилларда, Марказий Ҳиндистон (Декан) да урду тилида сарой поэзияси тараққий этган, қатор насрий ва назмий асарлар (Бобур, Байрамхон, Омулий, Соиб Табризий, Зебуннисо, Бедил, Мирзо Ғолиб ва бошқанинг асарлари) яратилган. Ижодда "ҳиндмусулмон услуби" (шоирлар ўз асарларида Ҳиндистон табиат манзараларини, воқеаҳодисаларини тасвирласаларда, форстожик шеъриятининг анъанавий шакл ва образларидан фойдаланганлар) вужудга келган (Файзий, "Нал ва Даман"; Бедил, "Комде ва Мудан" ва бошқа), маҳаллий халклар билан мусулмон аҳоли ўртасидаги ўзаро дўстлик, муҳаббат гоялари тараннум этилган. Адабиёцҳуносликка доир муҳим асарлар (Бобур, "Аруз рисоласи", Алоуддавла ибн Яҳё Сайфий Ҳусайний, "Нафоис улмаосирот"; Ҳусайн Алихон Азимободий, "Наштари ишқ"; Шоҳнавозхон, "Маосир улумаро"; Бадриддин Кашмирий, "Равзат арризвон ва ҳадиқат алғилмон" ва бошқа) юзага келган. Мовароуннаҳр, Ҳиндистон ва Афғонистон тарихи, жуғрофияси, маданий алоқаларига бағишланган асарлар (Бобур, "Бобурнома"; Абулфазл Алломий, "Тарихи Акбаршоҳий"; Низомуддин Ахмад, "Табақоти Акбарий"; Мирзо Салим Жаҳонгир, "Тузуки Жаҳонгирий"; Жаҳонгиршоҳ, "Жаҳонгирнома"; Гулбаданбегим, "Ҳумоюннома"; Бадовуний, "Мунтахаб уттаворих"; Муҳаммад Мустаидхон Соқий, "Маосири Оламгирий" ва бошқа) яратилди. Ҳинд, араб ва туркий халқлар бадиий ва илмий адабиёти нодир ёдгорликлари таржимасига ҳам катта эътибор берилди. Хусусан, геометрияга доир "Лилаватий", "Атҳарваведа" асарлари, "Маҳабҳарата", "Рамаяна" халқ достонлари (санскритчадан), Ёқут алҲамавийнит жуғрофияга оид "Муъжам улбулдон" асари (арабчадан), Камолиддин Дабирийнинг "Ҳаёт улҳайвон" ва Бобурнинг "Бобурнома"си (эски ўзбек тилидан форс тилига) таржима қилинган. ХВИ—ХВИИИ асрлар мобайнида бобурийлар томонидан бунёд этилган қатор монументал иншоотлар, асосан Мовароуннаҳр ва Ҳиндистон меъморлик услубларининг уйғунлашуви — янги "ҳинд-мусулмон услуби" бўйича қурилган. Қурилиш материали сифатида оқ ва қора мармардан унумли фойдаланилган. Бинолар девори қимматбаҳо, рангли тошлар — ҳақиқ, марварид, садаф, каҳрабо, зумрад, ёқут ва бошқа ҳамда фил суяги билан безатилган. Қурилишга Мовароуннаҳр, Ҳиндистон, Эрон ва Туркия меъморлари бошчилик қилган. Бу давр меъморий ёдгорликларидан Ҳумоюн мақбараси (1565), Баланд дарвоза (1576), Тож Маҳал (1632—50), Олтин ибодатхона (1764—66) жаҳон аҳамиятига молик. Фотиҳпур Сикри шаҳри қалъаси, Ажмир ва Оллоҳободдаги қалъалар, Матҳурадаги Говиндадева ибодатхонаси, Скандардаги Акбар ва Эътимодуддавла мақбаралари, Аградаги Лаъл қалъа, Моти масжид ва Аврангободдаги Бибика мақбараси ва бошқа Бобурийлар давлати.нинг йирик меъморлик обидаларидан ҳисобланади. Бобурийлар давлати.да миниатюра санъати (қаранг Ҳиндисшон миниатюра мактаблари) кенг тараққий этган. Бобурийлар миниатюра мактаби (16 аср 2-ярми — 18 аср)га Камолиддин Беҳзоднкнт шогирдлари — термизлик Мирсаййид Али ва Хўжа Абдусамад Шерозийлар асос солган. Бу мактаб вакиллари дастлаб тарихий рисолалар (мас, "Достони амир Ҳамза" асари) га миниатюралар чизиш билан шуғулланганлар. Бу асарга бағишланган миниатюралар 12 жилд (1200 тасвир) ни ташкил этган. Кейинчалик тасвирий санъатда портрет ва анималистика жанрлари ҳам кенг тарқалган. Мирсаййид Али бошчилигидаги мусулмон ва ҳинд миниатюрачилари нарса, воқеа ва ҳодисалар манзарасини ҳаққоний ифодалашга ҳаракат қилганлар. Бобурийлар давлати. миниатюра мактабига унинг сўнгги йилларида Ўрта осиёлик мусаввирлардан Фаррухбек, Муҳаммад Мурод Самарқандий, Муҳаммад Нодир Самарқандий, Оқо Ризо ибн Абулҳасан Бухорийлар раҳбарлик қилганлар. Улар "Бобурнома" (қаранг "Бобурнома" расмлари), "Акбарнома", "Зафарнома", "Жоме аттаворих" каби асарларга нафис миниатюралар ишлаганлар. Муҳаммад Мурод ва Муҳаммад Нодир Самарқандийлар "Шаҳаншоҳлик мураккаъи" ("Империя албоми") учун ишланган портретлар (Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ Жаҳон, Шермуҳаммад Навоб, Шива Парвати ва бошқа), Мирсаййид Али мўйқаламига мансуб 80 дан ортиқ миниатюра лавҳалари Вена ва Лондон музейларида, Муҳаммад Муроднинг "Шоҳнома" (Хива нусхаси) қўлёзмасига ишлаган 115 та миниатюраси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақпанмоқда.

Мусиқа[edit]

Бобурийлар давлатида мусиқа санъати ҳам юксак даражада тараққий этган. Бу даврда маҳаллий ҳинд мусиқаси Мовароуннаҳр ва Эрон мусиқа санъати анъаналари таъсирида янада бойиган. Тарихчи Хайдар Мирзо (1499—1551) нинг "Тарихи Рашидий" асарида айтилишича, бу ерда Мовароуннаҳр мусиқий асбобларидан торликамонли созлар кўпроқ тарқалган[2].

Манбалар[edit]

  1. Тҳе Бабурнама: Мемоирс оф Бабур, Принcе анд Эмперор, Заҳир-уд-дин Моҳаммад Бабур, Транслатед, эдитед анд аннотатед бй Wҳеэлер М. Тҳаcкстон. 2002 Модерн Либрарй Паланг-фааcк Эдитион, Неw Ёрк. ИСБН 0-375-76137-3 стр. хлви
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Гулбаданбегим, Ҳумоюннома, Т., 1959; Неру Дж., Откритие Индии, М., 1955;Синха Н. К.,Банерджи А. Г., История Индии, М., 1954; Бартолд В. В., История изучения Востока в Европе и России, 2 изд., М., 1926; Низомиддинов И. Ғ., ХВИ—ХВИИИ аерларда Ўрта Осиё —Ҳиндистон муносабатлари, Т., 1966; Индийские миниатюри ХВ1ХВИИИ вв., М., 1971; Тюляев С. И., Искусство в Индии, М., 1968; Азимжонова С, Государство Бабура в Кабуле и в Индии, М., 1977.