Баҳоийлик
Баҳоий Э’тиқоди (Форсча: بهائی ) – дин ҳисобланиб, барча динларга мансуб асосий қадриятларни тараннум этади, ҳамда барча инсонларнинг бирдамлиги ва тенглигини о’ргатади.
1863 йилда Баҳоуллоҳ томонидан о’рнатилиб, бу дин дастлаб Эронда, кейинчалик Яқин Шарқ ҳудудининг бошқа қисмларида тарқалди ва бу ҳудудларда о’зининг пайдо бо’лишидан бошлаб сурункали та’қибга учради. Айни пайтда унинг издошлари Баҳоийлар деб аталиб, уларнинг сони 5-7 миллион о’ртасида, дунёнинг ко’пчилик давлатлари ва ҳудудларида тарқалган.
Бу дин 19 асрнинг о’рталарида Бобий динидан келиб чиқиб, унинг асосчиси Оллоҳнинг тез орада Исо ёки Муҳаммад тариқасида пайг’амбар юборишини о’ргатади. 1863 йилда, о’з туг’илган замини Эрондан қувг’инга учраган Баҳоуллоҳ о’зининг о’ша пайг’амбар эканлигини э’лон қилди. У таг’ин узоқроққа, о’ша пайтдаги Усмонийларнинг Сурия ҳудудига,ҳозирги Исроилдаги Акко зиндон-шаҳрига сургун этилди ва о’н йилдан ортиқроқ муддатни унда о’тади. 1892 йил унинг оламдан о'тишидан со’нг, дин етакчиси бо’лиш унинг о’г’ли Абдул-Баҳо/`Абду'л-Баҳá (1844-1921) зиммасига тушди, кейинчалик эса унинг то’нг’ич о’г’ил набираси Шаwқи Афанди/Шогҳи Эффенди (1897–1957)га о’тди. Баҳоийлар дунё бо’йлаб ҳар йили дин ишларини бошқарувчи маҳаллий, ҳудудий ва миллий Руҳоний Кенгашларни сайлайдилар, ва ҳар беш йилда эса, Миллий Руҳоний Кенгаш а’золари томонидан Умумжаҳон Адолат Уйи сайланади, қайсиким, бутун дунё Баҳоий жамоасининг бу то’ққиз а’зодан иборат юксак бошқарувчи муассасаси Исроилда, Ҳаифа шаҳрида, Боб мақбарасининг яқинида жойлашган.
Баҳоий та’лимоти ба’зи жиҳатлари билан бошқа монотеистик динларга о’хшаш: Худо ягона ва ҳамма нарсага қодир. Ваҳоланки, Баҳоуллоҳ та’лимотида дин ягона Оллоҳ томонидан, тарих давомида дунёвий динлар асосчилари бо’лмиш Илоҳий Мазҳарлар воситасида, тартибли ва прогрессив равишда нозил бо’лиши ёритилади; Баҳоуллоҳ ва Бобдан олдинги даврларда Будда, Мусо, Исо, Муҳаммад бо’лган. Шу тариқа, Баҳоийлар асосий динларгаги ижтимоий жиҳатдан амал ва изоҳлари турли бо’лсада, аммо о’з мақсадида улар бирдам деб қарайди. Ирқчилик ва миллатчилик тушунчаларини очиқ рад этиб, барча инсонлар бирдамлигига бирдайин ург’у берилади. Баҳоий та’лимотининг марказий мақсади, бу барча халқлар, ирқлар, қабилалар ва синфлар фаровонлигини та’минловчи ягона дунёвий тартибдир.
Баҳоуллоҳ томонидан турли шахсларга, ба’зи давлат ҳукмдорларига ёзилган мактубларнинг бари йиг’илиб, Баҳоий муқаддас битиклари сифатида тартиблаштирилган ва унинг таркибига унинг о’г’ли Абдул-Баҳо ва унинг даракчиси Боб томонидан битилган меҳнатлар киритилган. Баҳоий адабиётидаги таниқли асарлар бу, Китáб-и-Ақдас, Китáб-и-Íқáн, Ба’зи Саволларга Жавоблар анд Тонг Даракчилари китобларидир.
Cонтенц
Этимология[edit]
Инглиз тилида Баҳа’и( О’збекча Баҳоий) со’зи Баҳоий Э’тиқодига нисбатан сифат каби ёки Баҳоуллоҳ издошларига қаратилган термин каби қо’лланилади. Бу жумла со’з туркумидаги отга мансуб эмас ва диннинг о’зини англатмайди. У арабча Баҳо (بهاء) со’зидан келиб чиқиб, “шавкат” ёки “шуҳрат” ма’носини англатади, ҳолбуки, Баҳоий со’зи аслида Арабчадан қарз олинган со’з ва унинг шакллланишида фақатгина “и” суффикси Форс тилига оиддир.
"Баҳаисм" ( "Баҳа'исм") жумласи ҳамон ишлатилади, ко’пинча камситилинган ҳолларда.
Нимага ишонадилар[edit]
Баҳоий та’лимоти ва э’тиқодининг негизини уч асососий тамойил ташкил этади: Оллоҳнинг ягоналиги, динларнинг ягоналиги, ва инсониятнинг ягоналиги. Бу постулатлардан шундай ишонч келиб чиқадики, Оллоҳ о’з иродасини илоҳий мазҳарлар орқали намоён этади ва бу мазҳарларнинг мақсади инсоният характерини трансформация этиш, ҳамда кимки бунга жавобан ҳозир бо’лса ахлоқий ва руҳий сифатларни ривожлантиришдир.
Бундай қарашга биноан дин – замондан замонга қадар тартибга эга, бирлаштирилган ва прогрессивдир.
Оллоҳ[edit]
Баҳоий битикларида Оллоҳ ягона, о’зига хос, англаб бо’лмас, билгувчи, мавжуд, мангу ва қудтратли бо’либ, бутун коинотдаги борлиқнинг яратгувчисидир. Оллоҳнинг ва коинотнинг мавжудлиги аввали ва охири ё’қ абадият деб о’ргатилади. Зеро, Оллоҳ билан бевосита бог’ланиш мумкин бо’лмасада, У о’з яратмишидан воқиф бо’либ, Илоҳий Мазҳарлар дейилмиш элчилари орқали о’зининг иродаси ва мақсадини изҳор этади.
Баҳоий та’лимотига биноан, Оллоҳ инсоний идрок учун о’та юксакдир, инсон Оллоҳни то’ла англай олмайди, ёки Унинг батафсил ва буткул сиймосини ярата олмайди. Шунинг учун, инсон томонидан Оллоҳни тушуниш унинг Мазҳарлари (аён этгувчи, зоҳир этгувчи, намоёндалари) орқали зоҳир бо’лгувчи зуҳурлар (нозил этилган со’з, ваҳий) воситасида амалга ошади. Баҳоий динида монотеизмга хос бо’лган муҳим аҳамиятга эга ург’улар берилган ва Оллоҳга унинг даражаси ва қиёсини аташ орқали мурожаат этилади (масалан, Қудратлй ёки, Севгучи). Баҳоий та’лимотида Оллоҳга нисбатан қо’лланиладиган сифатлар, художо’йликни инсоний тилга о’гиришда, ҳамда, кишига руҳий салоҳияти ривожи ё’лида Оллоҳга ибодат қилар экан, мана шу сифатларга диққатини жамлашида ёрдам беради деб ҳисобланади.
Баҳоий та’лимотига асосан, инсон мақсади бо’лмиш – Оллоҳни таниш ва севиш даражасига – ибодат, мушоҳада, бошқаларга хизмат каби воситалар орқали эришилади.
Тарихи[edit]
1844-йил 23 майда, Шерозда Саид Али Муҳаммад(Боб) (Боб, арабчада эшик маносини англатади) ўзини Қоим, Маҳдий деб эълон қилади. Мингларча инсон Бобга ишониб „Бобий“ бўлди. Диндаги бу олғаламалар ва эски динга қараганда янгича фикрларни ўртага чиқиши Эронда кўп босқинларга сабап бўлди. 1850-йил Табриз шаҳрида Боб отиб ўлдирилди ва яна бир қанча бобийлар ҳам турли ҳил усуллар билан ўлдирилди. Боб элганидан кейин Бобийларга Мирза Ҳусаин Али (Баҳоуллоҳ) бошлиқлик қилди.
Баҳоуллоҳ ва у билан бирга бўлганлар Боғдотга сургун қилинадилар.1863-йил Баҳоуллоҳ, Боб бир вақтлар келишини башорат қилган инсон ўзи эканлигини ва бутун дунё бир давлат каби яшайдиган, урушлар бўлмайдиган Маҳдий даври кеганлигини эълон қилади ва Баҳоий дини ҳақида маълумотлар берди. Баҳоуллоҳ ҳаётини 40 йилини Усмонли İмпериясида ўтказади. 1863-йил 12 декабрда Эдирнага боради ва у ерда 5 йил яшайди.
Баҳоийларнинг маркази Исроилдаги Ҳайфа шаҳридадир. 1868 йили Баҳоуллоҳ оиласи ва унга иймон келтирган инсонлар билан ўша даврда Усмонлига кирган Акка Қал’асига сургун қилинади. Ҳозирда у ер Исроилга киради. Баҳоуллоҳ у ерда ўлгунуча яшайди. Аккани ёнидаги Ҳайфа шаҳри шунинг учун ҳам Баҳоийлар дунё маркази бўлди.
Дин асослари[edit]
- Бутун динларнинг келиб чиқиши бирдир. (Оҳирги дин İслом ёки баҳоийлик эмас, бундан кейин ҳам бошқа динлар келади)
- İнсоният олами бир-бутундир.
- Дин билим ва ақл билан мос бўлиши керак.
- İрқ ва динга қараб ажратишлар йўқ қилиниши керак.
- Эркак ва Аёл тенгдир.
- Умумий тинчлик учун ҳаракат қилиш керакдир.
- Таълим мажбурийдир.
- Эркин фикрлаш билан ҳақиқат қидирлиши керакдир.
- Жуда ҳам бойлик ва жуда ҳам камбағаллик йўқ қилиниши керак.
Муқаддас ёзувлар ва ибодат[edit]
Муқаддас китоблар
Умумий қонун-қоидаларни ўз ичига олган диний-муқаддас китоблари Акдес(Маъноси Энг Муқаддас Китоб) ва Иқан(Таврот, Инжил ва Қур'ондаги бази оятларни ўз ичига олади), Сақланган Сўзлар (Калимати Макнуна), Бўрининг Оғли Рисоласи китобларидир. Баҳоийлар, бутун диний китоблар умумий бир системанинг парчаси эканлигига ва бутун инсониятнинг умумий меъроси эканлигига ишонадилар.
Ибодат
Баҳоийлик динида дуо, намоз ва рўза каби фарзлар бор. Намоз бир ўзи қилинадган ибодатдир ва бу динда тўпланиб намоз ўқиш йўқдир. 2 мартдан 21 мартгача рўза тутадилар.
Баҳоий динида Тинчлик[edit]
Дунёда тинчлик ўрнатиш мумкин Тинчликка инсонларни эски тушунчаларига кўра, даҳшат ва ваҳшийлик етишамизми, ёки ҳозир, ўз иродамиз билан унга қучоқ очамизми? Бу бутун дунё аҳлининг ўз танлови.
Дунёнинг бир-бутун мамлакат бўлиши Дунё инсониятнинг ватани бўлиши ва бошқарилиши учун бутун инсонларнинг бир эканлигига ишонч келтириш керак. Бу ҳақда мактабларда, ва бошқа ерларда бутун миллатларга маъЛумот берилиши керак.
Миллатчилик ва ирқчилик Тинчликнинг энг котта тўсиғидир.
Бой ва Камбағалнинг орасидаги ўлчаб бўлмайдиган фарқ дунёни уруш эшигга олиб келган сабабдир.
Баҳоуллоҳ шундай дейди:‘Дунё-бир мамлакат, инсонлар эса унинг фуқароларидир.’ Дунёдаги ҳамма миллатларни севиш, ўз миллатини севишдир.
Диний тортишмалар тариҳ бўйича кўп урушларга сабаб бўлган ва ривожланишга катта тўсиқ бўлган.
Аёлларнинг эркинлиги, İкки жинснинг тенглиги тинчликнинг шартларидан биридир.
Бутун дин ва ирқлар бирдир: „Шубҳасиз, қайси миллатга оид бўлсин қайси динга сиғинсин бутун инсонлар битта Тангрининг қулларидир.“
Бошқа динлар кўзи билан Баҳоийлик[edit]
Бир қанча маълумотларга кўра, баҳоий диний оқимлар қаторига киради. баъзи қарашларга кўра ХИХ-асрда ташкил топган, бутун динларни бир қилишга ҳаракат қилган инсонпарвар ва тинчлик тарафдори диндир. баҳоий динини қабул қилганлар орасида бу динни Иброҳимий динларга киради деб ҳисоблайдиганлар бор. Ислом, Ҳристиан ва Яҳудий динларининг бу динга қарши чиқганликларини асосий сабаби уларнинг „оҳирги дин ва оҳирги пайғамбар“ га ишонишлари эди. Чунки бу уч динда ҳам оҳирги пайғамбарга иймон келтирилган.
Баҳоий ибодатхоналари[edit]
Баҳоий ибодатхоналари бутун динларга мансуб инсонларнинг овоз чиқармаслик шарти билан билганларича ибодат қилишлари мумкун бўлган маконлардир. Ҳозирги кунгача ҳар бир қитъада 1 тадан, яъни 7 та ибодатхона қурилган.
Уларнинг ҳаммасини 1 та қуббаси ва 9 та кириши бор.(бу дунёда 9 та дин бор эканлигини билдиради)
Биринчиси Ашгабат шаҳрида 1908 йилда қурилган. 1938-йилгача ҳизмат берган бу ибодатхона Совет ҳукумати томонидан ёпилди. 1962-йилда зилзила оқибатида бузилди.
1953-йилда Чикагонинг жанубида ибодатхона қурилди.
Қолган ибодатхоналар қуйидаги мамлакатларда: Уганда(Кампала), Австралия (Сидней), Германия (Франкфурт), Панама (Панама Cитй), Г'арбий Самоа (Апиа), Ҳиндистон (Неw Деҳли)
1986-йилда битирилган Ҳиндистондаги ибодатхона бир қанча меморий мукофотлар олди.
Ҳаволалар[edit]
- Дунё Баҳоийлари расмий сайти
- Баҳоий Янгиликлари
- Баҳоий Онлине Кутубҳонаси
- Туркий диллерде Баҳоий доалари
Шунингдек[edit]
Манбалар[edit]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |