Авторитаризм

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Бу мақола викилаштирилиши керак.

нотҳумб

Илтимос, бу мақолани Википедия қоида ва йўлланмаларига мувофиқ тартибга келтиринг.


Авторитаризм (лот. ауcторитас – ҳокимият) – давлатни идора қилиш усу-ли. А.да сиёсий ҳокимият ҳукмдор шах-снинг ёки етакчининг сиёсий иродаси ва қарорлари асосида амалга оширилади.[1]

Авторитар давлатда ғайридемократик, авторитар режим ҳукмронлик қилади. Авторитар режимдаги давлатлар учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ёки бутунлай тугатилганлиги, мухолифатдаги партия ва бошқа ташкилотларнинг таъқиқланганлиги, сайлаб қўйиладиган давлат органларининг роли чекланганлиги ва ижро этувчи ҳамда фармойиш берувчи давлат органларининг роли кучайтирилиши, давлат бошлиғи ва ҳукуматнинг қўлида ҳокимият ваколатларининг тўпланиши, парламент ва бошқа давлат ҳокимият органларининг ролини йўққа чиқарилганлиги хосдир. Авторитар режимнинг энг хавфли шаклларидан бири фашизмдир. Фашистик режим ХХ асрнинг 30-40 йилларида ғарб мамлакатларида (Германия, Италия) пайдо бўлиб, у эрда мавжуд бўлган демократик ҳуқуқ ва эркинликларни йўққа чиқарди ва мухолиф партия ва ташкилотларни террористик усулни қўллаб янчиб ташлади. Фашизмга ижтимоий асосни ҳокимиятга интилувчи кучлар ва алданган ишчи, деҳқонлар қатлами яратдилар.

Фашистик режимларни пайдо бўлишига жамиятнинг ичида ижтимоий-синфий зиддиятларнинг кескинлашуви, ҳукмрон синфнинг сиёсий ҳокимиятини инқирози сабаб бўлади. Инқирозлар натижасида ҳукмрон табақа ўз ҳукмронлигини лаберал-демократик усуллар орқали таъминлай олмайди, шу сабабли ҳокимиятни қўлдан бой беришдан қўрқиб террористик усулларни қўллашга ўтади. Уларга мисол қилиб, иккинчи жаҳон уруши бошланиши олдидаги Германия ва Италиядаги фашистик режимларни кўрсатиш мумкин. Бу мамлакатларда мавжуд бўлган фашистик режимни хусусиятларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: аҳолини кам таъминланган қатламини ҳимоя қилишни рўкач қилиб бошқарувни репрессив усулларини қўллаш; оммавий ахборот воситалари орқали ғайрикоммунистик ва ғайрисемит ғояларни тарғиб қилиниши; халқ фаровонлиги учун ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги ёлғон шиорларни тарқатиш; фашист раҳбарлари сиёсатига қарши бўлганларга давлат миқёсида кураш олиб бориш; ҳукмрон доираларнинг армия, полиция ва бошқа репрессив кучларга таяниши; Германия ва Италия фашистлари йўлбошчиларининг дахлсизлиги, доҳийликка даъвогарлиги ва ҳоказо. ЙУқорида санаб ўтилганлардан ташқари, фашистик режимнинг яна бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Улардан энг муҳими ижро этувчи ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятдан мутлақ устунлигидир. Ижро этувчи ҳокимиятнинг мутлақ устунлиги „туб ислоҳотлар“ни ўтказиш, „миллат бирлиги“ учун курашиш, „ҳақиқий“ демократияни ўрнатиш, қонунийлик ва адолатни тантанаси учун курашиш каби шиорларни ўртага ташлаш билан таъминланди. Бунда парламент фаолият юритишни тўхтатади ва сиёсий жиҳатдан бетарафлашади. Парламент ўзининг қонунларни яратиш ваколатидан маҳрум бўлади.

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил