Барранкиля
Jump to navigation
Jump to search
Барранкиля — Колумбиянинг шим.- ғарбидаги шаҳар, Атлантико департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,35 млн. киши (1985, шаҳар атрофи билан). Магдалена дарёси бўйидаги порт, океан кемалари ҳам кира олади. Мамлакатнинг савдо-саноат маркази. Нефтни қайта ишлаш, кимё, семент, поябзал, тўқимачилик, металлсозлик ва кемасозлик саноати корхоналари мавжуд. Б. порти орқали четга кофе, тери, нефт маҳсулотлари чиқарилади. Халқаро аэропорт, университетлар бор. Шаҳарга 1629 й.да асос солинган.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
