Базел
Базел — Швейсариянинг шим. чеккасидаги шаҳар, Базел-Штадт ярим кантонининг маъмурий маркази. Франсия — ГФР чегараси яқинида, Рейн дарёсидаги порт. Аҳолиси 170 минг киши (1990, шаҳар атрофи билан 360 минг), кўпчилиги немис тилида сўзлашади. Б. катталиги жиҳатдан мамлакатда 2-ўриндаги шаҳар. Халқаро аэропорт бор. Йирик савдо, молия ва саноат ҳамда маданият маркази. Кимё, полиграфия, машинасозлик, қурилиш ва металлсозлик, енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Б.да ҳар йили ярмарка ўтказилади. Халқаро банк жойлашган. Ун-т(1460 й.дан), тарих ва этнография музейи бор. Дастлаб 374 й.да Базилия деб қайд этилган. 1501 й.дан Швейсария конфедерацияси таркибида. 15-аср охири, 16-асрда Европадаги савдо, кредит операциялари, ҳунармандчилик марказларидан бири бўлган. 1833 й.да мустақил ярим кантон ҳуқуқини қўлга киритган. 11 — 19-асрлар меъморий ёдгорликлари: роман-готика собори (1185 — 1200), ратуша (1504 — 1608) сақланган.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолани ёзишда Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
