Беларус

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Беларус Республикаси
Рэспубліка Беларусь
Беларус давлат байроғи   Беларус давлат герби
Байроқ Герб
Шиор: йўқ
Мадҳия: Мй Беларусй
(Wе, тҳе Беларусианс)
Беларус Харитаси
Пойтахт Минск
Расмий тил(лар) Белорусча
Русча
Ҳукумат Президентлик Республика
 • Президент Александр Лукашенко
Мустақиллик  
 • Россиядан 25-март 1918
 • Совет Иттифог`идан 25-август 1991
Майдон  
 • Бутун 207 600 km² (84-)
 • Сув (%) 2,26
Аҳоли  
 • 2015 рўйхат 9 481 000 (93- ўрин)
 • Зичлик 45,7/km²
ЯИМ (ХҚТ) 2010- йил рўйхати
 • Бутун АҚШ$131,201 мил. (62-)
 • Жон бошига АҚШ$13 909
Пул бирлиги Беларус Рубле (BYN)
Вақт Минтақаси (UTC+3)
 • Ёз (DST) (UTC+3)
Қисқартма BO
Интернет домен .by
Телефон префикси +375

Белоруссия (Беларус), Белоруссия Республикаси (бел. Республіка Беларус) — Европа марказидаги давлат. Шарқий Европа текислигининг ғарбида жойлашган. Майдони 207,6 минг км2. Аҳолиси 9 463 300 киши (2013). 6 вилоят, 118 туман, 102 шаҳар, 109 шаҳарча бор (1996). Пойтахти — Минск шаҳри.

Давлат тузуми[edit]

риҳгт

Беларус Республикаси — унитар демократик ижтимоий ҳуқуқий давлат. 1996-йилги референдумда қабул қилинган Конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — аҳоли томонидан 5 йил муддатга сайланадиган президент. Қонун чиқарувчи ваколатли органи — Миллат мажлиси бўлиб, у Вакиллар палатаси ва Республика Кенгашидан иборат. Вакиллар палатасининг ҳамма 110 депутатини аҳоли сайлайди. Республика Кенгашининг 64 депутатидан 56 нафари маҳаллий кенгашлар томонидан сайланади, 8 нафари президент томонидан тайинланади. Миллат мажлисининг ваколат муддати 4 йил Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат — Вазирлар Кенгаши амалга оширади. Бош вазирни Вакиллар палатасининг розилиги биланн президент тайинлайди.

Ҳудудий бўлиниши[edit]

Беларус Республикасининг вилоятлари
Вилоят
Почта
индексі
Ташкил топган
санаси
Аҳолиси
Маъмурий маркази
Брест вилояти 224000 189007034-декабр 1939 01 401 000 Брест
Витебск вилояти 210000 1846122815-январ 1938 01 231 000 Витебск
Гомел вилояти 246000 1819121415-январ 1938 01 464 500 Гомел
Гродно вилояти 230000 1959010320-сентябр 1944 00 1 072 000 Гродно
Могилёв вилояти 212000 1912021415-январ 1938 01 095 000 Могилёв
Минск вилояти 220000 1836061515-январ 1938 01 422 000 Минск

Табиати[edit]

Беларуснинг ер юзаси текислик бўлиб, шимоли-ғарбида ботқоқ босган пастликлар ва кўллар жуда кўп. Жануби-ғарбдан шимоли-шарқ томон Беларус Қирлари чўзилган, энг баланд қисми (Минск қирлари) денгиз сатҳидан 345 м баланд (Дзержинский тоғи). Беларус қирларидан жануби-шарқда қатор текисликлар, шимоли-ғарбда морена тепаликлари чузилган. Беларуснинг жанубий қисмини ботқоқлашган кенг пасттекислик — мутлақ баландлиги 100 – 150 м бўлган Беларус Полесеси эгаллайди; ботқоқлик, ўтлоқлар орасида баландлиги 5 – 8 м ли қум тепалари кўп. Қумлик жойлар қарағайзор билан қопланган. Фойдали қазилмалардан калийли туз конлари бор (Старобин ва Петриков конлари), жануб ва жануби-шарқда тош туз, Припят ботиғида нефт, кўмир бор. Торф, қум, гил конлари мавжуд[1][2].

Иқлими[edit]

Дарё

Иқлими континентал иқлим билан денгиз ниҳими ўртасида, Атлантика ҳаво массалари уни анча юмшатиб туради. Январнинг ўртача ҳарорати жануби-ғарбда — 4,4 °C, шимоли-шарқда — 8 °C, июлники шимолда 17 °C, жанубда 18,8 °C. Ўртача йиллик ёғин миқдори 550 – 700 мм. Ёғиннинг куп қисми ёз ойларига тўғри келади. Ботқоқликлар, дарё ва кўллар кўплигидан ерлари зах. Вегетация даври шимоли-шарқда 178 кун, жануби-ғарбда 208 кун. Энг йирик дарёлари Днепр (ирмоқлари Березина, Припят, Сож ва бошқалар), Ғарбий Двина, Неман (ирмоғи Вилия), Буғ. Бу дарёларнинг кўп қисмида оғоч оқизилади, энг йирикларида кема қатнайди. Баъзи дарёларда ГЕСлар қурилган. Беларус кўлларининг энг йириклари: Нароч, Освей, Дрисвяти, Червоное, Вигоновское. Тупроғи асосан унумдорлиги юқори бўлмаган чимли подзол ва торфботқоқ тупроқ, дарё қайирларида эса аллювиал тупроқлардир[3].

Ўрмонлари[edit]

Беларус аралаш ўрмонлар минтақасида жойлашган бўлиб, майдонининг 30 % дан кўпроғи ўрмон билан қопланган. Игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар, ўтлоқлари ва ботқоқ ўсимликлари кўп. Қарағайзорлар, қайинзорлар ва қайрағочзорлар, дуб, граб, заранг каби кенг баргли дарахтзорлар катта майдонни эгаллайди. Тулки, олмахон, қуён, сувсар, оқсичқон кўп; буғу, қўнғир айиқ, силовсин, лос, элик, тўнғиз, юмронқозиқ, бўри учраб туради. Дарё ва кўлларида лешч, товонбалиқ, чўртан, лаққа, илонбалиқлар, ондатра бор. Сувда сузувчи қушлар тарқалган. Беларус ҳудудида Припят ва Березина қўриқхоналари, Белая Вежа пушчаси бор.

Аҳолиси[edit]

Асосий аҳолиси — белоруслар. Руслар, поляклар, украинлар, татарлар, яҳудийлар ва бошқа ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 га 49,4 киши тўғри келади. 68,9 % аҳоли шаҳарларда истиқомат қилади. Давлат тили белорус ва рус тиллари. Энг йирик шаҳарлари: Минск, Гомел, Витебск, Могилёв, Бобруйск, Гродно, Брест[4].

Тарихи[edit]

Софийлик собори
Дунё қасри

Беларус ҳудудида ўрта палеолит давридан одам яшай бошлаган (100 — 35 минг й. муқаддам); неолит даврида (милоддан аввалги 5-минг йиллик охиридан 3-минг йиллик охиригача) деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишга ўтган. Милоддан аввалги 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида ҳинд-европа қабилалари кўчиб келгач, уларнинг таъсирида жез асрига ўтидди. Бу ерда темир даври милоддан аввалги 8 — 6-асрлардан милодий 8-асргача давом этди[5]. Милодий 1-минг йиллик 2-ярмида Беларус ҳудудида 3 славян қабилалари: кривичи, дреговичи ва радимичилар уюшмаси вужудга келди, кейинчалик улар ўрнига князликлар ташкил топди. 10-аср охиридан князликлар Киев Руси таркибига кирди. 13-аср 2-ярмида Россиянинг ғарбий чеккаларига Буюк Литва князлиги ҳужум қила бошлади. Мамлакатдаги парокандалик ва татармўғулларнинг ҳамлалари шароитида бу князлик Ғарбий рус ерларини осонликча забт этди. Шу пайтдан бошлаб бу ерлар „Белая Рус“ („Оқ Рус“) деб юритиладиган бўлди (белорус атамаси шундан келиб чиқди). 15 — 16-асрларда Беларусда хусусий ер эгалиги ривожланди. Белорусларнинг Ғарбий Европа мамлакатлари билан муносабатлари жонланди. Буюк Литва князлиги Беларус ва Украинадаги ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун 1569-йилда Полша билан иттифоқ (Люблин унияси) тузди. Шу тариқа Реч Посполита федератив давлати иужудга келиб, Беларус унинг таркибига кирди. 16-асрда Европа Уйгониши Беларус маданиятига таъсир ўтказди. Реформациянинг турли оқимлари тарқалди. Қишлоқ хўжалиги тез ривожланди, унинг маҳсулоти Ғарбий Европа бозорларига олиб бориб сотила бошлади. Кўпчилнк шаҳарлар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олди (Магдебург ҳуқуқи). 1595-йилда С. Наливайко бошчилигидаги украин казаклари Беларусга юришлар уюштирди. 1648 — 1651 йилларда украин халқининг озодлик кураши таъсирида жанубий ва шарқий Беларусда йирик ер эгаларига қарши катта ғалаёнлар бўлиб ўтди. Россия давлатининг Реч Посполита билан 1654 — 67 йиллардаги уруши ва 1700 — 21 йиллардаги Шимолий уруш даврида Беларус қаттиқ азият чекди. 18-аср ўрталаридан Беларус хўжалиги юксала бошлади, аммо қўшни давлатларнинг аралашуви бунга халақит берди. 1772-йилда Реч Посполитанинг биринчи бўлиниши натижасида Беларуснинг шарқий қисми Россия империясига қўшиб олинди, 1793-йилда Реч Посполитанинг иккинчи бор парчаланиши оқибатида Беларуснинг марказий қисми ҳам Россияга қарам бўлиб қрлди. Т. Костюшко бошчилигидаги қўзғолон (1794) бостирилгач, 1795-йилда Ғарбий Беларус Россияга қўшиб олинди. 1812-йилги урушда полякларга хайрихоҳ бўлган белорус шляхтаси Буюк Литва князлигининг тикланишига умид қилиб, Наполеонни қўллаб-қувватлади. 19-аср бошларида демократик ва миллиёзодлик гоялари тарқала бошлади, яширин жамиятлар вужудга келди, улар Полша, Беларус ва Литвадаги 1830 — 31 йиллар қўзғолонига замин ҳозирлади. 1861-йилда Беларус деҳқонлари крепостнойликдан халос бўлди. 1863 — 64 йилларда бўлиб ўтган қўзғолон буржуа ислоҳотлари ўтказилишига таъсир қилди.

ХИХ асрнинг 2-ярми[edit]

Cариcатуре фор Рига Пеаcе 1921.пнг

ХИХ асрнинг 2-ярмида Беларусда капитализм жадал ривожланди, темир йўллар қурилди, банклар ишлай бошлади. 1905 — 07 йилги инқилоб белорус миллий озодлик ҳаракатини кучайтирди. 1914 — 1918 йиллардаги Биринчи жаҳон уруши даврида Беларус ерлари ҳарбий ҳаракат майдонига айланди. 1915-йилда унинг ғарбий қисмини Германия қўшинлари босиб олди. 1917-йил Октябр тўнтаришидан сўнг Минскда ҳам совет ҳокимияти эълон қилинди (1917-йил 8-ноябр).[6]. Беларус мустақиллигига қарши бўлган болшевиклар 1917-йил Минскда Беларус давлати тузилишини талаб қилиб чиққан Умумбелорус съездини тарқатиб юборди. 1918-йил Феврал—мартда немис қўшинлари Беларуснинг деярли барча ҳудудини эгаллаб олди. 1918-йил 25-мартда Умумбелорус съезди делегатлари Беларусни мустақил Беларус Халқ Республикаси деб эълон қилдилар. Бунга жавобан Смоленск шаҳрида болшевиклар Беларус Совет Социалистик Республикаси (БССР) тузилганлигини эълон қилдилар. 1918-йил ноябр — 1919-йил бошларида Беларус немис кушинларидан озод этилгач, 1919-йил 1-январда Беларуснинг Муваққат ишчи-деҳқон совет ҳукумати ўз манифести билан БССР ташкил этилганлигини эълон қилди. 1922-йил СССР ташкил бўлгач, БССР ҳам СССР таркибига кирди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида немис босқинчилари Беларус ҳудудини эгаллаб олди. Беларус аҳолисининг чорак қисмига яқини ҳалок бўлди, миллий бойликнинг ярмидан кўпроғи йўқ қилиб ташланди, юзлаб шаҳар ва қишлоқлар вайрон бўлди. Урушдан кейинги йилларда Беларус саноати ва қишлоқ хўжалиги тикланди. 1986-йилги Чернобил фалокати оқибатлари белорус халқи учун фожиали бўлди. 1990-йил 27-июлда БССРнинг давлат мустақиллиги ҳақидаги Декларация қабул қилинди. 1991-йил 19-сентябрдан мамлакат Беларус Республикаси деб атала бошлади. 1991-йил декабрдан МДҲ таркибида. 1995-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатлари 1993-йил январда ўрнатилган. Миллий байрами — Мустақиллик куни (3 июл).

Хўжалиги[edit]

Бресц қамали

Беларус кўп тармоқди қишлоқ хўжалиги ривожланган индустриал давлат. Машинасозлик, кимё, нефт кимёси, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати равнақ топган[7][8]. Қишлоқ хўжҳалигида картошка ва зигир толаси етиштириш, сутгўшт чорвачилиги, чўчқачилик, паррандачилик ривожланган.

Саноати[edit]

Беларус автомабил заводида ишлаб чиқарилган автомабил

Саноатида электр энергетика, ёқилғи, металлургия, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, кимё ва нефт кимёси, ёғочсозлик, селлюлозақоғоз, бинокорлик материаллари, шиша ва чиннифаянс, енгил, озиқ-овқат, унёрма ва омихта ем, тиббиёт саноати, микробиология ва матбаачилик энг йирик тармоқлардир. Саноат маҳсулотининг 2Ғ3 қисми йирик шаҳарларда, шу жумладан 25 % Минскда ишлаб чиқарилади. Фойдали қазилма конлари кам бўлгани ҳолда саноат мажмуида ишлаб чиқариш саноати устун. Бу тармоқ, юк автомобиллари, автобуслар, мотоцикл, велосипедлар, тракторлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, мелиорация ва йўл машинхчари, моторлар, станоклар, автомат линиялар, роботлар, темирчиликпресс, бурғулаш, геолразведка, савдо ускуналари, қуювчилик, енгил, озиқ-овқат тармоқлари учун технология ускуналари, подшипниклар, ЭҲМлар, телевизорлар, радиоприсмниклар, магнитофонлар, совитиш ва музлатиш ускуналари, фото ва киноаппаратлар, дозиметрлар, соатлар ишлаб чиқаради. Кимё ва нефт кимёси саноати маъданли ўғитлар, кимёвий тола ва иплар, пластмасса ва смолалар, шиналар, резинатехника буюмларк, полимер ва лок бўёқ, рўзғор буюмлари ва шаҳрик.ларни ишлаб чиқаради[9].

Енгил саноатда тўқимачилик (зиғир толаси, жун, шойи, ип газламалар), трикотаж, кийим-кечак, поябзал, чарм ва мўйна буюмлари ишлаб чиқариш ривожланган[10]. Озиқ-овқат саноати гўшт, ёғмой ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ёгмой, балиқ, қандшакар, унёрма, новвойлик, макарон, мевасабзавот консервалари, пиво ишлаб чиқариш соҳасида катта қувватга эга корхоналар мавжуд. Ёқилғи саноати нефт, йўлакай газ, торф қазиб чиқариш ва қайта ишлашни ўз ичига олади. Ёқилғиэнергетика ресурслари Беларусга нефт ва газ қувурлари орқали Россиядан, электр энергия қисман Литва ва Россиядан юборилади. Новолукомл ва Бсрёзада йирик электр стансиялар, 20 дан кўпроқ кучли иссиқлик электр стансиялар ишлаб турибди[11]. Ўрмон, ёғочсозлик, селлюлозақоғоз тармоғи ялпи саноат маҳсулотининг 5 % га яқинини беради. Булар тахта, мебел, қипиқтолали плита, фанер, паркет, гугурт, спорт анжомлари, қоғоз, картон, ўрмон кимёси маҳсулотларидир. Бинокорлик материаллари саноати (саноат маҳсулоти ялпи ҳажмининг 4 %) семент, қурилишбоп оҳак, деворбоп, қоплама ва безаш материаллари, йиғма темирбетон конструксиялари ва деталлари, томга ёпиш ва гидроизоляция учун рулон материаллар, ғовакли тўлдиргичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган[12].

Қора металлургия (саноат маҳсулоти умумий ҳажмининг 1 %) металл парчаларидан пўлат, қора металлар прокати, чўяндан водопровод қувурлари, шиналар учун металл корд, металл кукунидан турли буюмлар ва бларни тайёрлашга мосланган. 1991 йилдан саноат тараққиётида пасайиш бошлаиди, 1994 — 97 йилларда чуқур иқтисодий таназзул ҳолатнга тушиб қодди. Барча тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми камайди. Саноат учун зарур ёқилғи. Хом ашё ва материалларнинг салкам 70 % МДҲ мамлакатларидан олинади, маҳсулотнинг 40 % дан кўпроғи уларнинг бозорларида сотилади.

Қишлоқ хўжалиги[edit]

Беларусда қишлоқ хўжалигига яроқли салкам 9,3 млн.га, шу жумладан 6,2 млн.га ҳайдаладиган ердан фойдаланилади. Ерларнинг текислиги, тупроқнинг ўртача унумлилиги, иссиқ ва намнинг етарлилиги, мшнат ресуреларининг мавжудлиги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай шароитдир. Беларус миллий даромадининг 20 % га яқини қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Кейинги йилларда ислоҳ қилинган кз ва сзлар ўрнида янги ишлаб чиқариш тузилмалари: уюшмалар, аксиядорлик жамиятлари, ширкатлар, агроктлар ва бошқалар пайдо бўлди. Улар донли экиплардан жавдар ва арпа, шунингдек буғдой, сули, гречиха, маккажўхори, тариқ, лавлаги етиштиради. Мамлакат картошка билан ўзини таъминлайди ва бир қисмини четга сотади. Дон ва дуккакли дон экинлари ялпи ҳосилининг қарийб 70 %, картошканинг 40 % чорва молларга берилади. Катта шаҳарлар атрофида богдорчилик ва деҳқончилик йўлга қўйилган. Асосий экинлари: карам, бодринг, помидор, турп, пиёз, саримсоқ, пиёз, салат, сабзи ва ҳ.к. Мева ва резаворлардан олма, нок, олхўри, олча, гилос, қорағат, малина, қулупнай кўпроқ етиштирилади. Чорвачиликнинг асосий тармоғи — қорамолчилик ва чўчқачилик. Паррандачилик юқори даражада марказлаштирилган. Айрим йирик хўжаликлар қўйчиликка ихтисослашган. Йилқи кўпайтирадиган от заводлари бор. Ҳайвонотчилик ҳам бирмунча ривож топган. 10 ихтисослашган ҳайвонот хўжалиги ва фирмаси норка (қоракузан), ялтироқ қора тулки, шимол тулкиси, нутрия боқади. Асаларичилик — республика қишлоқ хўжалиги учун анъанавий тармоқдир[13]..

Транспорти[edit]

Трасса М1 Орши яқинида

Европа транспорт тизимининг таркибий қисми. Темир йўллар (узунлиги 5,58 минг км), автомобил йўллар (узунлиги 51,5 минг км), ҳаво, сув транспорти (узунлиги 2 минг км), трубопровод турлари ривож топган. Юк ташишнинг 72 %, йўловчи ташишнинг 55 % темир йўлга тўғри келади. Магистрал нефт қувурлари — 2861 км, газ қувурлари — 5534 км (1996). Минск шаҳрида 1984-йилда метрополитен ишга туширилган. Пул бирлиги — Беларус рубли[14].

Соғлиқни сақлаш[edit]

1996-йил Беларусда идораларга қарашли касалхоналардан ташқари 128500 ўринли 872 даволаш муассасаси бўлган. 1996-йилда Соглиқни сақлаш вазирлиги тизимида 14749 ўринли 58 санаторий ишлаган. Тиббиёт ходимлари 4 тиббиёт институти, 18 тиббиёт билим юртида тайёрланади. 13 илмий тадқиқот института, Беларус тиббиёт технологиялари марказни, Меҳнат қобилиятини экспертиза қилиш ва ногиронлар меҳнатини ташкил этиш институти соғлиқни сақлашнинг илмиямалий ва назарий масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 1996-йили Беларусда 286 стадион, 4,7 минг спортзал, 220 сузиш ҳавзаси, салкам 14 минг спорт майдони, 475 болаларўсмирлар спорт мактаби, жумладан 12 олий спорт маҳорати мактаби, 9 Олимпия резерви билим юрти фаолият кўрсатди; физкултура ва спорт соҳасида 16 мингдан зиёд мутахассис ишлайди; уларни Жисмоний тарбия ва спорт академияси етмштиради.

Маорифи[edit]

Беларус Давлат университети

Илмий ва маданий маърифий муассасалари. 1996-1997 ўқув йиллари Беларус да 4,5 минг мактабгача ёшдаги болалар муассасаларида 444,3 минг бола бўлган. Барча тоифадаги 4,9 минг умумий таълим мактаблари (1,6 млн. ўқувчи), шу жумладан 26 лицей (15,6 минг ўқувчи), 68 гимназия (63,5 минг ўқувчи), 2 коллеж (1,5 минг ўқувчи) ишлади. 248 ҳунартехника билим юртида 123,9 минг ўқувчи, 150 ўрта махсус ўқув юртида 125 минг, шу жумладан 4 нодавлат ўрта махсус ўқув юртида 2 мингдан кўпроқталаба таълим олди. 59 олий ўқув юртида 208,9 минг талаба, шу жумладан 20 тижорат асосидаги олий ўкув юртида 28 минг талаба ўқиди. Энг йирик олий ўқув юртлари: Белоруссия университети, информатика ва радиоэлектроника университети, иқгисодиёт, технология, афар, техника ва педогогика университетлари, политехника академияси, санъат академияси, мусиқа академияси ва бошқа Беларусдаги энг йирик илмий марказ Белоруссия миллий фанлар академиясидир. Беларусда 5,2 минг оммавий кутубхона, 4,6 минг клуб муассасаси, 149 музей ва бошқалар бор[15].

Матбуоти[edit]

Радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Беларус тилидаги биринчи босма китобни Ф. Скорина 1517-йил Прагада нашр эттирган. Беларусда 11 давлат нашриёти, 1400 га яқин турли мулкчилик шаклидаги субъект ва тадбиркор ноширлик фаолияти билан шуғулланади. Нодавлат, хусусий, касб, диний, партиявий ва бошқа нашрлар чиқади. 1996-йил умумий тиражи 59,1 млн. нусхада 3809 китоб, жумладан белорус тилида 8,8 млн. нусхада 598 китоб нашр этилган. 1997-йил 1-августда 938 даврий нашр, жумладан 654 газета, 234 журнал, 50 бюллетен рўйхатга олинган. Энг машҳур нашрлари: „Лггература и мастацва“, „Звязда“, „Сентралная газета“, „Свобода“ ва бошқа Расмий ахборот агентлиги (Белинформ; 1938 — 92 йилларда БелТА), шунингдек хусусий агентликлар: Беларус янгиликлар агентлиги (БелаПан), „Реклама, информация, дайджест“ (РИД) ва бошқалар бор. Беларусда радиоэшиттириш 1925-йили, телекўрсатув 1956-йилда бошланган. Мустақил тижорат радио студиялари ҳам ишлаб турибди. 1991-йилдан нодавлат эфир ва кабел телекўрсатув тармоғи ривожланмоқда[16].

Адабиёти[edit]

Беларусда адабиёт 10-асрда белорус ёзуви пайдо бўлгач вужудга кела бошлади. 14 — 15-асрларда Беларус ерлари Буюк Литва князлигига сиёсий жиҳатдан бирлаштирилиб, белорус тили давлат тилига айланиши адабиётнинг ривожланишига ёрдам берди. Дастлабки белорус йилномаларини тарихий проза намуналари деса бўлади. Беларус адабиёти ва тилининг ривожи атоқли маданият арбоби, белорус матбаачиси Ф. Скорина (16-аср бошлари) номи билан боғлиқ. Бу даврда ҳуқуқий тафаккур ёдгорликлари яратилди, янги жанрлар — китобий шеърият, публицистика, тарихий ёднома прозаси, драматургия вужудга келди. Николай Гусовский лотин тилида „Зубр ҳақида қўшиқ“ достонини ёзди[17]. Публицист ва таржимон С. Будний Несвиж шаҳрида диний мавзудаги „Катехизис“ деб аталган саволжавоб китобини нашр этди. Она тилининг жонкуяри В. Тяпинский 1580-йилда биринчи марта Инжилни белорус тилига таржима қилди. Шоирлар орасида А. Римша алоҳида ажралиб турарди. Барокко даври (16-аср охири — 18-аср ўрталари)да Беларус адабиётида янги қаҳрамон — деҳқон, ҳунарманд пайдо бўлди. 17-асрда Симеон Полоцкий китобий шеъриятни ривожлантиришга ҳисса қўшди. 17-аср 2-ярми — 18-аср 1-ярмида тақдидийҳажвий тусдаги ва драма асарлари яратилди. Я. Боршевский, Я. Чечет, А. Рипинский, В. Сирокомл, А. ВеригаДаревский, А. Плуг, В. Коротинский ва бошқа белорус ҳамда поляк тилларида ижод қилдилар. 1863 — 64 йиллардаги қўзғолон раҳбари К. Калиновский белорус тилида „Мужицкая правда“ газетани нашр этди. Ф. Богушевич ижоди белорус уйғониш даври миллий гоясипинг чўққиси бўлди. 1906-йилдан чиқа бошлаган „Наша шва“ газета цварагида акаука А. ва И. Луцкевичлар (асосчи па ноширлар), Я. Купала, Я. Колас, Тетка, М. Богданович, В. Ластовский. А. Гарун ва бошқалар бирлашдилар. Ўша даир адабиёти халқни уйғотиш. тарихий ишларга отлантириш мақсадини кўзлар эди. 1920-йиллар бошида белоруслаштирнш сиёсати бошланиб, адабий журнсллар чиқа бошлади, адабий ташкилотлар тузилди. 1920-йиллар охирида эса белоруслаштириш сиёсати белорус зиёлиларига қарши қатагонлар сиёсати билан алмашди. 1930-йилларда ҳам кўлчилик белорус ёзувчилари қатағон қилинди. Икинчи жаҳон уруши даврида эса фронт ва партизан отрядларида таниқли ёзувчиларнинг бир қисми ҳалок бўлди. Урушдан кейин жанг қахгкшонлиги ва азобуқубатларини тасвирловчи асарлар яратилди. А. Кулешов, М. Танк, З. Остапенко, И. Шамяқин ва бошқалар ижодида уруш мавзуи узоқ йилларгача асосий мавзу бўлиб қолди. 1950 — 70-йилларда бошқа ёзувчилар туркуми адабиётга кириб келди: М. Линков, И. Шамяқин, И. Мележ, П. Пестрак, А. Адамович, Т. Бондар ва бошқаларнингроманларида халқнинг машаққатли ҳаёти лавҳалари — инқилоблар, урушлар, коллективлаштириш, қатағонлар манзаралари тасвирланган. Миллий тикланиш ғоялари ва Чернобил фалоқати Р. Бородулин, С. Законников, Н. Метлицкий шеърларида, И. Шамяқин, Б. Саченко прозасида, А. Петрашкевич песаларида акс этди. Қатағон исканжасидан омон қайтган бир қатор адибларнинг „лагер шеърияти“, эсдаликлари 1980-йиллар охири — 1990-йиллар бошида ижтимоий аҳамиятга эга бўлди. Беларус адабиётида барча жанрлар ривожланиб бормоқда. Я. Купала, Я. Колас, П. Бровка, М. Танк ва бошқаларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги[edit]

Беларус ҳудудида палеолит, неонит ва жез даври меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган. 11-асрдан ўзига хос меъморлик ривожланди. Полоцк, Гродно, Витебск каби шаҳарлар жадал қад кўтарди, маҳобатли иншоотлар қурилди. 13 — 17-асрларда готика ва уйғониш (ренессанс) услубидаги кўпгина мудофаа истеҳкомлари барпо этилди. Гўзал ёғоч меъморлиги давом этди. 16 — 18-асрларда барокко услубидаги ибодатхоналар тикланди. 18-аср охири — 19-аср бошларида қурилишда классицизм устунлик қилган бўлса, 19-аср 2-ярми — 20-аср бошларидаги меъморликда барча услублар аралашқуралаш бўлиб кетди. 20-аср бошларида Беларус меъморлигига модерн (Минскдаги уй-жой бинолари, меҳмонхона мажмуаси), конструктивизм (Беларус Миллий кутубхонаси, 1930 — 32, меъмор Г. Лавров; Ҳукумат уйи, 1929 — 34, меъмор И. Лангбард) услублари кириб келди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин вайрона шаҳар ва қишлоқлар тикланди. Минскда бир қанча меъморий мажмуалар яратилди: спорт саройи (1966. меъмор С. Филимонов, В. Малишев), „Юбилейная“ меҳмоихонаси (1968, меъмор Г. Бенедиктов) ва бошқа; ёдгорлик мажмуалари — Минск яқинидаги Шуҳрат қўрғони (1969, ҳайкалтарош А. Мембел, меъмор О. Стахович), Хатин (1968 — 69. меъморлар Ю. Градов, В. Занкович, Л. Левин, ҳайкалтарош С. Сслиханон) ва бошқаларлар. Светлогорск, Новополоцк, Солигорск каби янги шаҳарлар вужудга келди.

Тасвирий санъати[edit]

Беларус ҳудудида ибтидоий санъатнинг энг қад. намуналари тош даврига мансуб. Халқ амалий санъати, айниқса суяк ва сополга нақш солиш, ўймакорлик, заргарлик, каштадўзлик ривож топган. Жез ва темир даврларида металл безаклар пайдо бўлган. Милоддан аввалги 5-асрга оид жез ва темир билагузуклар, ҳайвонларнинг сопол ҳайкалчалари сақланган. Христианлик тарқалиши муносабати билан икона (худо ва авлиёлар расмини ишлаш) санъати ривожлана бошлади. 11 — 15-асрлардан қўлёзма китоблар миниатюралар, лавҳалар, манзаралар билан безатилди. Китоб босиш ривожлана бошлагач, гравюра санъати ўсди, босма китобларни безашнинг ўзига хос услуби вужудга келди. Амалий безак санъати Ғарбий Европа ва қадимги рус санъатининг миллий рухдаги ўзига хос омихтасидан иборат. 15 — 16-асрларда гулдор керамика маҳсулотлари, қабариқ кошинлар, асл металлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш расм бўлди. 15-асрда Беларусда ҳунармандчилик бирлашмаси — Гроднода шишасозлар устахонаси барпо этилди ва бадиий шиша ишлаб чиқариш йўлга кўйилди. 14 — 19 асрларда оғоч ўймакорлиги, кулолчилик, тўқимачилик (белбоғлар, гобеленлар — девор гиламлари) равнақтопди. 16—18-асрларда рангтасвир ва гравюра соҳасида реалистик майллар яққол намоён бўлди. 19-асрдан санъат романтизм ва сисман классицизм йўлидан борди. 20-асрда ранггасвир, ҳайкалтарошлик, фафика, театрбезак санъати юксак даражага кўтаридди. Ҳозир санъаткорлар орасида рассомлардан И. Рей, Н. Селешчук, Г. Вашченко, ҳайкалтарошлардан А. Глебов, Г. Муромсев, С. Вакар, И. Миско, график рассомлардан Л. Асеский, Е. Лос, А. Кашкуревич, В. Шарнгович, амалий безак санъати усталаридан В. Дёмкина. А. Кишченко, И. Стасевич кабилар машҳур.

Мусиқаси[edit]

Беларус мусиқа санъати манбалари шарқий славянлар ва Киев Руси халқ мусиқасидан бошланади. Дастлабки дунёвий профессионал анъаналарни скоморохлар (қизиқчимашарабозлар) бошлаб беришган. 15-асрга келиб православ черков мусиқасида машҳур қироатли ашуланинг маҳаллий тоифаси шаклланди. 16-аср 2-ярми — 17-асрда Уйғониш даври анъаналари ва Реформация гоялари Беларус мусиқа маданиятига таъсир ўтказди. 17-асрда партес қўшиқчилиги (кўп овозли ўзига хос хор) вужудга келди. 18-асрда бойваччалардан Радзивиллар, Сапеглар, Огинскийлар, А. Тизенгауз ва бошқаларнинг хусусий театрлари, капеллалари мусиқа маданияти марказига айланди. 19-аср бошларидан Витебск, Гродно, Минск, Могилёвда шаҳар оркестрлари ишлай бошлади, спектакллар саҳналаштирилди. 1918— 21 йилларда халқ консерваториялари очилди. кейинчалик улар техникум ва мактабларга айлантирилди. 1920-йиллардан профессионал мусиқа санъати ривожланди (композиторлар Н. Чуркин, Н. Аладов, А. Туренков, Г. Пукет, В. Золотарёв, А. Богатирёв), миллий опера ва балетлар саҳналаштирилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида ва 1950-йилларда қаҳрамонликватанпарварлик мавзуидаги асарлар ёзилди. Л. Абелиович, Н. Аладов, А. Богатирёв, Е. Глебов, В. Золотарёв, П. Подковиров, Г. Пуке вокалсимфония мусиқа жанрида, А. Клумов фортепиано, И. Любан, С. Полоноский, Н. Соколовский ва бошқалар қушиқ жанрида ижод қилдилар. 1960—90-йилларда Ю. Семеняко, Э. Смолский, Г. Вагнер, С. Кортес, В. Солтан, А. Бондарёнко ва бошқаларларнинг опералари қўйилди. Оперетта жанрида В. Войтик, Е. Глебов, В. Кондрусович, А. Мдивани ва бларнинг асарлари пайдо бўлди. Қўшиқ жанрида Л. Александровская, В. Оловников, Н. Кузнесов, И. Лученок, Е. Глебов, Б. Будник ва бошқаларлар муваффакиятли ишладилар. 1980 — 90-й.ларда А. Богатирёв, C. Белтюков, А Бондарёнко, В. Бранловский, В. Будник, В. Войтик, Е. Глебов, В. Дорохин, Э. Зарицкий, В. Иванов ва бошқа турли жанрларда ижод қилдилар. Белоруссиялик композитор В. Золотарёв ўзбек куйлари асосида симфоник увертюра, рапсодия, сюита ва „Навоийнинг 6 газали“ вокалсимфоник асарини яратди. Б.да Миллий академик опера театри, Миллий академик балет театри, Давлат мусиқали комедия театри, Давлат академик симфония оркестри, Давлат хор капелласи, Давлат раке ансамбли, Беларус мусиқа академияси ва бошқалар ишлаб турибди.

Театри[edit]

Минскдагі Купала театри.

Беларус театр санъати халқ, расмрусумлари ва ўйинларидан, дайди қизиқчилардан бошланган. 16-асрда қуғирчоқ театри — батлейка пайдо бўлди. 16 — 18-асрларда мактаб театри, 16 — 20-асрларда халқ драмаси кенг расм бўлди. 18 асрнинг 1-ярмида шаҳар ва рабодларда хусусий театрлар фаолияти авж олди, уларнинг баъзилари юқори малака даражасига кўтаридди. 1840-йиллардан драматург, актёр, режиссёр В. ДунинМарсинкевич белорус профессионал театрини ташкил этишга жонкуярлик қилди. 20-асрда белорус саҳна санъатини ривожлантиришда янги босқич бошланди. К. Каганес, Я. Купала, Я. Колас, К. Буйло, Л. Радзевич, И. Буйницкий, Ф. Алехнович, Ф. Ждановичларнинг саъй ҳаракатлари билан дастлабки театрлар вужудга келди. Иккинчи жаҳон уруши даврида 23 театрдан кўпчилиги ўз фаолиятини тўхтатди, баъзилари ўзга юртларга кўчиб, консертлар берди. Урушдан кейин қаддини ростлаган санъат жамоалари услуб изланишларини кенгайтирди, саҳна маҳоратини оширди. Беларус театрларида самарали ишлаган ва ишлаётган саҳна усталаридан Г. Макарова, С. Станюта, 3. Стомма, Г. Овсянников, Л. Давидович, В. Белохвостик, А. Климова, Р. Янковский, Г. Гарбук, М. Заҳареви’1, В. Тарасов, А. Милованов, В. Кулешов, Т. Кокштис, О. Клебанович, режиссёр лардан Л. Литвинов, Н. Мицкевич, К. Санников, В. Раевский, Б. Луценко, Н. Пинигин, В. Короткович ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. 1997-йил Беларусда 26 давлаттеатри ишлади. Беларус Санъат академияси, Маданият университети актёр, режиссёр, театршуносларни тайёрлаб бермоқда.

Киноси[edit]

Беларусда кино ишлаб чиқариш 1924-йилда бошланган. Ўша йили Кинематография ва фотография ишлари бошқармаси (Белдавкино) ташкил этилди. 1928-йил Ленинградда „Совецкая Беларус“ бадиий филмлар студияси тузилди (1946-йилдан „Беларусфилм“); 1939-йилдан Минскда ишлайди. 1926-йилда „Ўрмон воқеаси“ деб аталган биринчи бадиий филм яратилди. 1920 — 30-йилларда яратилган филмларда миллий ва ижтимоий озодлик йўлидаги кураш ҳамда замонавий турмуш етакчи мавзулар бўлиб қолди. 1940 — 70-йилларда бадиий ва ҳужжатли кино усталари уруш мавзуларини ва ижтимоий турмушнинг чигал жараёнларини акс эттирдилар. ахлоқ одоб муаммоларини кўтариб чиқдилар. Адабий асарлар экранлаштирилди, болалар учун филмлар яратилди. 1980-йиллар охиридан белорус кинематографчилари тарихий ўтмишни ва ҳозирги замоннинг мураккаб жараёнларини чуқурроқ идрок этишга интилиб, „Оқ шудринглар“ (реж. И. Добролюбов), „Бизнинг бронепоезд“ ва „Сиёсий бюро“ кооперативи" ёки „Олис видолашув“ (реж. М. Пташук), „Қилмишқидирмиш“ (реж. Б. Степанов, М. Қосимова, Б. Шадурский) филмларини яратишди. „Беларусфилм“да „Телефилм“, „Йилнома“ ижодий бирлашмалари, 1973-йилдан мултфилмлар устахонаси ишлайди. Киноактёр театри студияси мавжуд.

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар[edit]

  1. По населению из не имеющих вихода к морю эвропейских государств Белоруссию (менеэ 9,5 млн жит.) опережают Чехия (св. 10 млн жит.), Венгрия (св. 10 млн жит.) и Сербия (9,9 млн жит.).
  2. Казахстан также не имеэт вихода к морю (Каспийское море, котороэ омиваэт Западный Казахстан, являэця внутриматериковим озером), эвропейская част Казахстнана (при проведении граници Европа-Азия по Мугоджарам и реке Эмбе) превишаэт по площади Белоруссию.
  3. БЕЛОРУССИЯ | Энсиклопедия Кругосвет
  4. Националний статистический комитет Республики Беларус. Перепис населения — 2009. Статистическиэ публикации.
  5. Беларус. Факти 2009 Мн. 2009
  6. Бендин А. Белоруси в Российской империи. К вопросу о формировании этнической идентичности (вторая половина ХИХ — начало ХХ вв.).
  7. „Салидарнасс“ Провал спесоперации
  8. :: Сяргей Ёрш :: Праэкт „Беларускія Аўтари“ ::
  9. ИСТОРИЯ БЕЛАРУСИ (ХХ — начало ХХИ в.),Республика Беларус в международном сообщэстве
  10. Документи ЧАЭС: Загрязнениэ территории Беларуси " ЧАЭС Зона отчуждения
  11. Государственний комитет Республики Беларус по экономике и планированию
  12. Белорусский рубл — мировой лидер по девалвациям, Белорусские новости (20 октабря 2011)
  13. Сяредні заробак у верасні дасягнуў 2,26 мілёна рублёў, Наша Ніва
  14. БЕЛОРУССКАЯ ЖЕЛЕЗНАЯ ДОРОГА: Техническая характеристика
  15. Почему белоруси не хотят учит своих детей на родном язике? // Навинй.бй, 14.08.2010.
  16. Решениэ о включении Беларуси в Болонский процесс может бит принято в 2012 году // БелТА, 28.07.2010.
  17. Церков Христиан Адвентистов Седмого Дня в Республике Беларус



Андоза:МДҲ