Бирлашган Қироллик
| Шиор: Dieu et mon droit (Fransuzcha: Hudo va mening huquqim) | |||||||||||||
| Мадҳия: Год Саве тҳе Қуээн (де-фаcто) | |||||||||||||
| Пойтахт | Лондон | ||||||||||||
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили | ||||||||||||
| Ҳукумат | Ҳамдўстлик | ||||||||||||
| |||||||||||||
| |||||||||||||
| Майдон | |||||||||||||
| • Бутун | 244,820 km² (78-) | ||||||||||||
| • Сув (%) | 1.34 | ||||||||||||
| Аҳоли | |||||||||||||
| • 2002 рўйхат | 59,553,800 (22- ўрин) | ||||||||||||
| • Зичлик | 243/km² | ||||||||||||
| ЯИМ (ХҚТ) | 2005- йил рўйхати | ||||||||||||
| • Бутун | АҚШ$1,869,000 мил. (6-) | ||||||||||||
| • Жон бошига | АҚШ$31,383 | ||||||||||||
| Пул бирлиги | Pound Sterling (GBP)
| ||||||||||||
| Вақт Минтақаси | (UTC+0) | ||||||||||||
| • Ёз (DST) | (UTC+1) | ||||||||||||
| Қисқартма | UK | ||||||||||||
| Интернет домен | .uk, .gb, .co.uk | ||||||||||||
| Телефон префикси | +44
| ||||||||||||
| 1 - | |||||||||||||
Буюк Британия, Британия, (ингл. Great Britain) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги (ингл. United Kingdom of Great Britain and Northern Ireland) — Шимоли-Ғарбий Европадаги давлат. Буюк Британия ороли (мамлакат ҳудудининг 90 %и шу оролда) ва Ирландия оролининг шимоли-шарқий қисмида ҳамда уларга ёндош майда ороллар (Англси, Уайт, Норманд, Оркней, Гебрид, Шетленд ва бошқалар)да жойлашган. Ғарбдан Атлантика океани, шарқаан Шимолий денгиз ўраб туради. Буюк Британия мамлакат асосий қисмининг номи билан кўпинча Англия деб аталади. Майдони 244,1 минг км2. Аҳолиси 63.23 млн [1] киши (2012-йил). Пойтахти — Лондон шаҳри. Тарихан таркиб топган ва миллий жиҳатдан ҳар хил бўлган 4 маъмурий сиёсий қисм (Англия, Уэлс, Шотландия ва унга ёндош ороллар, Шимолий Ирландия) дан иборат. Мен ва Норманд ороллари мустақил маъмурий ҳудуд ҳисобланади.
Cонтенц
Давлат тузуми[edit]
Буюк Британия конституцион монархия. Давлат бошлиғи қирол (қиролича). Мамлакатнинг конституцияси йўқ. 1215-йилги Улуғ Эркинликлар партияси, 1679-йилги Хабеас корпус акти, 1931-йилги Вестминстер статута, 1969-йилги Халқ вакиллиги тўғрисидаги акт ва бошқа энг муҳим парламент ҳужжатлари ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қирол (қиролича) ва парламент (у икки палатадан иборат: Лордлар палатаси ва Жамоалар палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат (вазирлар маҳкамаси) амалга оширади. Бош вазирни қирол (қиролича) тайинлайди. Ҳукумат аъзолари парламент аъзоларидан бўлиши керак. Буюк Британия таркибидаги Англия, Уэлс ва Шотландия ўзининг суд тизимига, маҳаллий бошқарув органларига эга. Шимолий Ирландия маъмурий мухторият ҳуқуқига эга бўлиб, уни қирол (қиролича) тайинлаган губернатор бошқаради. Буюк Британия ўтмишда Британия империяси таркибида бўлган мамлакат ва ҳудудларни бирлаштирувчи Ҳамдўстликка бошчилик қилади.
Табиати[edit]
Б. Б.нинг ер юзаси асосан пастгекислик. Англиянинг шимоли-ғарби тогликдан, маркази ва жануби-шарқи текислик ва сертепа пасттекисликлардан, Шотландиянинг қирғоги эгрибугри, шим; қисми тор ва чуқур Глен-Мор депрессияси 2 қисмга бўлиб турган Шимолий Шотландия тоғлигидан иборат. Бу иккала қисмнинг жанубида (Грампиан тоғлари) мамлакатнинг энг баланд чўққиси — Бен-Невис (1343 м) кўтарилиб туради. Грампиан тоғларидан жанубида Шотландия пасттекислиги, ундан жан.рокда Жанубий Шотландия қири (баландлиги 842 м гача) жойлашган. Улардан ғарбда Камберленд тоғлари (Скофелл тоғи, 978 м) қад кўтарган. Жан.га томон орол кенгая боради; бу ерда — Уэлс ярим оролнинг ғарбида Кембрий тоглари (Сноудон тоғи, 1085 м) бор. Англиянинг ғарбий қирғоғида кенг қўлтиқлар (Ливерпул, Кардиган, Бристол), марказий ва жанубий қисмларида пасттекисликлар (Шим.
Шарқий Фени, Лондон ҳавзаси, Мидленд, Хемпшир), қатор асимметрик тепалар (баландлиги 200– 300 м) бор. Шимолий Ирландия айрим кичиккичик қирлардан (Антрим, Сперриин, Морн ва бошқалар) иборат.
Б. Б.да фойдали қазилмалар кам. Асосан темир рудаси ва юқори сифатли тошкўмир, тош туз, каолин, озроқ миқдорда ёнувчи сланес қазиб олинади. Нефт ва рангли металл конлари мавжуд. Шимолий денгизнинг Б. Б. қиртоғи яқинида табиий газ конлари бор.
Б. Б.да мўътадил денгиз иқлими хукмрон; у серёғин, ўзгарувчан, тез-тез шамол бўлиб туради. Жануби-ғарбида январнинг ўртача температураси 7°, шарқда 3,5° гача. Шимоли-ғарбида ёз салқин, сернам, жануби-шарқда анча илиқ ва қуруқ. Шимолийда июлнинг ўртача температураси 13°, жануби-шарқда 16,5°. Лондон ва унинг атрофида температура юз кун давомида 0°дан паст, мамлакат шарқида баъзан —18° гачатушади. Ёғин йил давомида деярли бир меъёрда (куз ва кишда бир оз кўпроқ) тушади, жануби-шарқида ёз ва кузда кўпроқ ёғади. Шотландия, Шимолий Ирландия, Англия билан Уэлснинг тоғли жойларида ёғин энг кўп (1000–1500 мм, айрим жойларда 3000 мм гача) ёғади. Жануби-шарқда 600–750 мм дан ошмайди. Булутли кунлар кўп, Кишда тез-тез туман (Лондонда қишда 1 ойда 7—10 кун) тушади. Дарёлари кўп, серсув, лекин қисқа. Асосий дарёлари — Северн, Темза, Трент, Мерси, Клайд. Дарёлар асосан ёмғир сувларидан тўйинади; куз ва қишда тўлиб оқади, яхламайди, кўпчилиги кема қатнайдиган каналлар билан бирлаштирилган. Тоғларида кўллар кўп. Уларнинг аксарияти музлик ва тектоник ҳаракат натижасида пайдо бўлган. Энг йирик кўллари: ЛохНей, ЛохЛомонд, ЛохНесс. Шотландия шим .да тоғподзол тупроқ, тоғ тепаларида тоғтундра тупроқ, пасттекисликларда, шимоли-ғарбда ва шимолида чимли подзол тупроқ, шарқий соҳилда ва жанубида қўнғир ўрмон, айрим ерларда чимликарбонатли ва унумдор аллювиал тупроқдар тарқалган. Шимолида тайга ва аралаш ўрмонлар (қарағай, дуб, оқ қайин), жанубида кенг баргли ўрмонлар (дуб, граб, шумтол) Усади. Ўрмонлар Б. Б. майдонининг 9 % ида қолган. Ўтлоқлар ҳамма жойда учрайди. Тоғларнинг юқори минтақаларида тоғ ўтлоқлари ва торфзорлар бор. Ўрмонларда ҳайвонлар жуда кам. Очиқ жойларда тулки, қуён, олмахон, типратикан, ер қазувчи ҳар хил сут эмизувчилар учрайди. Қушлардан ёввойи каптар, шотланд каклиги, ўрдак, қизилиштон, карқур ва бошқа бор. Миллий боғлар, ўрмон қўриқхоналари мавжуд.
Аҳолисининг 81,5 %и инглизлар. Уэлслар ёки валлийлар (1,9 %), шотландлар (9,6 %), ирландлар (2,4 %) ва бошқа халқлар бор. Давлат тили ва аҳолининг купчилиги гаплашадиган тил — инглиз тили. Ирландлар, уэлслар ва гелларнинг бир қисми келт тилларига кирадиган маҳаллий тилларда гаплашадилар. Диндорларнинг аксарияти протестантлар; аҳолисининг бир қисми (шу жумладан ирландлар) католиклардир. Аҳолининг 90 %и шаҳарларда яшайди (1996). Йирик шаҳарлари: Лондон, Бирмингем, Глазго, Ливерпул, Манчестер, Шеффилд, Лидс.
Тарихи[edit]
Ҳозирги Б. Б. ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йилликда келт қабилалари — бриттлар яшаган. Мил.а.да Британия о.ларининг катта қисмини римликлар босиб олди. 5-асрнинг иккинчи ярмида англосакслар мамлакатнинг талай кисмини босиб олиб, илк феодал қиролликлар (Кент, Уэссекс, Суссекс, Шарқий Англия, Нортумбрия, Мерсия) тузишган. 9-аср бошларида англосакс давлатлари бирлаштирилиб, „Англия“ деб атала бошлади. Англия 1016—42 йилларда норманнлар (данияликлар) ҳукмронлигида бўлган.
1066 йил Англияни Нормандия герсоги Вилгелм И истило қилгандан сўнг мамлакатда феодал ер эгалиги пайдо бўлиб, деҳқонларни тутқинликка (крепостнойликка) айлантириш авж олди. 10—11-асрларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ маркази тусини олган шаҳарлар пайдо бўла бошлади. 12—13-асрларда марказлашган молия ва суд муассасалари юзага келди. 1265 йил пайдо бўлган Парламент божларни тасдиқлаш ва қонунлар жорий этиш ҳуқуқини олди;ҳокими мутлақлик тизими (монархия) барпо бўлди. Англия билан Франсия ўртасида бўлиб ўтган Юз йиллик уруш (1337—1453) оқибатида солиқларнинг кўпайиши ва 1348—49 йиллардаги вабодан сўнг аҳоли аҳволининг оғирлашиши Уот Тайлер (1381) бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолонига сабаб бўлди. Қўзғолон мағлубиятга учраган бўлсада, деҳқонларнинг баршчинадан қутулишига туртки бўлди. 15-асрда Англияда деҳқонларнинг тутқинлиги батамом йўқотидди, товар-пул муносабатларининг ривожланиши майда ва ўрта ҳол дворянларнинг табақаланишига сабаб бўлди. Капиталистик муносабатлар шаклланаётган пайтда тюдорлар сулоласининг чекланмаган ҳокимияти (1485—1603) қарор топди. Мовут саноатининг ривожланиши, жунга талабнинг кўпайиши туфайли экинзорлар чорва яйловларига айланиб кетди, натижада деҳқон хўжаликлари хонавайрон бўлди. 16-асрнинг 30-йилларида бошланган реформация ҳаракати натижасида папа ҳукмронлигига чек қўйилиб, черковга қарашли ерлар буржуалашган янги дворянларга бўлиб берилди. 16-аср 2-ярми — 17-аср бошларида Англия ҳукумати мустамлакачилик сиёсатини юрита бошлади (Ирландияда хусусий ерлар мусодара қилинди, Шимолий Америкада эса дастлабки инглиз мустамлакалари пайдо бўдси), қуллар бозори ва портлар кучайтирилди. Денгизда ҳукмронлик учун курашда Англия ғолиб чикди. 16-аср охиридан бошлаб абсолютизмга асосланган тузум инқирозга юз тутди, стюартлар (Яков И, 1603—25; Карл И, 1625—49) ички ва ташқи сиёсатининг буржуазия манфаатларига зид келиб қолиши абсолютизмга қарши буржуа мухолифатини келтириб чиқарди. Бу зиддиятлар 17-асрдаги инглиз буржуа инқилобига олиб келди. Инқилобда ғалаба қозонган буржуазия ва янги дворянлар қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатда капиталистик тараққиётга тўсиқ бўлиб турган ғовларни йўқотди, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига йўл очди. 17-аср охирида Б. Б.да ер ва молия аристократиясининг сиёсий иттифоқи пайдо бўлди. 18-аср ўрталарига келиб мануфактура босқичидан ишхона тизимига ўтиш учун шароит яратилди. 18-асрнинг 2-ярмида Б. Б. ҳукмрон доиралари сиёсий жиҳатдан ажралиб, ҳоким синфларнинг 2 партияси — тори билан виги шаклланди. 19-аср ўрталарида шу партиялар асосида консерваторлар ва либераллар партияси ташкил топди.
17—18-асрларда Б. Б. Ҳиндистон, Шимолий Америкада янги ерлар забт этди. Франсиядан Канадани тортиб олди. Шимолий Америкадаги мустақиллик учун бўлган уруш (1775—83) натижасида Шимолий Америка мустамлакалари мустақилликка эришди ва мустақил АҚСҲ давлати ташкил топди. 18-аср охири — 19-аср бошларида Б. Б. инқилобга қарши коалициянинг, кейинчалик Наполеон Франсиясига қарши иттифоқнинг асосий ташкилотчиси бўлди. Франсиянинг мағлубиятидан Б. Б. буржуазияси ўз савдо-саноати ва мустамлакачилик ҳукмронлигини мустаҳкамлашда фойдаланди. Вена конгресси (1814—15) қарорларига мувофиқ, Малта, Сейлон о.лари, Жанубий Африкадаги Кап мустамлакаси ва бошқа ҳудудлар Б. Б.га ўтди. Мустамлака халқпарини талаш ҳамда деҳқонларни ер мулкидан маҳрум қилиш эвазига сармоя жамғарилиб, саноатда тўнтариш ясашга замин тайёрланди.
19-асрнинг 30-йилларида ишлаб чиқаришнинг фабика тизими қарор топди. 30—40-йилларда сиёсий жиҳатдан шаклланган ишчилар ҳаракати — чартизм кенг авж олди. Б. Б. ҳукуматининг ташқи сиёсати инглиз буржуазиясининг савдо-саноат соҳасидаги устунлигини мустаҳкамлаш, мустамлакаларни кўпайтиришга қаратилди. Б. Б. Янги Зеландия, Бирма, Жанубий Америкадаги поёнсиз ҳудудларни босиб олди, 19-асрнинг биринчи ярмига келиб, Ҳиндистонни забт этишни тугаллади, Хитой (184042, 185660) ҳамда Афғонистонга қарши (1838—42, 1878—80) босқинчилик урушлари олиб борди, Ҳиндистон (1857—60), Ирландия (1848—67 ва бошқалар), Ямайка о.даги (1832) миллий озодлик қўзғолонларини шафқацизлик билан бостирди. Хитойдаги Тайпин қўзғолонини (1851—64) бостиришда иштирок этди. Қрим уруши ташаббускорларидан бири бўлди. 1878 йил Кипр о.ни, 1882 йил Миср, 1898 йил Шарқий Суданни, 1899—1902 йилларда Жанубий Африкадаги бир қанча ҳудудларни забт этди.
20-аср бошларига келиб Б. Б. иқгисодий жиҳатдан АҚСҲ ва Олмониядан орқада қола бошлади. Б. Б. билан Олмония ўртасидаги зиддият Биринчи жаҳон урушини келтириб чиқарди. Уруш оқибатида ғолиб мамлакатлар қатори Олмониянинг Осиё ва Африкадаги мустамлакаларини тортиб олиш ҳисобига ўз мустамлакаларини кенгайтиришга эришди. 20-йилларда Б. Б. Хитойга қарши интервенсия уюштиришда қатнашди. 1929—33 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози Б. Б. иқтисодиётига катта зарар етказди. 1938 йил Б. Б. ҳукумати Мюнхен шартномасига қўшилиб, Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига йўл очди. 1939 йил 3 сентабрда Б. Б. Олмонияга уруш эълон қилди. Уруш Б. Б.нинг иқтисодий ва сиёсий мавқеини анча пасайтирди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Б. Б. мустамлакачилик империяси тушкунликка юз тутди. 1970-йилларнинг ўрталарида Б. Б.нинг деярли барча мустамлакалари мустақилликка эришди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Б. Б. ҳукуматини навбатманавбат лейбористлар (1945—51, 1964—70, 1974—79) ва консерваторлар (195164, 197074 ва 1979 йилдан) партияси бошқарди. Б. Б. 1945 йдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992 йил 18 февралда ўрнатган. Миллий байрами — Қиролича туғилган кун (июн ойининг иккинчи ёки учинчи шанбаси).
Асосий сиёсий партияларн, касаба уюшмалари. Лейбористлар партияси, 1900 йил тузилган; Консерваторлар партияси, 1867 йил ташкил топган; Либерал демократлар партияси, 1988 йилда асос солинган; Уэлс миллатчи партияси, 1925 йилда тузилган; Шотландия миллий партияси, 1928 йилда ташкил этилган; Британия Коммунистах партияси, 1988 йилда Б.Б. Коммунистик партиясининг собиқ аъзолари томонидан тузилган; Сўл демократлар партияси, 1920 йил ташкил этилган.
Энг йирик касаба уюшма бирлашмаси — Британия тредюнионлар конгресси, 1868 йил тузилган; Шотландия тредюнионлар конгресси, 1897 йил тузилган; Тредюнионлар умумий федерацияси, 1899 йил тузилган; Уэлс тредюнионлар конгресси, 1973 йил ташкил этилган.
Хўжалнги. Б. Б. — иктисодий жиҳатдан ривожланган йирик саноатлашган мамлакат. Ялпи ички маҳсулотнинг 21 % ни саноат, 1,8 % ни қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 70,2 % ни хизмат кўрсатиш тармоғи беради. 1 ва 2-жаҳон урушлари орасида бир қанча саноат тармоқлари, хусусан ҳарбий индустрия билан боғланган кимё, электротехника ва автомобил саноати бир кадар тараққий этди. Иккинчи жаҳон урушида Англия иқтисодиётига катта путур етди: мамлакат миллий бойликларининг 1/4 қисми қўлдан кетди; саноат ишлаб чиқариш урушдан аввалги даражадан 25 % камайди, чет эллардаги капиталининг қарийб 1/4 қисмини қўлдан бой беришга ёки сотишга мажбур бўдди. Иқтисодиётнинг ҳарбий изга ‘туширилиши кўпданкўп беҳуда ҳаражатларни келтириб чиқарди. Жаҳон саноат ишлаб чиқаришида 1948 йилда Б. Б. улуши 11,9 % эди, 1968 йилда 7,4 % га тушиб қолди.
Саноати[edit]
Б. Б. экспортининг 90 % ни саноат таъминлайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин саноат тузилмасида катта ўзгаришлар содир бўлди: кончилик, қора металлургия, енгил ва озиқ-овқат саноати, шунингдек кемасозлик ва автомобилсозлик каби тармоклар улуши камайди; энергетика, электр машинасозлиги ва кимё саноатининг улуши ошди. Атом, электрон, аэрокосмик, нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси тармоқдари катта аҳамият касб этди. Машинасозлик — саноатнинг муҳим тармоғи, автомобил, самолёт, ракеталар, кемалар, саноат ишхоналари учун комплекс асбобускуналар, илмий аппаратлар ва асбоблар, радио электроника ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш айниқса ажралиб туради. Тракторсозлик, станоксозлик, нефтни кайта ишлаш, кимё (пластмасса ва синтетик смолалар, дори-дармонлар, маъданли ўғит, бўёқлар, кимёвий толалар, синтетик каучук, сулфат кислота ишлаб чиқариш), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Енгил саноатнинг поябзал тикиш, тикувчилик ва бошқа тармоқлари бўйича йирик ишхоналар мавжуд. Машинасозлик марказларининг кўпчилиги Жанубий ва Марказий Англияда жойлашган, уларнинг энг муҳимлари — Лондон, Бирмингем, Ковентри, Лутон, Шеффилд шаҳарларида. Кора металлургиянинг асосий марказлари — Жанубий Уэлс, Ёркшир ва Ҳамберсайд, Шимолий Англия ва Шотландияда. Рангли металлургия ишхоналари — Мидленд, Жанубий Уэлс, Тайнсайд ва Лондонда. Атом саноати ишхоналари Шим.
Ғарбий Англия ва Лондон атрофида жойлашган. Кимё саноати ишхоналари Катта Лондон, Ланкашир, Чешир, Шимолий денгиз ва Бристол қўлтиғи соҳилларида, тўқимачилик саноати ишхоналари Ланкашир ва Ёркширда. Шимолий денгизда катта нефт ва газ захиралари мавжуд. Б. Б.да йилига ўртача 48,2 млн. тонна тошкўмир, 121,8 млн. тонна нефт, 89,8 млрд. м³ табиий газ қазиб олинади, 304,5 млрд. кВцоат электр энергияси (асосан иссиқлик электр стансияларида) ҳосил қилинади, 17,5 млн. тонна пўлат ишлаб чиқарилади.
Қишлоқ хўжалигидамамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 2 % гина банд. Б. Б. қишлоқ хўжалиги интенсивлик, маҳсулдорлик ва механизациялашувнинг юксак даражаси билан ажралиб туради. У мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжининг 75 %ини таъминлайди. Бирлашган Қиролликнинг асосий тармоғи — чорвачилик. Б. Б.да 12 млн. қорамол, 7,5 млн. чўчқа, 41,5 млн. қўй, 131 млн. парранда бор. Деҳқончилиқда асосий экин — ғалла. Қанд лавлаги, картошка ҳам экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Шимолий денгиз ва Атлантика океанида балиқ овланади.
Транспорти[edit]
Бирлашган Қироллик ларузунлиги 32 минг км. Асосий темир йўл узели — Лондон; ундан 11 томонга темир йўл кетган. Бирлашган Қироллик ларнинг зичлиги жиҳатидан Европада Белгиядан кейин 2ўринда. Ички кжларни ташишда автомобил транспорти 1ўринда. 368,8 минг км автомобил йўли бор (1990-йиллар охирлари). Йўловчилар ташишда ҳаво транспортининг мавқеи катта. Денгиз савдо флотининг тоннажи 4,3 млн. тонна дедвейт. Энг йирик денгиз портлари: Лондон, Саутгемптон, МилфордХейвен, Халл, Имменгем, Ливерпул, Манчестер ва бошқа
Ташқи савдо мамлакат иқтисодиёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Четга чиқариладиган маҳсулотнинг 90 % ни саноат тармоғи беради. Б. Б. четга машина ва ускуналар, транспорт жиҳозлари, ип ва жун газламалар, кимё маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, қорамол, пўлат, тошкўмир чиқаради. Четдан темир руда, рангли ва нодир металлар, нефт, фосфорит, пахта, турли хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа келтирилади. Ташки савдодаги асосий мижозлари — Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚСҲ, Япония. Чет эл сайёхлиги ривожланган (1 йилда 12 млн. киши келиб кетади). Пул бирлиги — фунт стерлинг .
Тиббий хизматн. Б. Б. соғлиқни сақлаш тизимида 500 мингга яқин ўринли касалхоналар бор. 75 мингдан зиёд шифокор тиббий ёрдам кўрсатади (1990-йиллар ўрталари). Касалхоналарда пулли ўрин ва палаталар мавжуд. Шифокорлар 30 дан ортиқ тиббиёт мактабларида тайёрланади. Б. Б.да Брайтон, Истборн, БогнорРижис, Борнмут, Торки, Бат каби курортлар бор.
Маорифи ва маданий-маърифин муассасалари. Б. Б.да бошланғич ва тўлиқсиз ўрта таълим (5 дан 16 ёшгача) мажбурий. Бошланғич мактабларда 5 ёшдан 11 ёшгача ўқилади. Ўрта мактаблар асосан 3 турга: 5—7 йиллик грамматик мактаблар, 5 (баъзан 7) й.лик техника мактаблари ва 4 йиллик замонавий мактабларга бўлинади. Ўқувчиларнинг 65 % 16 ёшдан кейин таълимни коллеж, университет ва бошқа олий ўқув юртлари ва марказларида давом эттиради. Б. Б.да 79 университет, 40 га яқин политехника коллежи бор. Энг кадимги университетлари Оксфорд (1167) ва Кембриж (1209) унтларидир.
Энг йирик кутубхоналари: Британия музейи кутубхонаси, Шотландия Миллий кутубхонаси (3 млн. дан ортиқ асар), Кембриж ва Оксфорд унтларининг кутубхоналари ва бошқа Энг йирик музейлари: Британия музейи (1753). Миллий галерея (1824), Тейт галереяси (1897), Шотландия Кироллик музейи (1854) ва бошқа
Илмий муассасаларн. Б.Б. фани тараққиётида Оксфорд (1167) ва Кембриж (1209) университетлари катта аҳамиятга эга. 1662 йилда Лондон Қироллик жамияти ташкил топди. Бу жамият Б. Б. фанини, айниқса табиат фанларини тараққий эттиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1675 йил Гринвичда Б. Б.нинг астрономия соҳасидаги асосий илмий муассасаси — Қироллик расадхонаси очилди. 1945 йилдан бошлаб илмий тадқиқот марказлари купая борди. 1990-йил ўрталарида 50 га яклн университет ва коллежларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Хусусий саноат лабораториялари ҳамма тадқиқот ишларининг ярмидан кўпини бажаради. Кўп фирмаларда (500 дан ортиқ киши ишлайди) ҳам тадқиқотлар олиб бори л ад и. Кооператив тадқиқот ассоциациялари урушдан кейинги йилларда икки баравардан кўпроқ ортди. Давлат тадқиқот институтлари ва марказлари ҳам мавжуд. 1954 йилда ядро физикаси ва энергетика муаммоларини тадқиқ қилувчи бир нечта давлат институтлари ташкил топди. Микробиология, квант электроникаси, радиоастрономия ва бошқа соҳаларга оид тадқиқот олиб борадиган илмий марказлар тузилди. Б. Б.нинг йирик илмий муассасалари: Табиат тўғрисидаги билимларни ривожлантириш бўйича Лондон Қироллик жамияти, Гринвич расадхонаси, Қироллик санъат академияси, Британия академияси, Б. Б. Клроллик институти, Англия ва инглиз тили тўғрисидаги билимларни ёйиш бўйича Британия кенгаши (ҳаммаси Лондон шаҳрида), Эдинбург қироллик жамияти.
Матбуоти, радноэшнттириши ва телекўрсатуви. Б.Б.да жуда кўп газ. ва журналлар нашр этилади. Энг муҳимлари: „Гардиан“ („Посбон“, кундалик газета, 1821 йилдан), „Дейли мейл“ („Кундалик почта“, кундалик газета, 1896 йилдан), „Дейли стар“ („Кундалик юлдуз“, кундалик газета, 1978 йилдан), „Тайме“ („Вақт“, кундалик газета, 1785 йилдан), „Вумен“ („Аёл“, хотинқизлар учун суратли ҳафтанома, 1932 йилдан) ва бошқа Б. Б.да Пресс Ассошиэйшн (ички ахборот тўплашга ва оммалаштиришга ихтисослашган етакчи ахборот агентлиги, 1868 йилда асос солинган), Рейтер (халқаро ахборот тарқатишга ихтисослашган дунёдаги энг йирик ахборот агентликларидан бири, 1851 йилда ташкил этилган; асосчиси Паул Юлиус Рейтер номи билан аталади) матбуот агентликлари бор.
Б. Б.да радиоэшиттиришлар 1922 йилдан, телекўрсатувлар 1936 йилдан олиб борилади. Б. Б.да 400 га яқин радиостансия, 180 га яқин асосий ва 400 дан ортиқ ёрдамчи телестудиялар мавжуд. Британиянинг етакчи радиоэшиттириш ва телекурсатув корпорацияси — „Бритиш Бродкастинг Корпорейшн“ — Бибиси 1922 йилда ташкил этилган.
Адабиёти[edit]
Инглиз адабиёти 5—6-асрларда вужудга кела бошлаган. 5—11-асрларда англосакс шеваларида халқ нақллари ва қушиқлари яратилди, улар асосида „Беовулф“ қаҳрамонномаси вужудга кедди. Б. Б.ни норманнлар забт этгач (11-аср), юқори табақа кишилари орасида франсуз тили расм булиб қолди, адабиёт франсуз, лотин ва инглиз тилларида ривожланди. 14-асрнинг иккинчи ярмига келиб, ўрта аерлар Б. Б. адабиёти юқори босқичга кўтарилди. Монархия давлатининг мустаҳкамлана бориши билан Б. Б. адабиёти миллий ҳарактер касб этди. Рицарлик романи анъаналари давом этиши билан бир қаторда У. Легленднинг „Қўшчи Пётр ҳақида туш“ поэмаси, Ж. Чосернинг „Кентербери ҳикоялари“да эзилган деҳқонларнинг феодал зулмига қарши ҳаракатлари, ижтимоий гуруҳлар ҳаёти реалистик акс этди. Уйғониш даври Б. Б. адабиётида барча жанрлар тараққий этди. Буюк гуманист, утопист социалист Т. Морнинг „Утопия“ романи, Ф. Сидней сонетлари, Э. Спенсер шеърлари юзага келди. „Яков ИВ“, „Жорж Грин Векфилд даласи қоровули“ (Роберт Грин), „Улуғ Темур“, „Доктор Фаустнинг фожиали тарихи“, „Малта яҳудийси“ (Кристофер Марло) каби тарихий трагедиялар яратилди. Уйғониш даври Б. Б. адабиётининг юқори босқичи В. Шекспир ижоди билан узвий боғлиқдир. Салафларидан фарқли равишда Шекспир янги — буржуа даври кишиси ҳарактеридаги зиддиятларни, маънавий ўзгаришларни, шахс билан муҳит орасидаги номувофиқликнинг асосларини тасвирлади. Адибнинг ижтимоий фалсафий трагедиялари („Ҳамлет“, „Отелло“, „Қирол Лир“, „Макбет“) Европа адабиётида кескин бурилиш ясади. Уйгониш даврининг сўнгги вакили Ж. Милтоннинг қатор эпик достонлари ва „Самсон курашчи“ трагедиясида барокко услуби намоён бўлди.
18-аср инглиз маърифатчилик адабиёти учун жамият демократик табақалари манфаатларини ёқлаб, илғор ғояларни тарғиб қилиш хосдир. Бу даврда шеърият, драматургия ривожланди, роман етакчи жанрга айланди. Ж. Свифт буржуа жамияти иллатларини аччиқ сатира остига олди („Гулливернинг саёҳатлари“), Д. Дефо инсоннинг куч-қудрати, зўр иродаси, табиатни буйсундирувчи меҳнатини мадҳ этди („Робинзон Крузо“). 19-аср Б. Б. адабиётидаги асосий адабий йўналишлар романтизм ва танқидий реализмдир. Реаксион романтиклар (В. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути) феодал тартибларни қайта тиклашга уринсалар, илғор романтиклар (Ж. Байрон, П. Шелли) буржуа воқелигидан норози ҳолда, келажакда адолатнинг тантана қилишига ишонч билдирдилар. В. Скоттнинг „Пуританлар“, „РобРой“, „Айвенго“ каби романларида меҳнаткаш халқнинг ўтмиши, урфодати, сиёсий курашлари ўз ифодасини топди. Ч. Диккенс („Оливер Твист“, „Домби ва унинг угли“), В. Теккерей („Сноблар китоби“, „Шуҳратпарастлар ярмаркаси“) жамиятдаги қабоҳатларни фош этдилар. 19-асрнинг охири Б. Б. адабиётида реализм билан бир қаторда декадентлик, натурализм, неоромантизм оқимлари пайдо бўлди.
19-асрнинг охири, 20-асрнинг бошидаги реалистик ёзувчилар таҳқирланган оддий кишининг қадрқимматини ҳимоя қилдилар (М. Гаркнесс, У. Маррис, С. Батлер, Э. Войнич, Т. Гарди). 20-аср танқидий реализмнинг ривожида Б. Шоу, Ж. Голсуорси ижоди муҳим босқич бўлди. 20-асрнинг иккинчи ярмида декадентлик ва бошқа реаксион оқимдаги ёзувчилар (Э. Гарв, Д. Унтли, Л. Купер) ижоди инқирозга учради, уларнинг айримлари мустамлакачилик сиёсатидан юз ўгириб, воқеликни тўғри кўрсатишга интилдилар (Ж. Осборн, К. Эмис, Д. Уэйн), тараққийпарвар адиблар (А. Силлитоу, С. Чаплин, С. Барстоу) ижоди ривожланди.
Б. Б. адабиётининг энг яхши намуналари ўзбек тилига таржима қилинган: В. Шекспирнинг песалари, Ж. Свифтнинг „Гулливернинг саёҳатлари“, Д. Дефонинг „Робинзон Крузо“, Э. Войничнинт „Сўна“ романлари ва бошқа
Меъморлиги[edit]
Б. Б.да мисжез даврига мансуб ибтидоий меъморий ёдгорликлар (Стонхенж — мегалит иншооти) ва ўрта асрда қурилган Винчестер, Нориж ва бошқа ибодатхоналар мавжуд. Меъморликнинг ривожланиши қуйидаги даврларга бўлинади: роман (11— 12-асрлар); готика (12—15-асрлар, Дергем, Линколн, Солсбери, Ёрк, Уэлс шаҳарларидаги ибодатхоналар); уйгониш даври (15—16-асрлар, бу даврда шаҳар ва қишлокларда ҳашаматли турар жой бинолари кўпроқ қурилди); классицизм (К. Рен, Ж. Гиббс, У. Чеймберс, Р. Адам, У. Кент каби машҳур меъморлар етишиб чиқси); эклектикамодерн (19-аср), биноларнинг ичига ҳар хил безаклар бериш, темир, бетон ва ойнадан фойдаланиш („Биллур сарой“, Ж. Пакстон, 1851 ва бошқалар) авж олди. 19-аср охири, 20-аср бошларида шаҳарлар қуриш („боғшаҳар“, „йўлдошшаҳар“ — Э. Говарх, Р. Энвин каби меъморлар), мактаб, турар жой, маишиймаъмурий бинолар қурилиши (Ф. Уэбб, Н. Шод, Войзи, Макинтош ва бошқа меъморлар) кжсалди. 20-аср бошларида абстракт функсионализм ҳукм сурди. Урушдан кейинги йиллари бутун Европа бўйлаб бу оқим инқирозга учради ва бошқа („формалистик“ ва „янги брутализм“) оқимлар билан алмашди. Л. Дрейк, Д. Лесден, Р. Метю, Л. Мартин, Г. Уинтерингхем, Ж. Модели каби меъморлар замонавий меъморликнинг ривожланишига ҳисса қўшдилар.
Тасвирий санъати[edit]
7— 12-асрларда яратилган Винчестер мактабига мансуб англонорманн миниатюралари, тош ўймакорлиги, келтларнинг нақшли миниатюралари сақланиб қолган. 12-асрга мансуб ибодатхоналарда ҳайкалчалар ўрнатилган, деворларига нақш ва гуллар солинган. 16-аср рассомлигида портрет салмоқли ўрин тутди. Х. Холбейн, Н. Хиллиард, А. Оливер каби рассомлар бу соҳада баракали ижод қилишди. П. Лели, Г. Неллер, А. Ван Дейк каби рассомлар нозикниҳол аристократлар портрета типини, С. Купер, Ж. Райли каби миниатюрачи рассомлар реалистик портрет санъатини яратдилар.
18-аср биринчи ярмида пайдо бўлган Англия миллий рассомлик мактабининг асосчиси Вилям Хогартдир. У ўша давр Англия жамиятининг турли табақа вакиллари ҳаётини реал тасвирлади. 18-аср иккинчи ярмида ижод этган Ж. Рейнолдс, Т. Гейнсборо, Г. Ребёрн каби рассомлар кишиларнинг ҳистуйғуларини ҳаққоний ифодаловчи портретлар яратдилар. Шу даврда миллий манзара жанри (Т. Гейнсборо, Ж. Кром) пайдо бўлди.
19-аср биринчи ярмида реалистик манзара жанри ривожланди. Пейзаж асарларида саноат ишхоналари билан тўла шаҳарлар, кўмкўк майсазор далалар, ўрмонлар, қишлоқ манзараларини тасвирлашга кенг ўрин берилади. Бу даврда Ж. Констебл новатор сифатида шуҳрат қозонди. Д. Россетти, М. Браун, Х. Хант, Э. БёрнЖонс каби рассомлар эса, ўтган замонни қўмсаб ўрта аср қўл меҳнати (бадиий ҳунармандлик ишхоналари, китоб безаклари)га қайтишни тарғиб қилдилар. 19-аср ўрталаридаги реалистик санъат Х. Херкомер, С. Хейден асарларида намоён бўлди.
19-аср охири, 20-аср бошларида сюрреализм, абстраксионизм каби оқимлар пайдо бўлди. Бу санъат М. Смит, У. Люис, Х. Мур ва бошқа рассомлар ижодида ўз ифодасини топди. 20-асрнинг йирик реалист рассомлари Ф. Бренгвин, О. Жон, У. Орпен, П. Хогарт, Л. Бредшоу, К. Роу, Э. Мидлдич, Д. Гривзлар ўз асарларини инсоннинг меҳнат фаолиятига, тинчлик ва адолат учун кураш мавзуларига бағишлаган.
Мусиқаси[edit]
Б. Б. мусиқаси қад. келт қабилалари мусиқа маданияти заминида ташкил топди. Бардлар деб аталган халқ қўшикчилари ижодида баллада (достон қўшиғи) асосий ўрин эгаллади. Христианлик тарқалиши билан бирга профессионал мусиқа ижодиёти (черков айтимлари, орган ижрочилиги) ривож топди. Б. Б. полифоник мусиқасининг илк намуналари 11 —12-асрларда пайдо бўлди. Булар Ж. Данстейбл (15-аср) ижодида ривожланди. Уйғониш даврида дунёвий мусиқа жанрлари (мадригал, лютня ва клавесин куйлари, театр спектакли интермедиялари) ташкил топди. 16-асрда У. Бёрд, Т. Уилкс, Ж. Уилби, Ж. Булл, О. Гиббоне Б. Б.нинг машхур композиторлари бўлишди. 17-асрнинг охирида Г. Пёрселлнит „Дидона ва Эней“ биринчи миллий операси майдонга келди. 18-асрда Б. Б.да Г. Гендел, И. К. Бах, Й. Гайдн, М. Клементи яшаб ижод этдилар. Мусиқа муассасалари („КовентГарден“) ва Қироллик мусиқа жамияти, мусиқа нашриётлари барпо этилди.
19-аср охирида инглиз композиторлик мактабига асос солинди. Опералар яратила бошлади. Инглиз мусиқаси жаҳон мусиқа маданиятида кўзга кўринарли ўринга чиқди. Композиторлардан Эдуард Элгар, Р. ВоанУилямс, Бенжамин Бриттен бунда катта рол ўйнадилар. Лондондаги Қироллик мусиқа академияси Б. Б.нинг асосий мусиқа ўқув юртидир; Албертхолл, РойялФестивалхолл, шунингдек, 1967 йилда очилган Елизавета номидаги консерт заллари инглиз консерт ҳаётининг йирик марказидир. Эстрада томошалари Лондондаги Палладиумда қўйилади. Машҳур „Битлз“ ансамбли рокмусиқа ривожига катта ҳисса қўшди. Бибиси симфоник оркестри, Лондон симфоник оркестри, „Янги филармония“ симфоник оркестри оламга машҳур. Дирижёрлар Ж. Барбиролли, А. С. Боулт, Г. Вуд, пианиночилар Ж. Мур, М. Лимпани, Ж. Огдон, Ж. Лилл, скрипкачилар А. Камполи, Г. Темянка ва бошқа 20-асрнинг атоқди мусиқачиларидир.
Театри[edit]
Б. Б. театри куртаклари инсон турмуши ва меҳнати билан боғлиқ ўйинлар ва урфодатлардан бошланади. Ўрта асрларда ҳукм сурган диний драма кейинчалик дунёвий мазмун касб эта бошлади. 16-асрдан Кучма профессионал театрлар юзага келиб, Уйғониш даврининг инсонпарварлик ғояларини ифодалади (драматурглар К. Марло, Т. Кид, Ж. Лили, У. Шекспир). 16-аср охири — 17-аср боши Б. Б. театрининг „олтин даври“ бўлди. Бу даврда 3 хил театр бўлган: ҳаваскор ҳунармандлар театри, „мактаб“ ҳаваскорлари театри, профессионал театр. 18-асрга келиб, театр маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилди, шу даврда Лондонда икки театр („ДруриЛейн“, „КовентГарден“) асосий ўринни эгаллади. 19-аср драматургияси романтизмдан реалистик қарашларни қарор топтиришга ўтди. Лондонда „Олд Вик“ театри (1818), Стратфордонейвон шаҳрида Шекспир ёдгорлик театри (1879, 1961 йилдан Кироллик Шекспир театри), „Мустақил театр“ (1891) вужудга келди. Ижрочиликда табиийлик, саҳнавий ансамбл учун, Шекспир ижодини тиклаш учун кураш бошланди. Б. Б. театрида саҳнавий реализм „Корт“ театри (20-аср боши) фаолиятида қарор топди. Унда Б. Шоу ва Г. Ибсеннинг реалистик песалари қўйилди. 20-асрнинг 30—40-йилларида театрлар репертуари Б. Пристли асарлари билан бойиди. Ж. Осборннинг „Нафратлансанг, орқага қайрилиб қара“ песаси (1956) „жаҳлдор йигитлар“ драматургиясини бошлаб берди. 1963 йил Лондонда Миллий театр очилди. Артистлар П. Скофилд, Л. Оливе, В. Ли, П. О.’Тул, Д. А. Хилгут, Р. Ричардсон, режиссёрлар П. Брук, П. Холл, Ж. Литлвуд Б. Б. театрининг атоқпи намояндалари ҳисобланади. Б. Б.даги театр ўқув юртлари: Қироллик драма санъати академияси (1904 йилдан), Бристол университетининг театр факултети.
Б. Б.да театр рақси ўрта аср охирларида вужудга келди. Лондонда ташкил этилган Қироллик мусиқа академияси (1720) балет тараққиётида катта рол ўйнади. Б. Б.да „Қироллик балети“, „Балле Рамбер“, „Лондоне фестивал балле“, „Уэстерн тиетр балле“ каби балет труппалари бор.
Б. Б. сирки 18-асрда лайдо бўлиб, Ф. Астлей (1742—1814) ижодида юқори поғонага кўтарилди. У от ўйнатувчилар мактабига асос солди, сиркнинг кейинги тараққиётида А. Дюкро, Ж. Санжер, Б. Милслар катта рол ўйнади. Б. Б.да езда кўчма сирклар ишлайди.
Киносн. Б. Б.да кино ишлаб чиқариш 1896 йилдан бошланди. 1929 йил биринчи товушли филм „Товламачилик“ яратилди. Шу йили ҳужжатли филм л ар мактаби вужудга келди. А. Корданинг 1932 йилда ташкил этган „Лондон филме“ фирмаси Б. Б. ва чет эл кино арбоблари иштирокида бирмунча юқори савияли филмлар яратди („Пигмалион“, режиссёр А. Асквит, „39 қадам“, режиссёр А. Хичкок каби). Иккинчи жаҳон уруши даврида яратилган филмларда („Мағрур водий“, режиссёр П. Тенниссон, „Пастор Холл“, режиссёр Р. Боултинг, „Ёнғинлар бошланди“, режиссёр Х. Женнингс) илғор тамойиллар кучайди. Урушдан сўнг инглиз классиклари асарларини экранлаштириш авж олди. ["Ҳамлет" (1947), „Ричард ИИИ“, режиссёр Л. Оливе, „Оливер Твист“, режиссёр Д. Лин каби]. Ҳужжатли филмлар ишлаб чиқаришда „Озод кино“ гуруҳи самарали иш қилди (195659). 6070-йилларга оид „Ўзига хос ишқ“ (режиссёр Ж. Шлезингер), „Ёлғончи Билли“, „Спортчилар ҳаёти“ (режиссёр Л. Андерсон), „Қандай саодатли кун эди“ (1972), „Байрам асносида“ (1975) каби филмларда халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттириш, мураккаб, зиддиятли ҳарактерлар яратишга интилиш сезилди. В. Ли, А. Гиннесс, Д. Богард, Р. Ҳаррис, А. Финни, П. Финч, Р. Ташингем Б. Б. киносининг машҳур артистларидир.
Ўзбекистон — Бирлашган Қироллик муносабатлари[edit]
- Асосий мақола: Ўзбекистон — Бирлашган Қироллик муносабатлари.
Манбалар[edit]
- ↑ Великобритания. Тҳе Wорлд Фаcтбоок. CИА. 2011-11-03.(ингл.)
| |||||
| ||||||||
| |||||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |