Басклар мамлакати

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Автоном Жамоат
Басклар мамлакати
Басқуэ Cоунтрй ин Спаин (зоом) (плус Cанариас).свг
Байроқ Герб
Байроқ Герб
Мамлакат Испания
Майдони 7,234 км²
Аҳолиси 2,189,534 нафар (2016)
Зичлик 300 киши/км²
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2

Басклар мамлакати (Баскония; баскча — Эускади) — Испаниянинг мухтор тарихий вилояти. Атлантика океанининг Бискай қўлтиғи ёнида. Майдони 7,3 минг км². Аҳолиси 2,1 млн. киши (1992), аксарияти басклар. Маъмурий маркази — Виктория шаҳри. Бискай, Гипускоа ва Алава провинсияларини ўз ичига олади. Милоддан аввалги 1-аср — милодий 5-аср ўрталаригача басклар эгаллаган ҳудуд. Римга фақат номигагина қарам бўлган. Пиренея ярим оролда вестгот ва араблар ҳукмронлиги даврида ҳам басклар мустақил, эркин бўлиб қолган; Реконкиста таянчи бўлган. 11 — 15-асрларда Басклар мамлакати Наварра ва Кастилия ҳукмронлиги остида, 15-аср охири ва 16-асрларда Испания давлати таркибига кирган ва 1876 йилгача маълум даражада ўз мухториятини сақлаб қолган. 1936 йилда мухтор раён мақомини олди ва Басклар мамлакати деб номланди. 1939 йилда Басклар мамлакати мухторияти бекор қилинди. 1978-йилги конституцияга биноан вақтинча, 1980-йил январдан яна доимий мухториятга эришди.

Табиати[edit]

Басклар мамлакати Кантабрия тоғларининг (мутлақ баландлиги 1000 – 1500 м) шарқий қисмида. Соҳил қисми тепаликлардан иборат. Иқлими мўътадил денгиз иқлими, йиллик ёғин 1200 мм. Дарёлари (Урумеа, Дева ва Нервон) қисқа ва серсув, Бискай қўлтиғига қуйилади. Тоғ ён бағирларида дуб, қора қайин, каштан ўсади.

Хўжалиги[edit]

Басклар мамлакати Испаниянинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган вилояти. Қўрғошин, пйх ва темир рудаси, каолин ва мармар каби фойдали қазилмалари мавжуд. Қора металлургия саноати ривожланган. Турли хил машинасозлик: локомотивсозлик, кемасозлик, станоксозлик саноати корхоналари бор. Басклар мамлакати — Испаниянинг электротехника ускуналари ишлаб чикарадиган асосий раёни, кимё (кокскимё), семент, қоғоз, балиқ консерва саноатлари ҳам тараққий қилган. Саноат корхоналари асосан денгиз бўйида (айниқса Билбао шаҳри ва унинг атрофида, Сан-Себастян, Эйвар шаҳарларида) жойлашган. Денгиз бўйи раёнлари гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган, ички р-нларида кўпроқ деҳқончилик қилинади. Токчилик ва виночилик ривожланган. Денгиздан балиқ овланади.[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил